Гулмат ким ўзи? Гарчи у ижод гаштидан ис олиб, назм бўстонида ўралаша бошлаганидан кейин ўртамиёна исмининг ортига Шоший деган дабдабали тахаллусни тиркаб қўйган бўлса-да, аммо унинг Фарғона водийсидан келиб, Тошкентда турғунлашиб қолган кимса эканини эндиликда биз яхши биламиз. Бу фикрни айтиш учун шоирнинг рақам 1 ва рақам 49 ғазалларидаги «Олтиариқ», «Фарғона»2 деган сўзларига таяниш билангина чегараланиб қолсак, даъвомиз пучроқ чиққан бўларди. Жавонимизда Гулматга анча йил қондошлик қилган бир шахснинг эсдаликлари сақланмоқдаки, ана буни далил дейдилар. Davomini o'qish