Минг йил… Ўйлаб кўрилса, жуда узоқ муддат. Масаланинг бошқа бир жиҳати ҳам бор. Маълумки, бу достон халқ шаъни, ғурур, ор-номус ҳақида. Орадан қарийб минг йил ўтиб, достон ўз эгаларининг қўлига, изму ихтиёрига росмана ўтганида ҳикмат бордек. Ҳикматки, миллатни жипсликка, қудратли бўлишга даъват, чақириқ. Назаримда, алп йигит минг йил наридан туриб бугунги ўзбек бўз болаларини ор-номусли бўлишга чорлаётгандек… Davomini o'qish
Oy: Февраль 2015
Ishikava Takuboku. Muhabbat qo’shiqlari
20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кун
Буюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Умуман, япон шеъри умумжаҳон адабиётидаги бирон бир бошқа шеъриятга ўхшамайди. У гўё, бошқа шеърий маданиятлардан фарқли равишда, қатъий шакл ва оҳангга бўйсунмайдигандай, гўё инсон юрагининг самимий кечинмаларининг эркин ифодаси бўлиб кўринса-да, аслида фақат унгагина хос «кўзга кўринмас» қоидалар ва талаблар асосида ривожланган. Бу қоида ва талаблардан келиб чиққан мақсад битта: Инсон туйғулари: муҳаббат, соғинч,изтироб, қувонч очиқ эмас, ботиний ишоралар орқали ифода этилиши, калит каби берк эшикларни очиб, сизни ичкарига — қалб оламига олиб кириши керак. Davomini o'qish
Rahimjon Rahmat. «Adabiyotdan chiqish» kitobidan ikki maqola: Jannat sog’inchi & Facebook kundaliklari
Раҳимжон Раҳмат. Адабиётдан чиқиш.Тошкент.»Akademnashr» нашриёти, 2015. 128 бет
Таниқли адабиётшунос, адиб ва журналист Раҳимжон Раҳматнинг ушбу китоби адабиёт ҳақидаги илмий кузатишлар ва тадқиқотлар мажмуасигина эмас. У адабиёт ичида юрган, уни ўқувчи эмас, билувчи сифатида кузатиб бораётган, бармоқларини ҳамиша адабиётнинг жон томирида ушлаб турган шахснинг фикрлари, кечинмалари. Улар ўқувчига адабиётни ва адабиётшуносликни янгича ракурсда кўрсатади. Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev. Men nima uchun yozaman?
Бернард Шоу жаноблари ўзига хос қитмирлик билан ҳар ёзувчини иш столидаги фариштага менгзайди. Аммо, афсуски, ҳаётда қора ниятли, бадбин ва ҳатгоки ёвуз «фаришта»лар ҳам учраркан. Инчунун, бундайлар яратган асарлар ҳам шунга яраша. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун интернетга ёхуд дунёда тарқалаётган китобларга назар солинг. Чин муҳаббат, эзгулик, одамийликни улуғловчи асарлар билан бирга фаҳш, разолат, зўравонлик дидсизларча ялангочлик билан акс эттирилган ялтироқ муқовали китоблар тиқилиб ётибди. Davomini o'qish
Olim Oltinbek. Rauf Parfi va jahon she’riyati
Рауф Парфи мурожаат қилган дунё адабиёти вакиллари уч жиҳатдан: ё Озодлик туйғуси билан, ё Ватан қайғуси билан, ёхуд эстетик тамойиллари билан шоирга яқин туради. Баъзан уларнинг учаласи ҳам мужассам бўлиб келган. Davomini o'qish
Cho’lponning tarjimachilik merosidan: Yelena Zart. Ikki hikoya
Чўлпоннинг таржимонлик фаолияти ҳақида гапирилганда Эжен Потье, Максим Горький, Вильям Шекспир, Иван Тургенев, Леонид Андреев, Александр Пушкин, Абулқосим Лоҳутий, Александр Блок, Иван Франко, Рабиндранат Тагор, Антон Чехов, Николай Гоголь каби муаллифларнинг асарлари тилга олинади. Лекин ҳали Чўлпон таржимасидаги Елена Зарт асарлари билан у даражада таниш эмасмиз. Davomini o'qish
