Umid Bekmuhammad. Qatag’on davridagi jasorat

033

4-7  октябр —  ўзбек миллатининг кўплаб зиёлилари қатағон қилинган кун.

Маълумки, ҳозирги пайтда тарих фанида 1937-38 йиллардаги қатағон сиёсати “Катта террор” дея номланмоқда. “Катта террор”нинг бошланиши 1937 йил 30 июлдаги СССР ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов имзоси билан “ Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича опреация тўғрисида”ги 00447-сонли оператив “мутлақо махфий” тамғаси остидаги буйруқдан бошланганди. Davomini o'qish

Naim Karimov. «Alpomish»ning qatli om etilishi.

099
Бизнинг мақсадимиз ҳеч кимни ёмонотлиқ қилиш эмас, ниятимиз шуки, ҳозирги ва келажак авлод зулм системаси чинакам ижодкор ва олимлар бошига не кунларни солганини, одамларни бир-бирига ёв қилиб қўйганини билсин. Бундай даҳшатлар бошқа такрорланмасин! Тоталитар тузумнинг халқимиз ва маданиятимиз бошига солган кулфатлари ёдимиздан чиқмаслиги керак. Ва, энг муҳими, мустабид тузумнинг калтагига айланиб, улуғ сиймоларимиз ва маданий дурдоналаримиз бўйнига ташланиш иллатидан бир умрга халос бўлайлик. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Suddagi nutq (1926)

095     Абдулла Қодирий «Муштум» ойномасининг 1928 йилги 27-сонида Овсар имзоси билан «Йиғинди гаплар» мақоласини эълон қиладилар. Бу мақола ўша пайтда ақллар орасида кўп гап-сўз ва турли мулоҳазаларга сабаб бўлади. Адиб Ўзбекистон Жиноят Қонунлари мажмуасининг «Раҳбар ходимларни обрўсизлантириш» деган моддаси билан қораланади. Қарийб уч ойлик сўроқ-терговдан сўнг, ёзувчи судда ўзининг ҳақлигини исботловчи ёзма нутқини ўқиб берадилар. Davomini o'qish