Жавоҳарлаъл Неру Ҳумоюн ҳақида “Маданиятли ва ўқимишли киши”, деб ёзган эди. У риёзиёт ва нужум илмига ғоят қизиқар, мусиқий илмни жуда қадрларди. Ҳумоюн ҳафтада икки марта шеърият ва мусиқага оид анжуманлар ўтказиб турар, унинг шеъриятдаги иқтидорини ота мерос, дейиш мумкин. Туркий ва форсийда “Ҳумоюн” тахаллусида гўзал шеърлар ёзган. Девонлари китобат қилинган дейилади. Davomini o'qish
Teglar: Suyima G’aniyeva
Zahiriddin Muhammad Bobur. E’tiqodiyya & Suyima G’anieva. E’tiqod va irfoniy qarashlar.
Бобурнинг ирфоний қарашлари унинг ижодиётида ҳам, «Бобурнома», «Аруз рисоласи», «Мубаййин», мактублари, ҳатто фармонларида ҳам акс этган. Бобурдаги орифлик илмга, ҳаётга, давлатга муносабатда рўйи рост кўринади. Маънавий баркамоллик, илм-маърифатга интилиш Бобур муножотларининг ҳам, Бобур пандларининг ҳам, Бобур фаолиятининг ҳам марказида турган. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Shayxim Suhayliy g’azallariga tatabbu’lar & Suyima G‘aniyeva. Navoiyning “yori aziz”i
Шайхим Суҳайлий Навоийнииг дўсти ва мусоҳибларидан бўлган, ҳазрат уни «Ёри азиз», деб ардоқлаган. Давлатшоҳ Самарқандий «Тазкират ут-шуаро»да Суҳайлий тахаллусини унга устоди Шайх Озарий тавсия қилган, деб ёзади ва туркий девони ҳам бор, деб хабар қилади. Суҳайлий Хусрав Деҳлавийнинг «Дарёи аброр» (Поклар дарёси), Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» («Сирлар тўплами ё дарёси»), Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» («Фикрлар туҳфаси») асарларига жавоблар ёзган. Унинг «Лайли ва Мажнун» достони ҳам бор. «Девони Фоний»да Суҳайлийнинг З ғазалига Навоий татаббуълари бор. Davomini o'qish
Husayn Boyqaro. Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida
Озарбайжоннинг таниқли олими профессор Ҳамид Орасли ёзади: «Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди. Бойқаро Навоийнинг таъсири билан қатор илғор сиёсий, маданий тадбирларни ҳаётга тадбиқ этган, ўзбек халқининг тарихида прогрессив роль ўйнаган, айни замонда даврининг кўзга кўринган шоири бўлгандир» Davomini o'qish
O’zbekiston qahramoni unvoni qutlug’ bo’lsin!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ ватандошларимиз қаторида Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори, таниқли адабиётшунос, навоийшунос олима Суйима Ғаниева «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди. Олимани чин дилдан табриклаймиз! Davomini o'qish
Gulbadanbegim: Har kimki,meni so’rsa,salomimni degil
Гулбаданбегим ўз шахсияти ҳақида сўз юритганда оқилалик билан ўзини «бу ҳақир», яъни «бу ожиз банда» деб сўз юритарди. Аслида у нафақат оддий банда, балки Ҳиндистондаги буюк бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳамммад Бобур подшоҳ Ғозийнинг кенжа қизи эди. У эртакларда учрайдиган афсонавий қаҳрамонларга хос нафис исм — Гулбадан деган гўзал ном билан аталарди. Умрининг тўфонли ва шиддатли дамларида ҳам у ўзининг «Гулбадан»лигини сақлаб қола олган мўътабар бир инсон эди (Маргарет Румер Годеннинг “Гулбадан” номли китобидан). Davomini o'qish
Suyima G’aniyeva. Ko’ngil shamchirog’i
1956 йилнинг бошлари эди. Домла жадаллик билан диссертацияни тугатишим зарурлигини, Навоий туғилган куни илмий ишим муҳокамага қўйилишини айтди. Мен ишни охирига етказолмай қолишдан хавотирда эканимни айтганимда, устоз бир ажиб гап айтдилар: “Бизлар ҳар йили, ҳатто Ленинградда даҳшатли уруш кетаётган пайтларда ҳам Навоийнинг таваллуд кунини катта-катта анжуманлар, навоийхонликлар билан ўтказиб келганмиз. Бу йил ҳам худди шундай бўлади. Сизнинг илмий ишингиз муҳокамаси ҳазратнинг туғилган кунига гўзал совға бўлади”. Davomini o'qish