Temir Qurbon. O’lim sharpasi.

122
Таҳликали тунни ҳали ўн саккизга ҳам тўлмаган Қоракўзбегим билан ўтказган Умаршайх мирзо ўз овозидан чўчиб уйғониб кетди. Хайрият, туши экан. У ҳали ҳам темирчининг босқонидек кўтарилиб тушаётган сержун кўкрагига туфлаб, ёнига ўгирилиб қаради. Мирзонинг эҳтиросли эркалашларидан толиққан Қоракўзбегим ҳеч нарсадан бехабар ширин уйқуда эди. У бегимнинг тим қора кўзларига соя ташлаб турган қалин киприкларига меҳр билан нигоҳ ташларкан, яна ўша бехосият туш эсига тушди. Тавба, туш ҳам шунчалик аниқ-тиниқ бўладими? Ахир, у сувларнинг ой нурида жимирлашини, ҳуркович оҳунинг тим қора кўзларини худди ўнгидагидек кўриб, ўт-ўланларнинг шитирлашини, хунук ириллаган товушни ўз қулоқлари билан эшитди-ку… Davomini o'qish

Muhabbat Sodiqova. Boburiy ijodkorlar

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png   Ҳасанхожа Нисорийнинг 1556 йилда ёзилган «Музаккири аҳбоб» тазкирасида Бобур авлодидан бўлган, бевосита бадиий ижод билан шуғулланган шоирлар ҳам ўрин олган эди. «Музаккири аҳбоб» муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобурга юксак баҳо бериб, «Чиғатой султонларининг энг сараси ва зўр шижоатлиси эди. Бобур подшоҳнинг фазилатлари бисёр ва камолатлари бешумордир. Аруз бўйича ёзган рисоласи бир денгиздурким, ичи тўла жавоҳиру дурдона», дейди.»Музаккири аҳбоб»да Бобур Мирзо сулоласидан етишган ижодкорлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Aldoqchi tunlar & Islomjon Yoqubov. Adib sog’ingan manzil-ma’volar & Luqmon Bo’rixon «Hammasi hayot haqida» dasturida

Ashampoo_Snap_2017.08.15_20h15m55s_002_.png   Иқтидорли адиб Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. Ёзувчи «Сирли муаллим», «Хизр кўрган йигит» қиссалари, «Жазирамадаги одамлар», «Темир йўл» каби романларида кенг кўламли муаммоларни кичик тақдирлар орқали кўрсатади. Қаҳрамон тилига сингдирилган пичинг, минғирлаб бўлсаям ҳақиқатни айтишга уриниш, маъноли табассум билан адиб ўз қиёфасини чизгандек бўлади. Davomini o'qish

Hasan Qudratullayev. «Keldi ul vaqtki…» Bir g’azal sharhi

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h03m56s_001_.png  Биз Бобурнинг бир ғазалида Афғонистон йўлини танлагани ва бу ҳолатни дард, изтироб билан ифодалаганини кўрамиз. Мазкур ғазалнинг ҳар бир байтини «Бобурнома»даги воқеа ва ҳодисалар, муаллифнинг ички олами, дунёқараши билан чоғиштиришни маъқул кўрдик. Чунки Бобурнинг насрий асарлари билан шеърий мероси орасида мустаҳкам боғлиқлик бор. Носир Бобур айта олмаган дард, изтироб ва руҳий кечинмаларни шоир Бобур ғазаллари ошкор этган. Davomini o'qish

‘Сиз бу ҳодиса ҳақида сукут сақласангиз, дунё сизга ҳам сукут сақлайди’

02

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Шимолий Каролинада уч ёш мусулмон:  Деа Шадди Баракат, унинг рафиқаси Юсор Муҳаммад Абу Салҳа ва унинг синглиси Разан Муҳаммад Абу Салҳанинг бошларидан отиб ўлдирилгани ҳақида гапирмагани учун Президент Обамани танқид қилган. Davomini o'qish

Mirzaahmad Olimov. «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati

Ashampoo_Snap_2017.11.14_21h27m18s_001_.png    Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Davomini o'qish

Adham Arslonov. Arslon chorlaganda

999

  Бобур ҳақида жуда кўп ёзилган, ёзилаяпти, бундан кейин ҳам, албатта, ёзилади. Буюк шахслар ҳақида ёзганимда бир андиша доимо кўнглимнинг бир четидан мўралаб қўяди: бу буюк зот ҳақида ёзишга кучим, иқтидорим етадими? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймайманми? Миллатдошларим ёзганларим ҳақида ўқиганда, мийиғида кулиб, ҳар кун эшитиб юрган гапларимиз-ку, дея таъна қилишмайдими? Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Yangi g’azallardan

