O’roz Haydar she’rlari ozarbayjon tilida

088
   Озарбайжоннинг Bizim.İnfo сайти таниқли ўзбек шоири Ўроз Ҳайдар шеърларидан қилинган таржималарни ўз ўқувчиларига тақдим этди. Биз ҳам мамнуният билан (таржимоннинг кимлиги кўрсатилмаганидан афсусда) ушбу таржималарни саҳифамиз ўқувчилари диққатига ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Zulfiya. Jur’atli qizg’aldoq & Qutlibeka. E’tiqodim Haqiqat,Haqdir!

012

   Бугунгидай эсимда: соддагина қишлоқ қизи рўпарамга дадил келиб ўтирди. Саволларимга жонли-жонли жавоб қайтарди. Бутун суҳбат давомида кўзимга тик қараб ўтирди. Унинг менга қолдириб кетган шеърлари ҳам эсимда бор. Биз бу туркумни ўша ойда тайёрланаётган сондаёқ эълон қилганмиз. Бу шеърлар «Қуёшнинг ҳарорати оз туюлиб, ғўзага ўз қалбини иккинчи қуёш қилиб тутқазмоқчи» бўлган пахтакор келинойижон, «Болалиги, йигитлиги, кексалиги ерда қолган» деҳқон ота ҳақидаги шеърлар эди. Davomini o'qish

Oydin Hojiyeva. Malikaday ulug’vor, onaday mehrli (Zulfiya haqida xoiralar)

Ashampoo_Snap_2017.01.05_22h34m19s_002_.png    Мен уни юрагимда шеър куртаклаган кезлари топгандайман. Кенг пешонали, жайрон кўзли, сочлари чиройли турмакланган мулойим нигоҳли сиймо — китобдаги Зулфия сурати мени сеҳрлаб олган эди. Барча қизиқувчан, содда, беғубор ўсмирларга ўхшаб унга ҳавас қилганман, хаёлан хатлар битганман. Уни бирор марта кўриш насиб этармикин, деб орзулаганман. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Porlockdan kelgan odam

034

   Қишлоқнинг бир четида кимдир аксирса, нариги тарафидагилар эшитадиган, эшитибгина қолмасдан, паб айвонида пивохўрлик қилаётган шинавандалар бу аксириқ эгаси ким эканини бехато айтиб бера оладиган чоғроққина ва бегоналар деярли йўламайдиган овлоқ бир манзил эди у вақтлар бу Porlock деганлари. Йиллар кечса-да, ҳеч бир янгилик йўламайдиган шу қўрғонда чориғини судраб, бир маромда умргузаронлик қилаётганлар орасида ё Жон ва ё Олдус Вебстер исмли кўримсизгина маҳаллий майда тужжор ҳам бор эди. Davomini o'qish

Mengziyo Safarov. Tog’larda gulxan yonadi

09
Менгзиё Сафаров яратган асарлар кишиларнинг қалбини ҳаётсеварлик иштиёқи билан тўлдиради, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини ўстиради, инсонларни ўзаро ҳамкорлик ва биродарликка ундайди. Ёшларни улуғвор орзу-умидлар, мусаффо туйғулар билан ошна этади, юксак идеаллар йўлига чорлайди, юрт, табиат, тарих ҳақида беқиёс билимлар билан қуроллантиради. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Dil siniqlari

011    “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти шоира Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобини нашр этди. Китобга сўзбоши битган Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева тўпламдаги шеърлар ҳақида фикр юритар экан, шундай ёзади:»Тўртликлар ёзиш яшаб ўтган азиз аждодларимизда ҳам, бизда ҳам, биздан кейин келаётган қалам аҳлида ҳам содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижодий жараён. Аммо Гулноз ўз тўртликларига ноёб сарлавҳа топибди. “Дил синиқлари”. Ҳақиқатан ҳам бир биллур қадаҳ синса, унинг камёблиги ҳар бир парча синиғида, ҳар бир қиррасида ярқираб акс этиб туради…» Davomini o'qish

