Cho’lpon Ergash. She’rlar & Tursunboy Adashboyev. Men bilgan Cho’lpon Ergash & Uch she’r kitobi

bcde824e8a9f976392923fce8b53864.jpgАтоқли шоир шоир таваллудининг 80 йиллигига бағишланади

  Чўлпон Эргаш одам сифатида ўта хоксор, камтар, ҳатто бироз тортинчоқ эди. Ўзини бўлар-бўлмас давраларга уравермасди. Фақир киши панада қабилида бир чеккада шеърини ёзиб юришни афзал биларди. Минбарларга чиқиб ваъзхонлик қилмасди, обрў, шон-шуҳрат, мукофот таъмасидан йироқ эди. Назаримда, назарга тушишни унинг ўзи ҳам истамасди. У ўзини ҳаёт долғаларидан четга тортгандай кўринса-да, қалбан лоқайд эмас эди, ўзи курашчанга ўхшамаса-да, шеърияти курашчан эди.(Сулаймон Раҳмоннинг «Чўлпончи Чўлпон ёхуд пардаланган ҳақиқат» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Tursunboy Adashboyev. Arralangan giloslar yoxud ustozning ko‘z yoshlari.

091

Охирги ўн йиллар давомида Одил ака Қозоқбой Йўлдошев иккимизни йўқлаб, “Ҳой қирғиз укам, эртага Қозоқбой биродаринг билан келинглар, янгаларинг хамир солади” деб телефон қилиши одатга айланганди. Беихтиёр хаёлга толаман. Одил Ёқубовдай улкан адибга бирор нафим тегмаган бўлса… Шундай улуғ инсоннинг назарига тушганимнинг сабабларини излайман… Саволимга жавоб топмай, каминадан тез-тез ҳол-аҳвол сўраб турадиган Носир оға Фозилов, Тоҳир Малик, Эркин Малик, Омон Мухтор, Анвар Обиджон, Йўлдош Солижонов, Собиржон Отажонов каби оқибатли қадрдонларимни, ўнлаб шогирдларимни эслаб, шукрона қиламан. Одил акадай туғма, беназир адиб яна адабиётимизнинг пешонасига битармикин, деб Тангридан тилайман. Davomini o'qish