Konfutsiy hikmatlari & Konfutsiy. «Hikmatlar» kitobi (2010)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_.png   Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади.

ТАРЖИМОНДАН
091

Юнон фалсафасида Суқротнинг ўрни қай даражада бўлса, Хитой фалсафаси ҳам Конфуций номи билан машҳури жаҳондир. Орадан қанча вақт ўтмасин, олтин йиллар оша сайқал топгани сингари унинг пурмаъно ҳикматлари ҳам асрлар оша янги-янги қирралари билан жилоланмокда. Конфуций илгари сурган ғоялар нафақат Хитой, айни вақтда Япония, Корея, Вьетнам халқларининг ўй-фикри ва ҳаётига чуқур таъсир кўрсатган.Конфуцийнинг ўгитлари, панд-насиҳатлари Хитойда ҳанузгача эъзозланиб, қадрланиб келинади. Қуйида файласуфнинг “Ҳикматлар”идан парчалар эътиборингизга ҳавола этилади.

   Чин мамлакати деганда, барчанинг кўз ўнгида энг аввало тобора юксалаётган мамлакату узун чўпчаларни моҳирона ишлатиб таом еяётган одамлар, Буюк Хитой деворию Пекин операси… ва, албатта, буюк донишманд Конфуций гавдаланса ажаб эмас. Юнон фалсафасида Суқротнинг ўрни қай даражада бўлса, Хитой фалсафаси ҳам Конфуций номи билан машҳури жаҳондир. Орадан қанча вақт ўтмасин, олтин йиллар оша сайқал топгани сингари унинг пурмаъно ҳикматлари ҳам асрлар оша янги-янги қирралари билан жилоланмокда. Конфуций илгари сурган ғоялар нафақат Хитой, айни вақтда Япония, Корея, Вьетнам халқларининг ўй-фикри ва ҳаётига чуқур таъсир кўрсатган. Конфуций таълимоти марказида “олий одам” (тушунчаси, ғояси, мақсади) туради. «Олий одам» ҳукмрон табақанинг ҳар томонлама комил вакили бўлиб, Конфуций таълимоти ёрдамида ўзида олийжаноб фазилатларни шакллантирган. Файласуфнинг “Ҳикматлар”и “олий одам”нинг шундай юксак инсоний фазилатларини акс эттиради. Аниқроқ айтганда, бундай одам олий ҳукмдорга нисбатан чуқур эҳтиромли, халққа мурувватли бўлиб, бутун куч ва қобилиятини жамият олдидаги бурчини оқлашга, миллий урф-одат ва анъаналарнинг тўла-тўкис бажарилишини таъминлашга сарф этувчи кишидир.

Конфуцийнинг ўгитлари, панд-насиҳатлари Хитойда ҳанузгача эъзозланиб, қадрланиб келинади. Қуйида файласуфнинг “Ҳикматлар”идан парчалар эътиборингизга ҳавола этилади.

КОНФУЦИЙ
ҲИКМАТЛАР

Хитойчадан Севара Алижонова таржимаси
091

Устоз айтади:
— Мен билимдон бўлиб яралган эмасман, шу боис билимни ўтмишдан олишга жидду жаҳд қилдим.

— Ҳақиқий билим — кимнингдир билимсизлигидан сақланмакдир.

— Фикрламай илм олмоқ — беҳудалик; билим билан суғорилмаган тафаккур эса хатардир.

— Ҳақиқатни кўрмоқ ва унга интилмоқ — ёки жасорат, ёки тарбия маҳсули.

— Кимки нокамтарлик билан ёлғон сўзлар экан, унинг жимжимадор сўзлари фақат ва фақат мусибат келтиради.

— Садоқат ва самимиятни сақлаб қолмоқ — чўққининг қорни ушлаб қолишидек чиройлидир.

— Эзгулик учун яралган ёхуд эзгуликдан мутлақо мосуво инсонни кўрмадим. Кимки эзгуликка интилар экан, ҳамиша ҳурматда бўлур.

— Жароҳат учун адолатни, эзгулик учун фақатгина эзгуликни қалқон
билинг.

— Эҳтиёткор инсон ҳам баъзан адашади.

— Ширин сўзлар ва таъма кўнгилдан чиққан самимият белгиси эмас.

— Ҳеч бир дўст ўзинг каби бўлолмайди.

— Олий одам уч ҳолатда ўзини сақлай олади: ёшликда ҳирсдан, кучга тўлганда жанжалдан, кексаликда очкўзликдан.

