Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy & Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy

04_.png    Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma / Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

0_14e624_d9dfd44c_orig.png10 феврал — атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллуд топган кун

  Порсо Шамсиев Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб ул қулуб» ва б. асарларининг илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган, Бобурнинг «Бобурнома» (С.Мирзаев б-н ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изоҳлар ёзишда иштирок этган.Шунингдек, С.Иброҳимов б-н ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.
Davomini o'qish

Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy.

Ashampoo_Snap_2017.04.02_18h56m07s_001_.pngСаҳифа атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев  таваллудининг 120 йиллигига бағишланади.

   Машҳур матншунос олим Порсо Шамсиев Жомий ва Навоий» мажмуасининг муқаддимасида ёзган эдилар: «Чин инсоний хислатлардан сабот, матонат, ғайрат, толмас меҳнаткашлик бу икки дўстнинг муштарак хусусиятлари бўлиб қолди. Бу муштарак хусусият булардаги буюк ижодий куч ва маҳоратнинг деярли бир мезонда борганлигида кўринади. Жомий бирор асар ёзса, биринчи галда Навоийга тақдим этар, керак миқдорда ислоҳ этишни, камчилик ва нуқсонларни кўрсатиб беришни талаб этар эди. Навоий Жомийни ўзига мададкор, қийналганида мушкулларини ҳал қилувчи ва ишларга рағбатлантирувчи улуғ ҳомий ва мураббий деб билар эди. (П.Шамсиев. Улуғ дўстлик лавҳаларидан. Жомий ва Навоий (тўплам). Тошкент, «Фан», 1966.). Davomini o'qish

Abdurashid Abdug’afurov. Ikki maqola & Nusratullo Jumaxo’ja. Zabardast olim edi.

011
Ўзбек адабиёти тарихининг забардаст тадқиқотчиси Абдурашид  Абдуғафуровнинг Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муқимий, Фурқат, Огаҳий ва бошқа ижодкорлар тўғрисидаги ўнлаб китоблари, юзлаб мақолалари адабиётшунослигимиз тарихида сезиларли из қолдирган. А.Абдуғафуров меҳнатсевар, ўта синчков, толмас тадқиқотчи эди. У ўзбек адабиёти тарихининг дунё миқёсида ўрганилишини кузатишга ҳаракат қиларди. Davomini o'qish