Xoja Abdulxoliq G‘ijduvoniy o’gitlari

033
Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” асарида шундай нақл келтирадики: “Агар ер юзида Хожа Абдулхолиқ фарзандларидин бири бўлса эрди, Мансур ҳаргиз дор остига бормағай эрди”. Бу нақлда қандай ҳикмат бор? Ғиждувоний таълимотида машҳур Мансур Ҳалложни ўлимдан сақлаб қолиши, тасаввуф дунёқараши билан мутаассиб ақидапарастликни муросага келтириши мумкин бўлган қандай ҳурфикр ва ҳаётбахш ғоялар бор эди? Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar

09
Рауф Парфи ҳақиқий шахси билан адабий шахси уйғун, битта бўлган шоир эди. У шеърларида ҳуррият, озодлик ҳақида ёзгани каби, ҳаётида ҳам зулмга, ҳақсизликка тоқат қилгани йўқ. Айнан ҳуррият ва озодлик шоирнинг бутун ижодида бўлгани каби, сўнгги йиллардаги шеъриятида ҳам асосий мотивлар бўлган. Davomini o'qish

«Oqshom gurunglari»da Zulfiya haqida suhbat

011
Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги олдидан

 «Маданият ва маърифат» телеканалида намойиш этиладиган «Оқшом гурунглари» телевизион лойиҳасининг навбатдаги сонлари атоқли ўзбек шоираси Зулфияга бағишланди. Икки қисмдан иборат кўрсатувда таниқли адабиётшунос олим ва ёзувчи Иброҳим Ғафуров ва шоира Гулжамол Асқарова таваллудининг 100 йиллиги нишонланаётган шоира ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида суҳбатлашдилар. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Ilohiy bir ovoz kelar samodan

011

Зулфия опа хонадонига кириб келганимизда жуда кўп шоиралар суҳбат қуриб ўтиришарди. Улар орасида Зулфия опа иссиқ юлдузи ва маъсум табассуми билан ажралиб турарди. Опа мен билан кўришиб, пешонамдан ўпиб қўйдилар. Қайсидир бир шеъримдан тўрт қатор айтдилар. Ўша пайтда кўнглим осмон билан қовушди. Ва негадир синфимиз хонасидаги Зулфия опанинг суратини, адабиёт дарсини ва шеър тинглашга келган қалдирғочларни эсладим. Davomini o'qish

Elmurod Zokirov. Turkiston Muxtoriyatini ag’darish chog’ida sovetlarning yerli xalqqa nisbatan qo’llagan qatag’on siyosati

07

  Армани миллатига мансуб дашноқлар Қўқонда кўз-кўриб қулоқ эшитмаган ваҳшийликларни амалга оширдилар. Шаҳар остин-устин қилинди ва таланди. Улар хусусан Эски шаҳарни, айниқса савдо тармоқларини, дўконлар, расталарни, омборларни таладилар, қолганларига ўт қўйиб ёндириб юбордилар. Дашноқи арманлар мусулмонлар яшайдиган хонадонларга бостириб кирдилар, ҳеч кимни аямасдан қирғин қилдилар, ҳатто чолу-кампирлар ва ёш гўдакларга ҳам раҳм қилмадилар. Ҳомиладор аёлларни қоринларини ёриб туғилмаган гўдакларни қиличлар тиғидан ўтказдилар, ёш нораста гўдакларни беда қирқадиган жодуда бурда-бурда қилиб ташладилар. Davomini o'qish

Atoqli san’atkor Kamoliddin Rahimov 72 yoshida vafot etdi

077
Ўзбекистон Халқ артисти, миллий Ўзбек қўшиқчилигида ўз мактабини яратган Камолиддин Раҳимов 72 ёшида вафот этди. 25 феврал куни тушдан кейин Наманганда устоз санъаткорнинг дафн маросими бўлиб ўтган. Устоз санъаткорнинг «Агар ошиқлигим айтсам, «Она», “Наргиз”, «Куйгай», «Токай», «Даҳр аро», “Қайдасан”, “Тортадур”, “Ярашмас”, “Дилдорим эрурсан” ва бошқа ўнлаб қўшиқлари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Аллоҳ раҳматига олсин. Камолиддин Раҳимовнинг оила аъзолари ва яқинларига саҳифамиз  номидан чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Davomini o'qish