Замон тезлашди. Вақт қумсоати қимматлашди. Тоат вақтининг бир онини ушлаб қолиш машаққатга айланди. Бу ёқда эса қасдма-қасдига ичи номаълум китоблар сонда кўпайгандан кўпаймоқда. Надомату хусрон катта, ҳатто Илоҳий китобларни ҳам ўқимайдиган авлод етишди, дунёга бой берилган ғаниматгина фурсат қолди. Истасак, истамасак, бугун китобларни саралаб ўқишга мажбурмиз. Шунда ҳам мана шу қомусни тавсия этиш мумкинми, танланган мумтоз китоблар сирасига кирадими саволи ғоят табиий. Муаллифлардан бири сифатида мен сизларга жавоб бермоқчиман. Davomini o'qish
Teglar: Zulayho Abdurahmon
Zulayho Abdurahmon. Munosib izdosh (Taniqli folklorshunos olim Jabbor Eshonqul 60 yoshda)
…фольклор намуналари таҳлил ва талқинига киришишда журъат ва жасорат керак. Зеро, “Унда миллат яшар, унда халқ яшар”. Жаббор Эшонқулдаги халқона самимият ва қатъият, туркона шиддат ва журъат, моҳиятга интилиш катта авлод олимларида сўнмас умид ҳамда ишонч уйғотган. Бугун ўша умид ва ишонч дарахти юксалиб, Жаббор Эшонқулнинг одамийлик ҳамда олимлик сиймосига чуқур эҳтиром пайдо бўлди. Davomini o'qish
Zulayho Abdurahmon. Navoiy ijodiyotida Hazrati Usmon vasfi
9 феврал — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун
“Ал ҳаёю минал имон” – “Ҳаё иймондандир” ҳадиси шарифи айтилганда, аввало, Усмон р.а.нинг сиймоси гавдаланган. Зеро, Расулуллоҳнинг ўзлари у кишининг ҳаё эгаси эканликларини кўп бора таъкидлаганлар. Навоийнинг ҳам Усмон р.а.нинг ҳаёлари ҳақидаги маълумотларга асосланган ҳадислар асосидаги ҳикояти берилади… Davomini o'qish
Zulayho Abdurahmon, Elnura G‘aybulloh. Xoja Ahmad Yassaviyning ikki forsiy risolasi haqida va tarjimasi
Саҳифа атоқли тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
Шайхнинг “Рисола дар одоби тариқат” (“Тариқат одоби ҳақида рисола”), “Рисола дар мақомоти арбаъин” (“Қирқ мақомот ҳақида рисола”) номли асарлари нафс тарбиясига бағишланган. Улар мазмун-моҳияти ила “Фақрнома”даги маърифий мушоҳадани хотирлатади. Назмий ифода нозикликлари эса ҳикматларга яқин. Davomini o'qish
