Devoni Xumiydidan namunalar.

098

    Самарқанд вилоятинда машҳури жаҳон Афросиёб теполукларида ҳушёр тортуб юргонимизда хум топиб олдук. Ани очсоқ сарғойиб кетгон девонға назари муборагимуз тушди. Ул девон 10-асрдаму, 19-асрдаму тартуб берилғон экан. Қачонлуғини билмадик. Davomini o'qish

Mashhur g’azalchi Usta Gulmat ejodidan namunalar.

Ashampoo_Snap_2017.11.06_17h47m40s_001_.png    Гулмат ким ўзи? Гарчи у ижод гаштидан ис олиб, назм бўстонида ўралаша бошлаганидан кейин ўртамиёна исмининг ортига Шоший деган дабдабали тахаллусни тиркаб қўйган бўлса-да, аммо унинг Фарғона водийсидан келиб, Тошкентда турғунлашиб қолган кимса эканини эндиликда биз яхши биламиз. Бу фикрни айтиш учун шоирнинг рақам 1 ва рақам 49 ғазалларидаги «Олтиариқ», «Фарғона»2 деган сўзларига таяниш билангина чегараланиб қолсак, даъвомиз пучроқ чиққан бўларди. Жавонимизда Гулматга анча йил қондошлик қилган бир шахснинг эсдаликлари сақланмоқдаки, ана буни далил дейдилар. Davomini o'qish