Фикрлаётган одам доимий ҳаракатда бўлади. Ҳаракат қилаётганнинг аниқ мақсадлари бўлади. Аниқ мақсад тинимсиз ҳаракатга ундайди. Тинимсиз ҳаракат ранг-баранг фикрларнинг дояси. Бу — ижодкор Шахс ҳаёти. Бугун айнан шундай ҳаракатдаги ижодкор, таниқли адиб — Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлган суҳбатни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Do’stmuhammad
«Haqsizlik sirtmog’i»dan «Chayongul»gacha
“Ёш куч” журналида ишлаб юрган вақтларим эди. Бир куни таҳририятда бир дунё қоғозларга кўмилиб ўтиргандим, қашқадарёлик бир аёл таҳририятга ўз дардини баён қилгани келди. Ҳамма ишларимни бир четга суриб, ҳалиги аёлга қулоқ тутдим. Ўзини Чаман деб таништирган бу аёл шундай равон тилда гапирар эдики, беихтиёр тингловчини сеҳрлаб олгандек бўларди. Ҳатто номи чиққан ижодкор бўла туриб, мен ҳам Чаман опанинг нутқидек чиройли гапира олмас, воқеаларни мана шу оддий бир қишлоқ аёлидек тасвирлаб беролмасдим… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Tog’ay Murodning sirli dunyosi.
Тоғай Мурод шахсини, Парвардигор унга ато этган феъл-атворни тушуниш керак эди! Бир йилдан ортиқроқ у билан бирга ишлаб, уни яқиндан кузатгачгина у ҳақдаги илгариги тасаввурим ўзгарди. Йўқ, Тоғай Мурод бошқаларга беписандликни, кибр-ҳавога берилишни ҳам билмас экан. У ўз дунёсида яшайдиган, ўша дунёсини сира тарк этолмайдиган, борди-ю, иттифоқо ўзини жисман ўраб турган муҳитга қайтгудай бўлса, албатта, кимгадир маъқул келмайдиган, ҳатто ғайритабиий муомала қилиб қўйиши аниқ эди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Beminnat muhabbat
У фақат ўйларди ва ёзарди — ундан бошқа ҳеч нарса қилмас эди, ҳатто бирон тузукроқ мансаб эгаси бўлишга ҳам ҳаракат қилмади, ҳатто ўз ҳаётини таъминлаш, шуҳрат қозониш учун ҳам ҳаракат қилмади… у ҳеч кимдан табрик сўзи эшитмади, унга ҳеч ким далда бермади, унга жуда содиқ бўлган бир неча кишиларгина унинг ўткир ақпига, олижаноб қалбига қойил бўлди… У шуҳрат ҳам қозонмади, лекин у туфайли минг-минглаб киши одам бўлиб қолди. У бутун бир авлодни тарбиялаб етиштирди. Кўп кишиларнинг номини у тилга олганлиги туфайлиёқ улар шуҳратли одамлар бўлиб қолдилар, бошқа кўп кишилар эса унинг бир-икки фикрини тушуниб олганликлари учунгина ном чиқардилар… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Totli behalovatlik. Sulaymon Azimov bilan suhbatlar
1919 йили ўттиз чоқли ялангоёқ бола эллик чақирим олисдаги Ўш шаҳри сари Ўзгандан пиёда йўлга отланган эди. Уларнинг, улар орасидаги Сулаймон Азимовнинг бирдан-бир орзуси дунёни таниш эди. Орадан салкам 80 йил ўтди. Дунёнинг сир-синоатини англаш давом этмоқда. Мутолаадан тўхтамаган одам фикрлашдан тўхтамайди. Фикрлайдиган одамнинг мағзи бўлиқ суҳбати тугамайди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Uyg’onish yo’llariga yoqilgan chiroq
Профессор Нажмиддин Комиловнинг кўпчилик тадқиқотларида олий маданий тарихнинг шиддатли, суронли, айни пайтда ғоят муҳим ва қимматли саҳифалари қаламга олинади. Муаллиф бизнинг аслимизни танитишга, у орқали эса ўзлигимизни англашга ёрдам беради”, деб ёзади профессор Бегали Қосимов. Аслимизни билиш, аслимизга қайтиш ҳам Уйғониш даври бошланаётганидан дарак беради. Davomini o'qish
Besh daqiqaga sig’magan gaplar.
