Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади. Davomini o'qish
Oy: Февраль 2017
G‘aybulla Hojiyev. Sodiq boboning ketmoni & G‘aybulla Hojiyev «Kaftdagi chiziqlar» teleloyihasida
“Қари билганни пари билмас”, дейдилар. Дарҳақиқат, кўпни кўрган, ҳаёт мактабини ўтаган инсонларнинг ҳар бир сўзи ҳикматга йўғрилган, хатти-ҳаракатлари ибратлики, уларга таассуб қилган, улардан ўрнак олганлар хато қилмайди. Davomini o'qish
Mirzo Bedil. G’azallar & Matnazar Abdulhakim. Osmon yanglig’, daryo kabi she’riyat
Мирзо Абдулқодир Бедил шахсияти туркий, форсий ҳамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Манбаларда маълумот берилишича, Бедил ҳазратлари 130 минг мисрадан ортиқ шеърий, эллик босма табоқ ҳажмида насрий мерос қолдирган. Шоирнинг асосий шеърий асарлари жамланган “Куллиёт”и, шунингдек “ Тилсими ҳайрат”, “Таркибот ва таржеъот”, “Муҳити аъзам”, “Тури маърифат”, “Ишорат ва ҳикоёт”, “ Риқаъот”, “Чаҳор унсур”, “Ирфон”, Нукот” сингари бир қатор назмий ва насрий асарлари борлиқ ва йўқликнинг, олам ва одамнинг бетимсол ижодий меҳнатнинг жавоҳир меваларидир. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Diydor arafasida & Shoir haqida ikki xotira
20 феврал — Шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун
Устоз Матназар Абдулҳакимнинг ҳаёт йўлини, феъл-атворидаги ўзига хосликларни, одамшавандалигини, энг муҳими, шоирлигини саҳифаларга сиғдириш осон эмас. Лекин бурч масаласи, миннатдорлик ҳисси икки оғиз сўз айтишга ундайди. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Ikki g’azal & Najmiddin Komilov. Aruziy talaffuz
Радио ва телевидение эшиттиришлари, ёш ҳофизларнинг мумтоз қўшиқларни ижро этишларига диққат қилсак, Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий ғазалларидаги сўз ва ибораларнинг бузиб айтилиши, арузий оҳангга мутлақо тўғри келмайдиган хониш ва декламациялар шоҳиди бўламиз. Бу кишини хафа қилади. Афтидан, нафақат филолог толиби илмлар, балки журналистлар, театр актёрлари, санъат даргоҳларида таҳсил олувчилар, айниқса консерватория талабалари мумтоз шеъриятни ўқиш, куйга солиб айтиш, хиргойи қилиш, сўзларини талаффуз этишни жиддий ўрганишлари лозим. Davomini o'qish
Usmon Azim: Endi so‘zga sig‘mas bizlarning suhbat…
Шундай шоирлар борки, у элининг юзини ёруғ, номини улуғ қилади. Уларнинг ижодини кўтариб дунёга бўйлаган халқнинг бўйи осмон бўлади. Боиси улар фақат қалбида борини ёзади, бошқани эмас. Қалбнинг эса миллати бўлмайди. Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим «Дунё ва одам ҳақида ёз»адиган, «Худо кўнглига солганини ёз»адиган ижодкор. Шоир билан шеър ва сўз қадри ҳақида гурунглашдик. Davomini o'qish
Boris Cheprunov. Al-Kabir & Cheprunov haqida ikki maqola
Мункиллаб қолган қори ўзини Кубровия дарвешининг авлодидан ҳисоблагани учун ҳам пўпанак босган тарихий воқеаларни эринмай сўзлаб берарди.Узоқ қиш тунлари ва ёрқин ёз кунлари ўз мамлакатининг тарихи билан қизиқувчи турли-туман тингловчилар гумбаз остида, гулхан атрофида тўпланишиб, Шамсиддин қорининг ҳикояларини тинглайдиган дамлар орқада қолиб кетди… Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. “At-Tanbeh va-l-Ishorot»dan
Абу Али ибн Синонинг «Ат-танбеҳ ва-л-ишорат» («Танбеҳлар ва ишоратлар») асарида тасаввуф фалсафасининг асосий масалалари қисқача бир тарзда баён этилган.
Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Adir olmasi
17 феврал — Шоира Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун
Мақсуданинг шеърлари ҳаёт – боғ-тупроқ фалсафасига тўла ва бу шоирона фалсафа нақ гулларнинг япроқларига ёзилганга ўхшайди. Мақсуданинг шеърлари боғ фалсафасини ўзига хос талқин қилган шеъриятдир, катта, умуммиллий шеъриятнинг ярашиқли давоми… Davomini o'qish
Jovli Xushboq.Taniqli yozuvchi Nodir Normatovga ochiq xat & Obid Shofiyev. Xolislik — bosh mezon
Сизга тақдим этилаётган икки мақола — уларнинг биринчиси Жовли Хушбоқ томонидан таниқли ёзувчи Нодир Норматовга очиқ хат тарзида ёзилган, иккинчиси Обид Шофиевнинг айни шу «очиқ хат»га муносабат тарзида ёзилган ва ҳар иккисида Нодир Норматовнинг «Шарқ юлдузи» журналининг 2016 йилги 6-7-сонларида босилган «Зулайҳо дарахти» романи хусусида баҳсу мунозара акс этган.
Tiruvalluvar. «Muhabbat» kitobidan she’rlar
Нобель мукофоти соҳиби доктор Альберт Швайцер асарни шундай эътироф этади: «Дунё адабиётидаги юксак донишмандлик билан йўғрилган ақидалар тўпламларини назардан ўтказсак, уларнинг биронтаси «Тхируккурал»га тенг келолмайди». Шу китобнинг «Муҳаббат» бўлимидан айрим намуналарни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari
Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish