Umid Bekmuhammad. Yirtilgan sahifalar sadosi.

0876
“Тарих саҳифалари йиртилган китобга ўхшайди”, дея ёзганди япон файласуф адиби Рюноскэ Акутагава.Акутагаванинг ушбу фикрлари айнан бизнинг тарихимиз ҳақида ёзилгандек гўё.Айнан ана шундай йиртилган саҳифалардан бири эса Хоразмнинг 20 аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида катта мавқега эга бўлган Бобоохун Салимовнинг ҳаёти ва фаолиятидир. Хива хонлигининг қозикалони, “Ёш хиваликлар” ҳаракатининг фаолларидан, 1920 йилда хонлик тугатилгач эса барпо этилган Хоразм Халқ Республикасининг адлия нозири вазифаларида ишлаган, ХХР делегациясига бош бўлиб 1920 йил июн-сентябр ойларида большевиклар раҳбарияти билан Москвада тенгҳуқуқлик тўғрисидаги шартномани имзолатиш даражасига етган бу шахсга афсуски 1929 йилда суиқасд уюштирилади ва у она халқи эрки йўлида қурбон бўлади. Davomini o'qish

O’lmas satrlar. Shavkat Rahmon she’rlari.

Ashampoo_Snap_2017.11.11_14h36m30s_002_.png    Шоирларнинг баланд овозда шеър ўқишларига кўникиб қолганмиз. Эҳтимол, шундай бўлиши табиийдир. Лекин секин, бир маромда шеър ўқийдиган шоирлар ҳам бўладики, уларнинг овози ортида улкан қалб, буюк идрок яширинганини ҳис этганингда гўё ғафлат уйқусидан уйғониб кетасан киши… Davomini o'qish

2014 yil aprel oyidagi madaniyat,san’at va adabiyot sohasida sanalar taqvimi.

21

   Апрель ойида ўзбек халқи маданияти, адабиёти ва санъати ривожида беқиёс ўрин тутган буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги, машҳур ҳофиз Маъмуржон Узоқов таваллудининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллудининг 95 йиллиги, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст таваллудининг 65 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги каби муҳим саналарни нишонлаймиз. Уларнинг ҳар бири халқимизнинг эътибори ва ҳурматига муносибдир. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar.

012
Элимизга ва дилимизга ташриф буюрган Наврўзи олам — Йилбоши билан атоқли ва ардоқли шоиримизни чин дилдан муборакбод этиб, туғилган кунлари билан яна бир бор қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий безовталик тилаб, куни кеча «Китоб дунёси» ва ЎзАС» газеталарида эълон қилинган устознинг янги ёзилган шеърларини сиз азиз, саҳифадошларимизга, тақдим этамиз. Davomini o'qish

Из современной узбекской поэзии. Хуршид Даврон. Журнал «Звезда Востока», 2014, № 2

00133
Хуршид Даврон. Родился в Самарканде. Окончил факультет журналистики Ташкентского госуниверситета. Народный поэт Узбекистана. Лауреат международных премий «Олтин калам» («Золотое перо»), имени Махмуда Кашгари и Мушфика (Полная биография здесь).
Адель Чильякова. Родилась в Ташкенте. Окончила факультет журналистики Московского госуниверситета. Жила в Чехословакии. Публиковалась в чешских изданиях, лауреат международной премии «Gratias agit».
Davomini o'qish

Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Roman.Birinchi kitob.

0012
Икки ҳафта аввал Саъдихон Мавлавихон ўғлининг «Таназзул» деб номланган тарихий романининг биринчи китоби нашрдан чиққанидан хабар бериб, асар ҳақидаги маълумотларни тақдимот саҳифамизда эълон қилган эдик. Бугун муаллифнинг розилиги билан асарни тўлиқ ҳолда сизга тақдим этишимизни маълум қиламиз.
Тарихий романда Қўқон хонлигининг инқироз даври ўзига хос йўсинда бадиий образлар воситасида тасвирлаб берилган. Асарда кўпгина тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳаққоний акс этганлигини таъкидлаш жоиз. Роман халқимиз тарихи, унинг яқин ўтмишдаги аҳволи билан қизиққан китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. Qirq bolaga qirq savol.

