«Навоий қомуси” (у баъзи ҳужжатларда “Навоий энциклопедияси” деб ҳам юритилади) ўттиз йиллик яратилиш (1985-2015) тарихига эга бўлиб қолди. Бу каттагина тарихий давр ҳисобланади. Агар Навоий қомуси вақтида якунланиб, чоп этилганида, Марказий Осиё минтақасида адабий қомусни биринчи бўлиб Ўзбекистон яратишга эришган бўлар эди. Навоий қомуси асосчиси, марҳум устоз Абдуқодир Ҳайитметовнинг орзуси ҳам шу эди. Davomini o'qish
Oy: Февраль 2015
Shodmonqul Salom. Xalaji
Уй томондан мотоцикл товуши эшитилди. Фермер бурилиб қаради, улов бир муддат гур-гурлаб уй олдида турди-да, сўнгра дала бошига ортидан чанг кўтариб кела бошлади. Оқбойнинг кўнгли ғашланиб қўйди. У ким бўлсаям қишлоқдан келаётганди. Мотоцикл ўзига яқинлашгач, таниди. Мактабжўраси Хуррамнинг коллежда ўқийдиган ўғли экан. “Бобо кетибди-да”, деб кўнглидан ўтказди Оқбой. Davomini o'qish
Genri Slizar. Imtihon
Эътиборингизга ҳавола этаётган ҳикоя Генри Слизарнинг энг аҳамиятли асарларидан бири ҳисобланади. 1958 йилда ёзилган ҳикояни аслида бир нечта саҳифалик тавсифларнинг ўта қисқартирилган шакли, деб баҳолашади. Бир сўз билан айтганда, ҳикояда мустабид тузумнинг юксак ақлий салоҳиятли кишиларга нисбатан қандай йўл тутиши акс эттирилган. Davomini o'qish
Behjot Kamol Chog’lar. She’rlar
Таниқли турк шоири Беҳжот Камол Чоғлар (Behçet Kemal Çağlar) 1908-1969 йиллар орасида яшади. Асл касби тоғ ишлари муҳандислиги бўлган билан ҳаётининг мазмунини шоирликда кўрди, Отатурк ҳақидаги шеърлари билан танилди, Фарук Нафиз Жамлибел билан бирга ёзган «Ўнинчи йил марши» шеъри халқ қўшиғига айланди. Унинг муҳаббатга бағишланган шеърлари ҳозирга қадар тиллардан тушмайди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Qit’a va g’azal munosabatiga doir
Лирик жанрларнинг бир-биридан фарқли бадиий қонуниятлари, узоқ йиллар адабиёт ва ижодкорлар тўплаган маълум усул ҳамда йўллари бўлади. Санъаткор ёзувчи буни инобатга олмаслиги мумкин эмас. Янги жанр – бу доимо ҳаёт материали ёки мавжуд материалнинг янгича ифодаси, ифоданинг янгича усули, хуллас, янги шакл ва мазмун бирлигидир. Шоирлар лирик жанрларнинг ҳаммасида ҳам бир хил услуб, бир хил имконият, бир хил руҳий кайфият билан ёза олмайдилар. Davomini o'qish
Noman Chelebi Сihan. Qarilghachlar duasi
Нўъмон Чалабижаҳон, Нўъмон Чалаби Жаҳон ((Numan Çelebi Cihan; Чалаби Чалабиев; эски имлода: نومان چلبى جهان қримтатар тилида: Noman Çelebicihan ) 1885 йили Қримдаги Жанкой яқинидаги Буюк Сунак қишлоғида туғилган. 1917 йил октябрь тўнтаришидан кейин бошланган жараёнлар натижасида ташкил этилган Қрим Халқ республикаси ҳукуматиининг биринчи раиси, қримтатар халқининг I қурултойи ташкилотчиси, Қрим мусулмонлари муфтийси, қримтатар халқининг озодлик мадҳиясига айланган «Онт этганман» шеърининг муаллифи эди. 1918 йили 23 февраль куни большевиклар томонидан ваҳшийларча қатл этилиб, жасади Қора денгизга отилган. Davomini o'qish
Mahmud Nomozov. Yo’ldagi yo’ldoshim
Усмон Азим ижодига эътибор қаратишим бежиз эмас эди. Авваламбор, менинг ўзимга у кишининг шеърлари жуда ёқарди. Ҳақиқий мухлиси эдим. Иккинчидан, шоирнинг сўзлари содда ва самимий, оддий халққа осон етиб борадиган тарзда тушунарли эди. Чунки кўпчилик шоирлар шеърни ёлғиз ўзинг ўқишинг учун ёзади, шунинг учун ҳам уларни кенг даврада, кўпчиликнинг ҳузурида баралла ўқиш қийин. Davomini o'qish
Xitoyning eng boy kishisidan 10 maslahat
Бурчингиз нималардан иборат? Сизнинг бурчингиз меҳнатсевар бўлиш ва бошқаларга нисбатан кўпроқ мақсадларни кўзлашдир. Фақат аҳмоқларгина гапириш учун оғзидан фойдаланишади. Ақлли инсон мияси билан, доно эса қалби билан гапиради. Davomini o'qish
Azim Suyun «She’r va shuur» ko’rsatuvida (1997).
22 феврал — Таниқли шоир Азим Суюн таваллуд топган кун
Азим Суюн — ўзбек шеъриятига ўзининг дадил парвозлари ва собит қадамлари билан янги сўқмоқ очиб кириб келган шоирдир. Азим Суюн — шеъриятида Қизилқум ва Устюрт кенгликларининг, Бойсун ва Нурота тоғларининг ёқимли ва жадал шамолларини эсиб турган шоир (Тўлепберген Қайипбергенов мақоласидан). Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Muhokamat ul-lug’atayn.
Алишер Навоий тилшуносликка доир асари «Муҳокамат ул-луғатайн»ни ҳижрий 905, милодий 1499 йилда ёзди. Улуғ ижодкор умрининг сўнгида яратган бу китоб аҳамияти беқиёсдир. Она тили – туркийда «Хазойин ул-маоний», «Хамса» сингари лирик ва эпик ижодиётнинг мумтоз, буюк намуналарини яратиб, Шарқ адабиётида Низомий, Деҳлавий мақомига кўтарилган Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» мисолида тилимизнинг бадиий имкониятларини инкишоф этади. Асарга шоирнинг ярим асрдан ортиқ туркий тил хазинасида амалга оширган ижодий тадқиқотлари – назмий ва насрий китобларни вужудга келтириш тажрибасидан келиб чиқиб тартиб берилади. Davomini o'qish
Jo’ra Qori Bo’tako’z: «Ona tilimni deb…»
Умид сафаридан яна Истамбулга хомуш қайтдим. Қаранг, машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўтган кунлар” романининг иккинчи ва учинчи қисмлари шу ердан топилиб қолса бўладими? Шундай ажойиб китобни топганимдан қувончим бир жаҳон бўлса, уни ўқиб чиққанимдан кейинги қувончим бир дунё эди. Энди унинг биринчи қисмини ўқимасдан туролмай қолдим. Суриштирсам: “Саудия Арабистонида фалон кишида бор эди”, дейишди. Ҳайт, дедим-у, ўша ёққа қараб жўнадим. Davomini o'qish
Dilfuza Komil. She’rlar
Дилфуза Комил 1975 йили Наманганда туғилган. Наманган давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. “Асотир”, “Кўкдан келган кўнгил” тўпламлари муаллифи. “Маърифат гулшани” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Davomini o'qish