Дафн маросимидан олдин бир неча одамнинг қайғу –ҳасратга тўла айтимлари хонадон соҳибларининг олдида изҳор этилди. Ҳар бир изҳордан сўнг сукутга чўмишар, шу жимликда барчанинг қалбида айрилиқ изтироби, юракни эзувчи армон, ҳасратли мунг-алам қўзғолди. Айтилаётган сўзлар юракларни ўртаб борарди. Видолашув ҳам охирлаб қолди. Дафн этиш маросимини азалги удумларига риоя қилиб ўтказиш керак ҳозир… Бу дақиқаларда инсон зоти идрокига сиғдира олмайдиган не хаёллар келиб, не хаёллар кетмайди. Очиқ қабр оғзида ўтирган одамлар бир оғиз сўз айтишга журъати етмай, терисига тошиб чиққан ваҳм туйғуси туз сепилгандек кўксини жизиллата бошлади. Умр дегани шу экан-да. Юрар йўли қисқариб, мана шу тупроқ ҳиди келган ерда ётар экан-да ер қучиб… Davomini o'qish
Teglar: Султон Раев
Sulton Rayev. Quyosh tutilgan tunda. Qissa I-V qismlar
Бу бир кам дунёнинг не-не савдолари бўлса-да, бугунгидек шўрида кун қишлоқ аҳлининг бошига келади, деб ким ўйлабди дейсиз? Яна денг, икки маййитни бир кунда ерга беришдек кулфат! Банданинг бир кунмас-бир куни бу дунёдан кетмоғи тайин бўлса-да, бир куни бу ҳаётдан насибаси узилса-да, бир куни ажал эшик қоқиши чин бўлса-да, бутун овулни мотамга чулғаб, манаман деган азим кишисини олиб кетаверадими бу ажал?! Икки одами тенг вафот этган овулда кўтарилган мотамсаро айтимлар кўнгилларни қоронғилатиб, барчани лоҳас қила бошлади. Davomini o'qish