Унсуру-л-Маолий Кайковуснинг «Қобуснома» асари асосини Қуръони карим суралари, Муҳаммад (сав)нинг фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоятлар ташкил этади. Асар 44 бобдан иборат. Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илмий билимларни, санъатни эгаллаш, ҳарб, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, саховат ва жувонмардлик каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади. Davomini o'qish
Teglar: Qobusnoma
Orif Tolib. Ming yillik hikmatlar.
Кайковуснинг “Қобуснома”си минг йил олдин ёзилган, шунча вақтдан буён авлодларга панд-ҳикмат улашиб келяпти. Бироқ унда бугунги кун билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳақида сўз юритилмаган. Ҳаётда биз дуч келадиган муаммолар китоб билан ҳал этилмайди. Китоб – қоғоздаги ҳикмат, у кишининг тафаккур даражасига қараб жонланади. Каримберди бувага ўхшаган нуроний отахонлар эса тирик ҳикматнинг ўзи. Улар бугунги ёки йигирма-ўттиз йилги хулосаларни айтмайдилар. Бундай панд-насиҳатларни улар оталаридан, боболаридан, улар эса ўз аждодларидан эшитган. Бобо айтган гаплар минг йиллардан бери наслдан наслга ўтиб келаётган ҳикматларнинг замонавий кўриниши. Davomini o'qish