Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг икки асари: олдинроқ ёзилган «Бозор» романининг қайта ишланган нусхаси ва янги «Донишманд Сизиф» романидан иборат китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Ёзувчи туғилган куни арафасида бугун «Бозор» романини, кейинги кунларда эса янги роман билан таништиришни ўйладик. Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Do’stmuhammad
Xurshid Do’stmuhammad. Shabada
Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади. Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. Rasyomon darvozasi & Xurshid Do’stmuhammad. Hikoyaning yangi tarjimasi haqida
Бу воқеа бир куни кечга яқин содир бўлди. Бир хизматкор Росёмон дарвозаси тагида ёмғир тинишини кутарди. Кенг дарвоза олдида ундан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Фақатгина ҳар-ҳар ерида қизил бўёқлари кўчган йўғон, юмалоқ устунда чигиртка турарди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Orzu bo’yog’i & Firdavs Fayzulloh asarlaridan namunalar
Таниқли мусаввир Фирдавс Файзуллоҳ ижоди билан у ҳали мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ танишган эдим. Ўша пайтда ишлаб турган «Ёш гвардия» нашриётида нашрга тайёрланаётган онаси шоира Гулчеҳра Жўраева китобининг муқовасини Фирдавс чизган эди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Aqlli kulgi yoxud kulgili aql
Олим бўлсанг — алам сеники…. Дарёлар, океанлар, осмонўпар тоғлар на номини билади, на ўзига битилган мақтовларни тушунади — лекин яшайверади, камайиб қолмайди… Тор хонада ўтирсанг ҳам дунёқарашинг кенг бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Mahmud Sa’diy — o’ziga xos tahrir maktabi asoschisi
Маҳмуд ака адабиётимизда пайдо бўлган янги ҳикоя, қисса ёки романнинг генезиси, яъни вужудга келиш ибтидосини дарҳол англаб етар, асарнинг жаҳон адабиётидаги қайси машҳур асар таъсирида яратилганини, улар орасидаги фарқни ютуқ ва нуқсонлари билан таҳлил қилиб берар эди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Bugun ertalab
Ақллилар ақлсизларга ақлини пеш қилиши, ақлсизлар ақллилар олдида ўзини ақлли кўрсатишга уриниши, ақллилар жанжали, ақлсизлар можароси ва бошқа-бошқаларнинг, бандасининг гўзаллигию бузғунчилиги бўлмиш Мувозанат олдида нима деган гап?! «Тўқсон фоиз банда туғма виждонсиз бўлар экан», деб аюҳаннос соладиган билимдонлар «Одамларнинг бари Илоҳий мувозанат назарида тароқнинг тишидек тенг», деган ҳадиси шарифдан бехабар-да!
Xurshid Do’stmuhammad. Jajman (To’liq matni) & Adabiyotda kashfiyot bo’lmasa…(Yozuvchi bilan suhbat)
ХХ аср ўзбек ҳикоячилигининг энг етук намуналаридан бири сифатида тан олинган «Жажман» ҳикояси уни илк маротиба интернет тизимида тақдим этган сайт хатоси туфайли чала ҳолида эълон қилинган эди. Таниқли ёзувчининг 65 ёшга тўлиши арафасида хатони тузатиб, ҳикояни тўлиқ матни ва бир суҳбатни сизга тавсия этишни ўйладик. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Qalb hamisha o’rtada. Esse
Ҳар бир ижодкор қалбга йўл излайди. Шу ниятда ўзича сўқмоқ очади, йўл очади. Лекин Иброҳим Ғафуров ижодининг сеҳри, жозибаси, санъаткорлик феноменида бирламчи унсур, бош фигура – СЎЗ! Шунчаки сўз ёки сўзлар эмас, ҳар куни-ҳар гурунгда сийқаси чиқариб юборилган, сўзбозликлардан тўкилган-сочилган алланималар эмас, “сўз заргари”нинг ўзи топган, ЎЗИНИНГ сўзлари. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Kiyova quyoshi
Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Роппа-роса 35 йил аввал ёзилган «Кийова қуёши» ҳикояси ўша давр адабий иқлимида катта шов-шувга сабаб бўлганини эслайман. Бу ҳодиса ҳикоянинг бадиий жиҳатидан кўра, ўша даврда табу бўлган ҳурлик, босқинчилик ва ёвузлик мавзусида ёзилгани билан боғлиқ эди. Орадан ўтган вақт мобайнида ўзбек ҳикоя мактабининг ёрқин вакилига айланган Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳар бир янги асари бугун ҳам китобхон томонидан интиқлик билан кутиб олинаётгани ёзувчи ижодига бўлган қизиқиш ҳамон кучли бўлиб қолаётганини исботлайди.
Shavkat Odiljon. Istak & Hikoyani o’qib: Xurshid Do’stmuhammad, Musulmon Namoz, Shahnoza Nazarova
Хуршид Дўстмуҳаммад: Муаллиф деярли тайёр мавзу ва сюжет йўналишидан, ҳатто тайёр ечимдан фойдаланган (ўз вақтида ўзим ҳам шунга ўхшаш ҳикоялар машқ қилганман)…. Мусулмон Намоз: Адабиёт эски гап билан яшай олмайди. Адабиётга доимо янги гап зарур… Шаҳноза Назарова: Истагим, бу ҳикоя муаллифнинг машқларидан бири бўлиб қолса… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Harakatdan to’xtagan jarayon qissasi. Frans Kafkaning «Jarayon. Otamga xat» kitobiga muqaddima
Франц Кафка, Жараён, Отамга хат: Роман ва хат. Таржимон Вафо Файзуллоҳ, — Сўзбоши муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад. Тошкент: «Шарқ», 2015. -416 б.
«Шарқ» нашриёт-матбаа концерни «Жаҳон адабиёти дурдоналари» туркумида XX аср Европа адабиётида фавқулодда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган, модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг «Жараён» романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликларидан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган «Отамга хат» биографик асарини нашр этди. Бугун китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб Хуршид Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Ҳаракатдан тўхтаган жараён қиссаси» эссе-муқаддимасини тақдим этамиз. Davomini o'qish