Неча юз йилки, олимлар Бобирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишади. Уни ўрганишни у олим бошлаб берган, бу олим бошлаб берган, дейишади. Бобирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишни ҳеч қайси олим бошлаб бермаган. Бобирнинг ўзи – “Бобирнома” асари орқали бошлаб берган…
ТОЛИБИ ИЛМ КЕРАК
Талант ТОЛЕРАНТ
Ҳар вақтки, кўргайсен менинг сўзимни,
Сўзимни ўқиб, соғингайсен ўзимни…
Бобир.
Davomini o'qish

Бир даврада Йўлдош Эшбек “Бойчибор”ни ўқиди. Унинг ички наърасида қиличлар жаранги-ю, туёқлар дупури бор эди. Йўлдош Эшбекнинг мағрур, туриши, алпкелбатлиги, кўзини камон тортган жангчидай бироз юмиб шеър ўқиши ўз йўлига, Йўлдош Эшбекнинг ичида занжирни узолмай Алпомиш қамалиб қолгандай эди. Шеър тугагач ёнимда ўтирган Мухтор: