Ustoz Erkin Vohidov xotirasiga bag’ishlov

0_165cc9_867cfc9a_orig.png 30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни

  Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Nazmul javohir & Rustam Mirvohid. Hikmatlarga to’la misralar

Ashampoo_Snap_2017.02.19_01h38m03s_002_ф.png   Ҳазрат Алишер Навоийнинг 268 рубоийдан иборат “Назмул жавоҳир” асарида ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) ҳикматли сўзлари шарҳланган. Милодий Х асрда Шариф Розий тўплаган саҳобанинг ҳикматли сўзлари “Наҳжул балоға” деб номланади. XI асрда “Наҳжул балоға”ни янада мукаммаллаштирган олим Жоҳиз (Амр ибн Баҳр) асарни “Насрул лаолий” (Қимматбаҳо тошларнинг сочилиши) дея номлаган. Кейинчалик ушбу асарнинг маълум қисмларини Рашидиддин Ватвот, Дарвеш Ашраф Хиёбоний форс тилида шарҳлаб, назмга солади. Алишер Навоий ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) қабри Балхда экан, деган хабарлардан илҳомланиб, “Насрул лаолий” асарини турк тилида рубоий жанрида шарҳлайди ва уни “Назмул жавоҳир” деб номлайди. Davomini o'qish