Минг афсуски, айрим журналистлар «Мендан кетгунча, эгасига еткунча» қабилида қоғоз қоралайдилар. Мустақил изланмайди. Кунора ўзгараётган ва журналистиканинг имкониятларини тобора кенгайтираётган ахборот технологияларини яхши ўзлаштирмайди, ҳатто билмайди ҳам. Улар ахборот ўрмонида адашиб юрган одамларга ўхшайди. Талабалик давридаги имконият бой берилса, ўқишни битиргач улар манзилини тополмай, сарсон-саргардон изсиз бўлиб қоладилар. Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. “Yarim asr daftari” kitobidan.
“Мовароуннаҳр” нашриёти халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ярим аср дафтари” китобини чоп этди. Адибнинг ушбу китоби қарийб эллик йиллик кузатувлар маҳсулидир. Ундан адибнинг яқинлари – ота-она, оила аъзолари ҳақидаги мақолалари, сафдошлар, устозлар, замондош ижодкорлар билан боғлиқ хотира ва ўйлари, ҳаёт, адабиёт тўғрисидаги мулоҳазалари ўрин олган. Саҳифаларни варақлар экансиз, адиб атрофдагиларга чексиз меҳр, самимият, эътибор билан ёндашганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар бир сатрда ёзувчига хос бағрикенглик, одамлар қалбидаги эзгуликни ҳис этиш, атрофдагиларнинг қувончига шерик, дардига малҳам бўла олиш каби хислатларни кўрасиз… Davomini o'qish
Adabiyot — ko’ngil bayrami ( Xurshid Do‘stmuhammad bilan suhbat)
Нафақат сўзда, ҳар бир тиниш белгисида бир олам қудрат мужассам. Чунки тиниш белгиси ҳам сўз! Бир дунё маъно-мазмун бор унда. Шундай экан, сўзнинг савоби, уволи, гуноҳи ҳам бор. Масъулияти оғир. Ёзганда унинг юки икки ҳисса ошади. Сизнинг ёзганингизни қанчадан-қанча одам ўқийди, мутолаа асносида ҳар бир сўзингизни дилида такрорлайди. Бадиий ижод инсон эркинлигининг олий кўриниши бўлиши мумкин, лекин сиз ишлатаётган сўзнинг ортида шунча масъулият турганини ўйлаб кўрсангиз юрак орқага тортиб кетади. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Mirkomilboyning qazo bo’lgan namozi
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг услуби ўзига хос, у ҳар бир ҳикоясида ўзгача воқеликни акс еттириб, ундаги композицион воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ҳикоя мақсади, ёзувчи нима демоқчи эканлигини образлар тилидан ўз маромига етказиб гапиртира олади. Адиб ҳикояларида образларнинг юз-қиёфаси тасвири эмас, балки хареактерлар талқини юқори ўринда туради. Davomini o'qish
Nodir Jonuzoq. Bulbul ko’zyoshlari.
Яқинда Адашим — таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни ўқиб қолдим: Яна бир ВОҚЕА: «Шарқ юлдузи»да (2013 йил №4) Нодир Жонузоқнинг туркум шеърларини ўқинглар, дўстлар! Дилбар мисралар, рубобий туйғулар! Кам бўлманг, Нодиржон! Тўғриси, мен ўзим шундай шеър ёзиш қобилиятим бўлмагани алам қилди (ҳазил). Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Nazarning umidbaxsh kemalari.
1989 йилнинг 6 январ куни замонавий ўзбек насри тарихида фавқулодда воқеа юз берди: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси эълон қилинди! Битта ҳикоя бир асрлик тажрибага эга бўлган миллий наср тарихида қандай қилиб фавқулодда воқеа бўлиши мумкин? Унинг фавқулоддалиги нимада эди? Davomini o'qish