Ashampoo_Snap_2017.01.13_18h14m14s_001_a.png   Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнингнинг  болалиги, таниқли шоир Асқар Маҳкам шоир биродарига бағишлаган эссесида ёзганидек, сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Кейинчалик бу афсонавий тоғ,унинг ҳосилрез ўнгирлари,чўпон-чўлиқ ва деҳқонлари, анвойи гиёҳлари, кийик кўзларидек бегаш булоқлари, лақай сўзаналаридек далалари, содда ва мардона одамлари, тулпорлари,биялари, қимизлари ва қимиздан-да қизғин қизлари, сулув-сулув келинчаклари унинг бетакрор сатрларида ўз нақшини топди. Davomini o'qish

Abdusalom Ibrohimov. G’azallar

022

Бундан роппа-роса устоз Нажмиддин Комилов бугун сизга тақдим этилаётган ғазаллар муаллифи ҳақида шундай сўзларни битган эди: «Дард инсонга йўл очади. Дунёдаги ҳар бир иш учун инсон юрагида иштиёқ, ҳавас ва дард бўлиши лозим, дейдилар Жалолиддин Румий ҳазратлари… Дарҳақиқат, шундай эмасми!.. Масалан, буғдой донаси токи ерга тушиб, лойга қоришмас, бағрини чок-чок қилмас экан, у ниш чиқара олмайди, демакки кўкармайди. Худди шу каби дунёда неки катта-кичик яратиқлар, кашфиётлар бор, барчаси дард маҳсулидир. Ҳатто инсоннинг ўзи ҳам… Абдусалом Иброҳимов ғазаллари билан танишар эканман, кўнглимдан беихтиёр ана шундай ўйлар кечди. Davomini o'qish

Omondurdi Annadurdiyev. Ruboiylar

001

Омондурди Аннадурдиев билан 80-йилларда Тошкентга бир неча ой дўстим Шукур Қурбон хонадонида яшаган пайтида танишган эдим. Ўша йиллари тенгдошларимиз орасида биргина Шукур Қурбоннинг уйи бор эди. Янги цирк биносига яқин «дом»ларнинг биридан биринчи бўлиб уч хонали квартира олган дўстимизнинг уйи уйсиз-жойсиз қолган кўп ёш шоирлар, шу жумладан мен учун ҳам бошпана бўлган. Омондурди оға ҳам бу хонадонда анча вақт яшаган эди. Унинг шеърларини Шукур Қурбон ва Муҳаммад Раҳмон ўша йиллари таржима қилишгани ҳам хотирамда. Айниқса, Муҳаммад ака таржима қилган урушдан қайтмаган йигитлар ҳақидаги шеър тилларга тушган эди: Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. She’rlar

044

   Саодатнинг шеърларидан олдин унинг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни ўқидим: «Японларда сакура дарахти бор. Унинг гуллашини кўриш учун бутун Япониядан, дунёнинг турли чеккасидан одамлар йиғилади. Уларнинг тилаги биргина сакура гулини кўриш. Мен ҳам илгари сакура дарахтига ўхшашни орзу қилардим. Лекин баъзан мана шу хусусиятимни йўқотиб қўймаяпманмикин, деб ўйлаб қоламан… Олтин, олмос деб ўйлашади сени, аммо яқиндан мулоқотда бўлгач, «бу ҳам ўзимиздек темир экан-ку», дейишлари…  Йўқ, унчалик қўрқинчли эмас. Ахир, Румий ҳазратлари:»Аслинг каби кўрин ё кўринганингдек бўл!» деганлар. Назаримда, темирдек яшаб туриб, кимнингдир юрагида олтин ё олмосга айлана олсанггина бу ҳақиқий Мўжиза бўлади!!! Davomini o'qish

Husan Maqsud. Oshiq sharhi holi ifodasida badiiy san’atlarning o‘rni

021

Шарқ адабиётини, умуман, Шарқ маънавияти ва маданиятини улуғ мутафаккир ҳамда буюк шоир Мир Алишер Навоийсиз тасаввур қилиб бўлмайди.Бир-биридан ранг-баранг ғазаллар, панд-насиҳатга йўғрилган рубоий ва қитъалар, диний-маърифий мазмундаги рисола ва достонлар ҳали ҳамон дунё маънавияти кутубхонасининг энг юқори жавонларида виқор тўкиб турибди. Нафақат мусулмон Шарқи, балки Европа ва Океанорти давлатларида ҳам бу зотнинг асарлари севиб ўқилади. Davomini o'qish