Турк оламининг буюк шоири Воқиф Самадўғлининг шеърларини ўзбек тилига илк маротиба Рауф Парфи таржима қилган эди. Ўша олис йиллардан бошлаб Воқиф муаллимнинг шеъриятига ихлос қўйганман, Рауф акадан ибрат олиб жуда кўп шеърларини таржима қилганман. Бугун беназир шоир шеърларини таржима қилиш навбати ёшларга етди. Диққатингизга истеъдодли ёш ижодкор Рафиқ Сайдуллонинг таржималарини мамнуният билан тақдим этаман. Davomini o'qish
Teglar: Voqif Samado’g’li
Voqif Samado’g’li. She’rlar & Vaqif Səmədoğlu. Sandıq şeirləri
Кўплаб халқаро адабий мукофотларнинг соҳиби Воқиф Самадўғлининг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
Voqif Samado’g’li. Bilasizmi,aytadigan qancha so’zim bor & She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi & Vaqif Səmədoğlu. Sandıq şeirləri
Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли таваллудининг 80 йиллигига
Шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган улкан истеъдод соҳиби, таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) вафот этганига ҳам кўп бўлмади. Умрининг сўнгги йилларида оғир хасталик билан курашган шоир оғриқлару тинимсиз давом этаётган муолажалар пайтида ҳам шеър ёзишдан тўхтамади. Унинг ҳар бир янги шеърини озарбайжонлик шеърият мухлисларигина эмас, бутун миллат олқиш ва улкан муҳаббат билан интизор кутарди. Инсон ўлими муқаррардир, аммо, асл шоир ҳаёти ўлим билмасдир, асл шоир ҳаёти унинг шеърларида, мухлислари юрагида давом этиши ҳам муқаррар ҳақиқатдир. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar
Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Voqif Samado’gli xotirasiga
Бугун атоқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли дафн этилиши маросимида кўпчиликни ҳаяжонга солган бир воқеа юз берди. Шоир кўмилган қабр олдига унинг мухлиси бўлмиш ёш талаба қиз томонидан Davomini o'qish
Buyuk shoir Voqif Samado’g’li vafot etdi
Турк дунёсининг таниқли намояндаси, улуғ озарбайжон шоири ва адиби Воқиф Самадўғли бугун вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин.
У дунёдан ҳам қатъиян қўрқмайман. Билмайман у ерда неча тил бор,орадаги масофа қанча, кўриниши қандай, муҳаббат борми?.. Ҳар ҳолда муҳаббат бўлса, ёмон бўлмасди. Аммо, бир илтимос борки, мен ўлгандан эллик йил ўтиб Нушоба ёнимга борса, унга яна қайтадан ошиқ бўлсам ва “мен сени севаман” деб айтсам. Яна нима дейин? Ўлим ҳақдир. Бахтимга, мотам маросимлари ҳозир анча арзонлашган. Дунёни тарк этсам, ҳаммангизни бир бошдан жанозамга келишингизга даъват этаман, ташрифингиз бош устига (gözüm üstə yeriniz var).
Эй Аллоҳ, бирдан бир орзум бор: ўлганимдан кейин бирон киши ёдига тушсам, йиғламаса-да, кўзлари ёшлансин… Davomini o'qish