1 aprel — Nikolay Gogol tavalludi kuni.

23

 Николай Васильевич Гоголь 1809 йилнинг 1 апрелида Полтава губерниясининг Миргород уездига қарашли Сорочинци қишлоғида туғилди. У аввал Полтава билим юртида, кейинчалик олий билимлар гимназиясида ўқийди (Нежин шаҳрида). Лицейда ўқиб юрган пайтларида театрни ёқтириб қолади ва лицей театрида кўп роллар ижро этади. У ўзининг ғайритабиий синчковлиги билан ўртоқларини ҳайратда қолдирар эди. Гоголь 1829 йил ўзининг биринчи “Ганс Кюхельгартен” номли асарини яратди. Davomini o'qish

2013 yil aprel oyida nishonlanadigan madaniyat, san’at va adabiyot sohasidagi muhim sanalar.

777

Эътиборингизга 2013 йилнинг апрель ойида нишонланадиган маданият,санъат ва адабиёт соҳасидаги муҳим саналар тақвимини ҳавола этмоқдамиз. «Беайб Парвардигор»,деганларидек, мабодо тақвимда йўл қўйилган хато ва камчиликларга кўзингиз тушса,бизга хабар беришингизни илтимос қиламан. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Ruboiylar

mavlono

Мавлоно Жалолиддин Румий — жаҳон мумтоз адабиётининг энг буюк сиймоларидан,башарият шоири деб шуҳрат қозонган забардаст алломадир.
 Мавлоно 1207 йилда қадимий Балх шаҳрида ўз даврининг машҳур мутасаввуф  донишманди,йирик хатиб ва воизи бўлган Баҳовуддин Валад оиласида дунёга келади. Баҳовуддин Валад аслида Шайх Нажмиддин Кубро (1135 – 1221) нинг Маждиддин Бағдодий, Саъдуддин Ҳамавий, Разиуддин Алийи Лоло, Сайфуддин Бохарзий каби шогирд-муридларидан бири эди.  Таниқли румийшунос Зарринкуб таъбири билан айтганда,”Мавлононинг 68 йиллик ажойиб умри бошдан оёқ бир шеър,гўзал,бетакрор,туғёнли ашъор жараёни,садоси ва бонги билан йўғрилиб ўтди”. Davomini o'qish

BBC O’zbek. Adabiyotlar orasidagi ko’prik: bir tomonlama harakat.

090
Таржима жараёни – тилларни бир-бирига қиёсан мукаммал ўрганиш, тиллар муҳити ва стихиясига эгалик қилиш, муайян таржимага сидқидилдан тайёргарлик кўриш – турли илмий адабиётлар, маълумотномалар, ранг-баранг луғатлар билан ишлаш, мамлакатлар, уларнинг маданиятлари, адабиётларини яхши билиш – бунда олтин малака ва кўникма ҳосил қилиш – таржима жараёнида ҳозиргача назариётчилар ҳам, амалиётчилар ҳам айтарли эътибор бермаган, ҳисобга олмаган – изчиллик ва муттасиллик мавжудлигини кўрсатади. Барчасига изчил, муттасил, яъни узлуксиз риоя қилингандагина, орадаги жараён ҳалқаларидан биронтаси ҳам эътиборсиз қолиб кетмагандагина жараён юксак маърифатли тус олади, таржима муваффақиятлар гаровига айланади Davomini o'qish

«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 2-soni.

345

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 2-сони босмадан чиқди. Журналнинг ушбу сони ҳам одатдагидек фойдали ва ўқимишли мақолалар, савол-жавоблар, ибратли ривоятлару ҳикматлар  берилгани билан  ажралиб туради. Сизга журнал мундарижаси ва айрим матнларни тақдим этаман. Davomini o'qish

Sulton Mehmet II Fotih — Avniy devoni.

06
FATİH SULTAN MEHMED (AVNÎ) DÎVÂNI
Hazırlayan Muhammed Nur Doğan

Asırlar boyu bir dünya devleti olarak çok geniş bir coğrafyada adâletle hükmeden ve insanlığa tarihî zamanın bir ilkbahar mevsimi gibi kalıcı güzellikler sunan büyük Osmanlı Türk Cihan Devletinin güçlü padişahı Fatih Sultan II. Mehmed 1432 — 1481 yılları arasında yaşamış ve otuz yıl devleti yönetmiştir. Tarihin kaydettiği en önemli dönüşümlerden birinin başlangıcı durumundaki kutlu fethi gerçekleştiren Fatih Sultan Mehmed, kudretli bir hükümdar, büyük bir siyaset dehası ve muzaffer bir komutan olduğu kadar; kültür, sanat ve edebiyatta da ismini altın harflerle tarihe yazdırmış entellektüel bir şahsiyet ve kuvvetli bir şairdir. Davomini o'qish

1432 yilning 30 martida Konstantinopolni zabr etgan Sulton Mehmet (Muhammad) Fotih dunyoga keldi.

