Шумхабар бемаҳал овул оралаган бўридай хаёлим ва ҳаётимни остин-устун қилиб юборди. Қўрада ҳуркиган қўйлар орасида совлиқни йўқотган қўзидай нима қиларимни билмай қолгандим. Ер ўқидан чиқиб кетгандай эди. Ҳаммаси эрталабки соат саккизда дўхтирлар қўлимга қандайдир қоғоз тутқазганидан кейин бошланди… Davomini o'qish
Oy: Февраль 2017
Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.
Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган. Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.
Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. Yoding har narsani yoddan chiqardi
Муаллифдан: Шарқ меъморчилигида муқарнас деб аталувчи усул бор. Биноларнинг гумбаз ва қуббаларига ушбу усулда ўйма ёки қабариқ қилиб ишланган бир хил шакл, айни ўлчамдаги нақшларида ўзига хос ҳаётий фалсафа ҳам яширинган дейишади. Мумтоз адабиётда бу сўзнинг “осмон”, “кўк гумбази”, “фалак чархи” каби маънолари ҳам бор. Шеъриятимизда иккиликлар ўз жанрига кўра турфа номлар билан аталса-да, мен ўз машқларимни муқарнас деб аташни ҳавас қилдим. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Бу менинг бор саргузаштим. Энг ёмони шундаки, ҳозир ҳам уни телбаларча севаман. Бирор аёлга кўзим тушса, доим уни излайман. Ҳамма нарса уни эслатади. У доимо мен билан бирга, қалбимда яшаб келмоқда… Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas
Бир соатча олдин Сирожиддин Иброҳим Термиздан қўнғироқ қилиб, ёзувчи Маҳмуд Абулфайз Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди. Юрагим зир титради. Бирдан Маҳмуд аканинг Сурхоннинг ардоқли шоири Теша Сайдалиевга бағишланган мақоласидаги савол ёдимга тушди: «Бу дунёда шоирдан нима қолади? Қолса сўз қолади, бошқа ҳеч нарса…» Маҳмуд акадан ҳам шак-шубҳасиз Сўз қолади. Яратган Эгам илоҳим бу ажойиб инсонни раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Амин. Davomini o'qish
Olmos Ulviy: Navoiy haqida so’z yuritish men uchun sharaflidir
Бугунги кунда Алишер Навоий ҳақида ёзиш, санъаткорлик қудратини тадқиқ этиш, ижодий асарларини тарғиб этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Чунки бугунги жамият учун унинг идеалларига эҳтиёж бор… Davomini o'qish
Erix Fromm. Sevgi san’ati (III)
Ҳозирги замон кишиси ўзлигидан, яқин ёру биродарларидан, табиатдан бегоналашган. У товарга айлантирилган ва ҳаётий куч-қувватини мавжуд бозор муносабатлари шароитида имкон қадар кўп даромад келтирувчи капитал-сармоя деб билади. Инсоний муносабатлар, моҳиятан, бир-биридан бегоналаштирилган автоматлар муносабати тусини олиб, ҳар бири оломондан ажралмасдан, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари билан фарқланмасдан хавфсизлигини таъминлайди. Бошқалардан имкон қадар фарқ қилмасликка интилиб, ҳар бири тамомила якка-ёлғиз бўлиб қолади; оқибатда ўзига ишонмайди, ваҳима ичра гуноҳкордай изтироб чекади, инсон ёлғизликни енголмаганида ҳамиша шу кўйга тушади. Davomini o'qish
Avarlar deydiki…
Аварлар Доғистонда яшовчи элатлар орасида нуфус жиҳатидан энг йиригидир. Шоир Расул Ҳамзатов ижоди билан дунёга донғи таралган бу халқ тоғликларга хос мағрурлиги, ўр табиати билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Ўзига хос анъаналарини неча асрлардан бери эъзозлаб келаётган аварларнинг ҳаётий қараш ва хулосалари лўнда, қисқа. Ортиқча бўяб-бежалмаган содда ва равшан фикрлар ифодаланган авар мақоллари миллат атворини яққол ифодалаб кўрсатади. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv (3)
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, одамлар бирлашган жойда эл пайдо бўлади. Демак, қўлда бармоқлар бирлашади, “бир мушт ҳолига келиш” деган ибора ҳам бирлашишни билдиради. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Lochin & Cho’l o’rtasidagi shiypon
25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун
Саксонип муаллимнинг ўғли Норбўта кеча Тўти бозордан ажабтовур хабар топиб келди: аллақандай араблар лочин деган қуш қидириб юрган эмиш, бизнинг тоғлардаям лочин бор экан, тутиб берган одамга нақд беш минг долларни қуртдай санаб бериб опкетишармиш. Бу гапни бегона эмас, ўзининг амакиваччаси Эсиргап айтди. Davomini o'qish
Muhammad Rahimxon Feruz. Devon & Feruz. Videofilm & N. Qobulov. Feruz haqida
Муҳаммад Раҳимхон Соний — Феруз XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларидаги ўзбек адабиётида ўзига муносиб ўринга эга бўлган адиблардан биридир. У шоир, мусиқашунос, давлат арбоби ва феодал ҳукмдор эди. Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…
Тўра Сулаймоннинг 85 йиллигига
Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish