
Туркий халқлар адабиётининг тарихи жуда қадимий бўлганидек, адабий жанрларининг туғилиши ва шаклланиш жараёни ҳам узоқ тарихга эга. Бадиий адабиётнинг ҳар бир шакли маълум бир жанр асосида юзага келиши қонуниятдир. Бас, шундай экан, туркий халқларнинг исломгача бўлган даврдаги адабиётида ҳам ранг-баранг жанр ва вазн хусусиятлари мавжуд. Туркий халқлар оғзаки ижодига исломдан сўнгги ёки ҳозирги даврда адабиётшуносликда мавжуд атамалар билан ёндашиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки бугунги адабиётшуносликдаги мавжуд жанр, шакл ҳамда вазнни қадимги туркий адабиётдан излаш ёки ҳозирги давр атамалари билан номлаш масаланинг моҳиятини мураккаблаштиради.
Davomini o'qish