345

МЕҲМЕД II ФОТИҲ (1432-1481) — усмонлилар сулоласига мансуб турк султони (1444-46, 1451-81). Мурод II нинг 4-фарзанди. Меҳмед II Фотиҳ турк, араб, форс, юнон, славян тилларини билган. Турк қўшинларининг юришига шахсан қўмондонлик қилиб, жаҳонгирлик сиёсати юргизган. 1452 й.нинг мартида Меҳмед II Фотиҳ буйруғига биноан, Босфорнинг Осиё қисмида Боязид I Йилдирим томонидан барпо этилган Анадўлиҳисорнинг қарама-қаршисида, яъни Босфорнинг Европа қисмида Румелиҳиюра қурилади. Натижада Босфордан сузиб ўтаётган хорижий кемаларни божхона текширувидан ўтказиш имконияти туғилади. 1453 й.нинг мартида Меҳмед II Фотиҳ 150 минг кишилик қўшин, 80 ҳарбий кема ва 300 дан ортиқ юк кемалари б-н Византия пойтахти Константинополь томон юриш бошлаган. Қирқ кунлик (18 апр. — 29 май) қамалдан сўнг шаҳар забт этилган. Константинополнинг турклар томонидан забт этилиши якунланади. Davomini o'qish

Nafisa Mo’minova o’zbek qiz-ayollari orasida tarixda birinchi bo’lib “xalqaro grossmeystr” unvoniga erishdi.

678
Саҳифамизда ушбу мақоланинг пайдо бўлишига ҳам фахру қувонч туйганим,ҳам унда фақат шахмат ҳақида эмас,адабиёт ҳақида ҳам сўз юритилгани сабаб бўлди. Биз Нафиса Мўминовани ўзбек қиз-аёллари орасида  тарихда биринчи бўлиб бундай юксак унвонга эришгани билан чин юракдан қутлайман. Фахр билан айтишим керак:  туркий миллат тарихида ҳам. Кимдир «Татаристонлик Алиса Михайловна Галлямова-чи?» дейиши мумкин. Аммо,Алиса Галлямова  рус-татар оиласида дунёга келганлигини унутмаслик керак.< Нафисани етук шахс этиб тарбиялаган, унга адабиёт билан шахматга бўлган муҳаббатни  сингдирган  отаси — Алишер Мўминовга «Қуллуқ бўлсин!» дейман. Бундай юксак  мақомга жуда узоқ давом этган машаққатли меҳнат, катта сабр ва матонат туфайли эришилади. Айни шу сабабдан ҳам бу ғалаба фақат Нафиса ва отаси учун эмас, ўзбек миллати учун ҳам қимматлидир. Davomini o'qish

Tohir Malikning BBC O’zbek xizmati maqolasiga munosabati.

556

Би-би-си Ўзбек Хизмати вебсаҳифасида чоп этилган «Китоби энг кўп босилаётган адиб» мақоласида ўзбек адабиётининг энг забардаст ёзувчиларидан бири Тоҳир Малик ижоди ҳақида сўз борганди.
Ушбу мақолага адиб ўз муносабатини билдириб мактуб ёзган. Тоҳир Малик Би-би-си мақоласига муносабатида адабиёт билан боғлиқ қатор баҳсталаб мавзуларга диққат қаратади.
Айни мана шу ҳолат боис қуйида ёзувчининг ўзи йўллаган жавоб мактубини ҳеч бир ислоҳсиз тўла чоп этишга қарор қилдик.
Davomini o'qish

BBC O’zbek xizmati: Kitobi eng ko’p bosilayotgan adib.

090

Айни китобхонлик бошқа адиблар каби Тоҳир Маликни ҳам ўйлантираётган масалалардан биридир. «Китобхонлик масаласи фақат ёзувчиларнинг ташвиши эмас. Жамият ташвиши бўлиши керак. Чунки маънавий олам фақат ва фақат китоб билан бойийди. Маънавий қашшоқ жамият оламаро юксала олмайди,» дейди ижодкор. Davomini o'qish

Iskandar Yoqubov. Farzandlik ehtiromi.

234
Тўққизинчи синфда ўқиб юрган кезларимда бир иш қилганман. Бўйи бир қулоч, эни ва чуқурлиги ярим қулоч келадиган қопқоқсиз иккита қўлбола сандиқ ясадим-да, уларни уйимизнинг ертўласига тушириб қўйдим. У ерга симчироқ уладим. Вақти-вақти билан отамнинг қўлёзмаларини шу сандиқларга жойлашни одат қилдим. Уларнинг бирига илк пьесалар, роман ва қиссалар қўлёзмасини, иккинчисига эса ўқувчилардан келган хатлар ва отам билан онамнинг кўнгил мулкига айланган мактубларини жойлардим. Бир куни ўтириб олиб, эринмасдан хатларни санаб чиқдим. Мухлислардан келган хатларнинг сони ўн мингта! Уларнинг учдан икки қисми «Муқаддас»га битилган! Хатларни 50–60 тадан қилиб белидан бойлаб қайтадан сандиққа солдим… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Armon yoxud Navoiyning Xorazmdagi og’asi.

765
Хондамирнинг “Макорим-ул-ахлоқ” асарида Шайх Бахлул Навоийнинг “улуғ биродари”, яъни катта акаси-оғаси эканлиги таъкидланганди. Бу тўғрида Алишербек ҳам ўзининг “Мажолис-ун-нафоис” асарида Бахлулбекни “фақирнинг ( яъни Алишер Навоийнинг –У.Б.) оғаси “ дея ёзиб ўтганди. Маълумки, манбаларда ва шоҳона фармонларда Навоий ҳам “Амир Низомиддин Алишер” дея, шунингдек Бахлулбек ҳам шу нисба билан номланган, яъниким, Низомиддин мартабаси оилавий бўлган. Навоий қаламига мансуб “Мажолис-ун нафоис” асаридаги бешинчи фасл Шайх Бахлулбек тўғрисидадир. Унда оғасининг “Султон Соҳибқирон Бойқаро давлатидин Хоразм тахтида ҳукумат қилиб, аморат девонида муҳр босганлиги”, кейинги даврларда, хусусан 1497-98 йилларга келиб бўлса давлат ишларидан четлашиб, гўшанишинлик-истеъфо ихтиёр этганлиги ёзилган. Davomini o'qish