Ibrohim G’afurov, Xurshid Do’stmuhammad. Tarjima muhabbati va ohanrabosi.

099

     Бизнинг беғубор болалик оламларимизга кириб келган Геклберри Финн, Том Сойер, Том тоғанинг кулбаси, Робинзон Крузо, Гулливер, Мултатули, Денгиз заҳматкашлари, Мартин Иден, Денгиз бўрилари, Минг бир кеча, Манас, Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон, Калила ва Димналар мурғак юракларимизни саргузашт, олижаноблик, жўмардлик, валломатлик, мубталолик нурлари билан тўлдирган. Бизни шакллантирган ҳодисалар ичида шулар ва яна шулар каби бошқа кўп нарсалар бор, сира хотирамиздан ўчмайди. Талабаларим қошига кирганда булардан сўз очаман… кўзлари пирпираган, тиллар лол, сезаманки, бу каби воқеалар уларга нотаниш, таъсирдан четда қолган… Юрагим увишади.
Худо ўз Пайғамбарига илоҳий мурожаатларидан бирида: “Алам нашрах лака садрок” – деб хитоб қилади: “Биз кўкрагингни очмадикми!” Яъни мурғак кўксингга бепоён олам ҳақиқатларини олиб кириб сени маърифатли қилмадикми! Шу бепоён фикрга, иқтибосан олсак, таржималар қадимда ҳам, ҳозир ҳам инсон кўксини маърифат, илм-фан, дид- фаросат, фасоҳат оламларига очади.
Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad: Eng o’zbekona tuyg’u — sog’inch

011

Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йили Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни битиргач, 1969—1973 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиди. «Фан» нашриётида, «Фан ва турмуш» журналида, «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида ишлади. 1986 йилдан «Ёш куч» журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир сифатида фаолият кўрсатди.
Адибнинг дастлабки ҳикояси 1981 йили «Гулистон» журналида, «Нигоҳ» номли биринчи қиссаси эса 1987 йили «Ёшлик» журналида эълон қилинган. «Ҳовли этагидаги уй» номли биринчи китоби 1989 йили нашр этилган. Шундан буён унинг «Паноҳ», «Оромкурси», «Сўроқ», «Соф ўзбекча қотиллик», «Ҳижроним мингдир менинг» қиссалари, «Бозор» романи ва ўнлаб қикоялари чоп этилди. Адибнинг «Жажман» (1995) китобидан бир неча қиссалари қатори «Маҳзуна», «Жажман», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим — сиз», «Кўз қорачиғидаги уй» сингари ҳикоялар ҳам жой олган. Адиб «Бозор» романи, «Ҳижроним мингдир менинг» ва «Озод изтироб қувончлари» китоблари учун 2000 йилги «Офарин» мукофотига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Ko’ngil munavvarligi

06
Америкалик ўзбек журналисти Зулфия Назар йигирма йил муқаддам Нобель мукофотига сазовор бўлган, лекин кўпчилик томонидан унутиб юборилган физик Джо Нейшл ҳақида 1000 кишидан (!!!) интервью олди, шу интервьюлар асосида олим ҳаётига бағишланган китоб ёзди (китоб бир неча марта қайта нашр қилинди), китоб асосида «Тафаккур ўйинлари» деб номланган машҳур бадиий фильм ишланди, у фильмда иштирок этган актёр ва актрисалардан тўрт нафари Оскар мукофотига сазовор бўлди! Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Najot muhabbatdami yo … nafratda?

084
Умр — синов. Синов кўчалари нотекис. Ноаён. Улар одамни гоҳ фароғат боғларининг нашъу намосига тўйдиради, гоҳ уқубат саҳросида сарсону саргардон қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсоннинг сабри, нафси, тоқати имтиҳондан ўтади.
Жонзот борки, яхшироқ ва осонроқ яшаш илинжида нафас олади. Ҳайвоннинг ҳайвонлиги ниманинг эвазига нафсини қондираётганини ўйламаслиги, бу ҳақда мулоҳаза юрита олмаслиги билан белгиланади. Йиртқичлик ақидаси — на туғишганни билиш, на қавмнинг, на ўзгалар ҳақининг фарқига бориш, зеро, ўлжа олинса, ғажилса бас!
Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Fikr shoirining hikoyalari

09
Бадиий адабиёт инсоншунослик экани, бадиият учун инсонпарварликдан кўра улуғроқ эзгулик йўқлиги шўро даври адабиётида, адабиётшунослик илмида жуда кўп такрорланар эди. Чиндан ҳам шундай! Бироқ, инсонни ёруғ оламдаги жамики жонзотларнинг сарвари қилиб турган омил тафаккур ва онг экан, ҳар қандай инсонпарварлик тафаккурпарварлик, фикрпарварликдан бошланмоғи керак эмасми?! Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad & Abduqayum Yo’ldoshev. Ma’naviy tarsaki og’rig’i

xurshid

    Ёдингизда бордир, “Ҳуррият” газетасида сўров ўтказганингизда, ХХ аср ўзбек адабиётининг энг яхши асари сифатида “Ўткан кунлар” тилга олинганди. Бу нимадан далолат беради? Наҳотки кейинги етмиш йил ичида Абдулла Қодирий даҳосига тенг ижодкор дунёга келмади? Ё ўзбек адабиёти “Ўткан кунлар” даражасидан юқорига кўтарила олмадими? Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. To’xtaboyning boyliklari

077

«Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий!.. » Тилидан шу муборак калима тушмай қолган Тўхтабой тақдир зарбаларининг биттасигагина чидолмас — ўз маҳрами — шаърий хотинидан хўжакўрсинга ажрашиб, ўз пушти-камаридан бўлган болаларини ўғринча, бу етмагандай— паранжи ўраниб кириб кўрса, бирров кириб чиқишини биров пайқаса, Зулфияга, болаларига зуғум баттар зўрайишини ўйлаб алланеча кунгача хавотирда юрса… Davomini o'qish