Устоз Эркин Воҳидов таваллуд куни олдидан
Тил, сўз ҳақида тўлиб, яйраб, ёйилиб ёзишга, дил тўрида, тил учида турган фикр-мулоҳазалар, орзу-армонлар, изланиш-кузатишларни бемалол ифодалашга кенг майдон очиб берадиган жанр илмий-бадиий публицистикадирки, Эркин Воҳидов унинг имкониятларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Кўпчиликнинг ёдида бор, ўтган аср саксонинчи йиллар адоҚида, маънавий қадриятларимиз тақдири учун кураш қизиган кезларда, тилимизга давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонуннинг илк лойиҳаси матбуотда босилиб, муҳокамага қўйилганди. Ўшанда шоиримиз Эркин Воҳидов “ЎзАС” саҳифасида “Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин” деган ўткир, дадил мақола билан чиқди. Davomini o'qish