Nemislar uyi to’ridagi O’zbekistonning bir parchasi

056    Хива гилами, қизил гуллик адрасдан тикилган тўшак-болиш билан безатилган сўри. Хонтахтага дастурхон ёзилган, пахта гуллик чойнакда аччиққина кўк чой. Бундай манзарани оддий бир ўзбек хонадонида учратиш мумкин.

Авазбек Мамасаидов
НЕМИСЛАР УЙИ ТЎРИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОННИНГ БИР ПАРЧАСИ

023

Хива гилами, қизил гуллик адрасдан тикилган тўшак-болиш билан безатилган сўри. Хонтахтага дастурхон ёзилган, пахта гуллик чойнакда аччиққина кўк чой. Бундай манзарани оддий бир ўзбек хонадонида учратиш мумкин.

Айни дамда Олмониянинг Мур ам Зи шаҳрида истиқомат қилувчи Орстлар хонадонида ҳам юқорида айтилган ўзбек миллий буюмлари бор. Уларнинг уйида бутун бошли сўридан тортиб ўчоқ-қозону шашлик кўрагача топилади.

0034

Бир неча кун аввал эса ҳақиқий ўзбекча тандирга ҳам эга бўлишди.

Касбий фаолият юзасидан Ўзбекистонда бир неча йил яшаган немис оиласи юртимизга катта меҳр қўйган.

«Ўзбекистонда ўтказган йилларимиз ҳаётимизнинг энг қизиқарли онлари бўлди», — дейди Ҳанс-Ултер Ортс.

«Илк кунларданоқ ўзбекларнинг самимийлиги, очиқ кўнгил муомаласи ва меҳмондўстлигини ҳис этди. Сафаримиз аввалида ўзбек тилини бошланғич даражада ўрганган эдик ва бу мен учун жуда фойдали бўлди», — дейди Ортс хоним.

Немис аёлга Ўзбекистондаги оддий кундалик ҳаёт ҳам завқ бағишлаган.

«Уй-рўзғор молларини бозорларда савдолашиб сотиб олиш, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиш менга жуда ёқар эди. Ўзбекистонда ўзимни ҳудди ўз ўйимдагидек хис этар эдим», — дейди у.

Икковлоннинг Ўзбекистон бўйлаб сафарлари ҳам немисларга хос бўлган тайёргарчиликларсиз ўтар эди.

0021

«Ҳар йилги таътилимизда бутун мамлакат бўйлаб сафарга чиқар эдик. Ҳеч қачон борар жойимизни ёки меҳмонхонани олдиндан режалаштирмас эдик, харитага қараб, бугун мана бу шаҳарга борамиз дея йўлга чиқардик. Қаерга бормайлик, бизни ҳудди ўз яқинларидек кутиб олишарди», — дейди Ортс хоним.

Ортс хоним Ғарб ва Шарқ ўртасидаги маданий фарқлар ҳақида гапириб, хусусан ўзбек меҳмондорчилигида аёллар ва эркакларнинг алоҳида ўтиришини ижобий баҳолайди.

Аёлларнинг алоҳида ўтириб, ўзларига тегишли мавзуларда суҳбат қуришлари, оиласи ва фарзандлари ҳақида суҳбатлашишлари немис меҳмонга жуда қизиқ туюлган.

Олмонияга қайтар экан, Ортслар оиласи эсдалик сифатида ўзлари билан кўплаб ўзбек миллий буюмларини олиб келишган. Натижада бу хонадонга ташриф буюрган меҳмон уйнинг ҳар жойидан Ўзбекистон тафти уриб турганини ҳис этиши мумкин.

M: BBC O’zbek xizmati

045

(Tashriflar: umumiy 130, bugungi 1)

Izoh qoldiring