Muhammad Salom. Katta xonadon.2 kitobdan iborat to’rt qismli roman
Муҳаммад Салом. Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар. 2 китобдан иборат тўрт қисмли роман. Тошкент. «Tafakkur» нашриёти, 2014. 256 + 336 бет
Кўплаб ҳикоялар, бир қанча қиссалар ва “Мувозанат” романи билан танилган адибимиз Муҳаммад Салом ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси шу ижодий анъананинг давомидир. Асарнинг биринчи қисми бундан бир неча йиллар аввал “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган. Муҳаммад Салом турли адабий – модернистик изланишлардан узоқда, анъанавий, миллий руҳда ёзади. Davomini o'qish
Isroil Shomirov. She’rlar
Бир неча ой аввал «Сурхон ёшлари» газетаси ҳақида ёзган эдим. Бу газета асосан ёшлар ҳаётини ёритиб боришга мўлжалланган. Азим Сурхон ёшлари ҳаёти, уларнинг фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, ижтимоий ҳаётдаги иштирокини газета саҳифаларида кенг равишда бериб боришни эзгу мақсад қилиб қўйган. Бугун шеърларини тақдим этаётганимиз «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири. Бу гапнинг таъкидлаб айтишимдан мурод, газетанинг савияси уни бошқараётган раҳбарнинг дунёқараши ва у диққат қиладиган омилларга боғлиқ бўлади. Боз устига у ижодкор бўлса, шоир бўлса, бу, албатта, газета табиатида намоён бўлади. Davomini o'qish
Ozaraxsh. She’rlar
Таниқли тожик шоири Озарахш сўзни заргарона тушуниб шеър ёзадиган шоир. У шеърларини ўзбек тилига таржима қилган таниқли шоир Одил Икром маҳоратига тан бериб дейди: “Таржимон зўр. Менинг шеърларим ўзбекча зўр чиқибди”. Ҳолбуки, унинг шеърларида таржимасиз ҳам тушунилиши керак бўлган туйғулар шеър ўқилиши асносида кўнгилга сизиб киради. Тоғ чашмасининг зилол суви ташналикни қандай қондирса, унинг шеърлари шеърхонни ана шундай чанқоқлигини боса олади. Davomini o'qish
Olim Oltinbek. Rauf Parfining adabiy-estetik qarashlari
Шоирнинг энг катта салтанати – Сўз. Ундан маҳрумлик – йўқлик. Бу Сўз шундай қудратки, у ўз яратувчисини ўзига бўйсундиради. Сўзга қайсарлик қилиб бўлмайди, уни енгиб ҳам бўлмайди. Ҳатто ижодкор айтиш лозим бўлган бу Сўзни айтмаслик ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун ҳам Рауф Парфи: “Сўз мени таъқиб қилар, Чирқиратар ўйиб кўксимни, Сен кимнинг божисан, эй Сўз?!”(242) – дейди. Ташқаридан кирган молга бож тўланади. Шоирнинг қалбига кирган “мол”га тўлайдиган божи унинг Сўзи… Davomini o'qish
Sayyid Tavakkalxon. Muhammad Ibrohimbek
Бугун сизга миллатимизнинг қаҳрамон фарзанди ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тожикистонлик ўзбек ижодкори Сайид Таваккалхоннинг «Муҳаммад Иброҳимбек» қиссасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Farog’at Kamol. She’rlar
80-йилларда адабиётимизга кириб келган авлоднинг таниқли вакилларидан бири Фароғат Камол (Камолова)нинг ҳар бир сатрида она табиатга,ҳаётга бўлган самимий муҳаббат уфуриб туради, унинг шеърларидаги тиниқ туйғулар,некбин ҳаяжонлар, энг аввало, шоира юрагининг ҳамиша, ҳар қандай шароитда эзгулик ва меҳру муҳаббатга ҳамнафас яшаб ижод қилганидан дарак беради. Davomini o'qish