Турумтой Арк дарвозасига яқинлашганда “Ёпиқ арава” ёнида туриб уч кишининг нима ҳақдадир тортишаётганини кўриб қолди. У етиб боргунча иккитаси қолиб, учинчи одам ғойиб бўлди. Унинг ерга кириб кетганини ҳам, осмонга учганини ҳам англаёлмади. “Бу ерда бир ғалва борга ўхшайди” деб ўйлади-да, отни жиловдорига тутқазиб уларга яқинлашди. Davomini o'qish