075
Мен ҳеч шеър ёзиш ҳақида ўйламасдим. Бир ора 6-синфда ўқирканман, ўпка касалига учраб, олти ой даволаниш учун Санаторий-Ўрмон Мактабига ўтдим, у ерда Саидов фамилияли бир ўқитувчи ҳам адабиётдан дарс берар, ҳам адабиёт тўгарагига раҳбарлик қиларкан. Унинг таълимларидан сўнг баҳор ва май ойи тўғрисида бир-икки шеър ёзган эдим, улар деворий газетада чиқарилганди. Аммо ёзувчи одам ўз шеърларини матбуотда чиқаришга ҳаракат қилиши мумкин ва кераклиги тўғрисида ҳеч ўйлаган эмасман. Газеталарда фақат катта, жудаям таниқли одамларгина шеър чиқаради, деган тасаввурда эдим. Олти ой ичида шифоланиб, яна ўз мактабимга қайтганимда, шеър ёзиш хаёллари мендан йироқлашди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Yassaviylik va Yassaviy izdoshlari. Maqolalar turkumi.

034
Абдурауф Фитратнинг таъкидлашича, Яссавийнинг «адабиётда тутган йўли содда халқ шоирларимизнинг тутғон йўлидир… Унинг ҳикматлари вазнда, қофияда, услубда халқ адабиёти аталган шеърлар билан баробар».
Яссавийни «турк шоирларининг доҳийларидан», деб таърифлаган Абдураҳмон Саъдий ёзади: «Яссавий турк қавмларининг ҳақиқий маъноси билан чин шоирларидан (лирик) ва классик шоирларидандир. Ул ғоят ҳассос, илҳом ва хаёли ғоят табиий ва енгил ўқишли бир шоирдир. Яссавийнинг юраги бутун умрга руҳий ва маънавий ишқ билан ловуллаб ёнатурғон шеърий бир ўтдир».
Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Rauf Parfi bilan besh uchrashuv va yana bittasi.

012
Шоирнинг соч-соқоли нақ елкасига тушарди десам, бироз муболаға бўлар-у, лекин улар жуда ўсиб, бир бурда юзини янаям кичрайтириб қўйгани рост эди. Яна бу соч-соқолнинг денг қорасидан оқи кўпроқ эди. Эгнига ҳам, адашмасам, оқишга мойил плаш кийиб олганидан бутун қиёфаси худди оққушни ёдга соларди. Биз қадамларимизни беихтиёр секинлатдик. Ёш ва ғайратли эдик, бир ҳаракат билан улардан ўтиб кетардик, одатда шундай шиддат билан юрардик ҳам. Лекин ҳозир… ҳозир бундай қилиб бўлмасди, бу мумкин эмасди ўша пайтдаги бизга ўхшаган ёшлар учун. Рауф Парфи сингари шоир билан битта йўлакдан бир вақтнинг ўзида одим олиш шахсан мен учун унутилмас лаҳзалар, керак бўлса, ўзига хос бир омад, ҳатто бахту саодат бўлиб туюларди…

Davomini o'qish

Xosiat Bekmirzayeva. Olimlarning shoiri.

045
Устоз сўзи улуғ сўз. Мен домланинг ҳеч қайси адабиётшунос олимга ўхшамаган қаламини яъни аксарият олимлардаги совуққонлик билан силлиқ ва зерикарли усулда эмас, хиссиёт билан бир нафасда ўқиб чиқиладиган мақола ва эсселарини севаман. Биздаги, илмий мақолалар “илмий, зерикарли, ўлик тилда” ёзилиши керак деган мавжуд тассаввурни домланинг мақолалари бутунлай йўққа чиқаради. Davomini o'qish

Abdulla Oripov saboqlari.

099
Яширишнинг кераги йўқ, ҳатто баъзи катта адибларимиз асарларида ҳам она тилимизнинг руҳи синиқ. Аксарият сўзларимиз луғатлар “қабрига” кўмилиб қолмоқда. Луғатимиздан ўз ўрнини топган арабча, форсча сўзларни тобора камроқ қўллаяпмиз. Менимча улардан, албатта, фойдаланиш зарур, лекин меъёри билан. Шуни билингки, қайси тилда синоним кўп бўлса, ўша тил бой ҳисобланди. Тилимизда эса синонимлар беҳисоб. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan. She’rlar

08     Етмишинчи йилларнинг бошида машҳур турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа бир  ёш шоир шеърларини ўқиб чиққач,ҳайратга тушиб,сўраган экан: «Бу одам тирикми,борми?». Айтибдиларки: «Бор,соғ-саломат». Турк шоири яна-да ҳайратланиб,айтган экан: «Сизларда (СССРни назарда тутган) асл шоирларни ё қатл,ё қатағон этадилар? Нега ўлдирмадилар,ахир,бу одам ҳақиқий шоир-ку!».
     Фозил Ҳусни Доғларжа ўқиган шеърларнинг муаллифи  озарбайжон шоири Рамиз Равшан эди. Davomini o'qish