Убайдуллахон ҳам ўз даври ҳукмдорларидан Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Бобур мирзо каби муттасил ижод билан шуғулланиб «Убайдий», «Қул Убайдий», тахаллусларини қўллар эди. Убайдийнинг ўзбек, форс ва араб тилидаги шеърларидан иборат уч девони бир муқова ичига жойлаштирилган. Бу уч тилдаги девоннинг ягона қўлёзма нусхаси 1583 йилда Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган бўлиб, котиб уни «Куллиёт» деб атаган. Davomini o'qish
Teglar: Qul Ubaydiy
Qul Ubaydiy. Vafo qilsang. Devon
ҚУЛ УБАЙДИЙ. ВАФО ҚИЛСАНГ. ДЕВОН
Қул Убайдий хусусида
Тарих шуни кўрсатадики, хонлар билан хонларнинг фарқи бор, беклар билан бекларнинг, амирлар билан амирларнинг. Бирлари ўзидан яхши ном қолдириш учун курашган ва яшаган бўлсалар, иккинчилари кўп вақт ўз турмушини, бойлик орттиришни, бор нарсаларни ҳам бузишни, йўқ килишни ўйлаган, яратувчилик ғоясидан узоқ бўлган.
Бухоро ҳокими Маҳмуд Султоннинг ўғли Убайдуллохон ибн Маҳмуд Султон эса бир томондан шайбонийлар сулоласининг йирик намоядаларидан бири бўлиши, ҳокимият учун бўлган жангу жадалларда фаол қатнашиши билан бирга ўз даври маданиятининг катта арбоби, XVI аср ўзбек адабиётининг йирик вакили ҳам бўлган, ўз ҳаётининг бирон кунини шеърсиз, шеър мутолаасисиз кечирмаган, ўзидан кейинги авлодларга ўзбек, форс ва араб тилларида бир неча девон қолдирган.
Ўрта Осиё халқлари сиёсий тарихида Убайдуллохоннинг энг катта хизматларидан бири шундаки, у Исмоил Сафавий бошлиқ эронийларнинг, тарихчи Ҳофиз Таниш Бухорий тили билан айтганда, «қизил бошлар»нинг ҳужумларини дафъ этиб, Мовароуннаҳрни уларнинг истибдодидан сақлаб қолди. Шайбонийхоннинг фожиали ўлимидан кейин шайбонийлар орасида маълум даражада маънавий парокандалик юз берди. Убайдуллохоннинг ҳарбий маҳорати ва жасорати, унинг давлат арбоби сифатида қаттиққўллиги туфайли сафавийлар қўшини орқага чекинди. Уларнинг Ўрта Осиё шаҳарларини қирғин қилиши, талаши тўхтатилди.
Davomini o'qish