— Қаерга бормагин, эътиқодинг сен билан бўлсин.

— Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.

— Жахд чиққанда, ақл таслим бўлади.

— Олийжаноб одамнинг излагани — ўзи, пасткашнинг қидиргани эса ўзгалар.

— Агар ўз қалбингга назар ташласанг-у, бирор қора доғ кўрмасанг, унда безовталик нега, ҳадик нимага?

— Олийжаноб одам хавфсизлиқда ҳам хатарни, тўқликда ҳам йўқчиликни унутмайди. Тартиб ҳукм сурган пайтдатартибсизликлар бўлишини назардан қочирмайди. Бундай одам зинҳор хавф остида қолмайди, демакки, унинг ватани ҳам, халқи ҳам бехатар.

— Моддиётнинг ортида эзгулик ниш урмоғи учун беш нарса кифоя: кўнгил кенглиги, самимият, шиддат, яхшилик ва жиддийлик.

— Ўз хатоларингни тан олишдан уялма, акс ҳолда улар жиноятга айланади.

— Интиқомга тараддудланишдан аввал икки қабрни ҳозирлаб қўй.

— Ҳар бир ҳилқатнинг ўз гўзаллиги бор, бироқ ҳар ким ҳам уни кўра олмайди.

— Жароҳатларни унут, лек зинҳор яхшиликни ёдингдан чиқарма.

— Кимки исрофни билмаса, азобни билур.

— Эшитдим — унутдим. Кўрдим — эслаб қолдим. Бажардим — тушундим.

— Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир.

— Ҳаракатдаман-ку дея эмакламоқ — бу ҳаракат эмас.

— Эркаклар табиати ўхшаш, уларни фақатгина одатлари ажратиб турур.

— Биз учун энг катта ҳузур — уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадур.

— Олий одамнинг нутқи сокин, ҳаракати жўшқин бўлади.

— Агар инсон йўлга мақсадсиз чиқса, қадам босар-босмасданоқ фалокатга йўлиқур.

— Ҳақиқатпарвар инсоннинг биринчи қадами — нўноқ, аммо манзили — порлоқ бўлажак.

— Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади.

— Олий одам ўзидан ва ўзгалардан ҳамиша мамнун, ҳар қачон, ҳар қаерда сокин; пасткаш одам эса ҳамиша тушкун, ён-атрофи мусибат билан тўла.

— Агар йўқотишларга дуч келсангиз, ваҳимага тушманг. Йўқотиш ортидан, албатта, топилмалар ҳам келади.

— Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим.

— Ортда қолган ишлар тўғрисида баҳслашиб, уларни қоралашдан наф йўқ. Чунки улар — ўтмишга айланиб бўлган.

— Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин.

— Олий одам Ҳақиқатга дўстдир, манфаатга эмас.

— Иш қуроли соз, ўткир бўлган одамнинг ишида унум, даромадида барака бўлади.

— Эзгулик узоқ-узоқларда, олисдами? Мен оқкўнгил, яхшилик улашгувчи инсон бўлмоқчиман. Бас, яхшилик ўз қўлингда!

091

090КОНФУЦИЙ, Кун Фуцзи, ( 孔子) Кун-цзу,Кун Цю, Кун Чжунни (мил. ав. тахм. 552 — Цюйфу ш., Хитойнинг Шаньдун вилояти — 479) — қад. Хитой файласуфи, конфуцийчилик асосчиси, сиёсий арбоб. Камбағаллашиб қолган аристократ ва ҳарбийлар оиласида туғилган. 22 ёшида таълим бериш б-н шуғулланиб, Хитойнинг энг машҳур ўқитувчиси сифатида шуҳрат қозонган. Конфуций ўзи очган мактабида 4 та фан: ахлоқ, тил, сиёсат ва адабиёт ўқитилган. 50 ёшида Конфуций сиёсий фаолиятини бошлаб, Лу давлатида юқори амалдор бўлиб хизмат қилади. Фитналар натижасида хизматидан кетади, 13 й. мобайнида Хитойнинг турли ўлкаларига боради, бироқ у жойларда ўз ғояларини қўллай олмагач, мил. ав. 484 й. Луга қайтиб келади. Таълим беришдан ташқари қадимий Хитойнинг 5 та мумтоз асари — «Шуц- зин», «Шицзин», «Ицзин», «Юэцзин» ва «Лицзи»ни тўплаш, таҳрир қилиш, тарқатиш б-н шуғулланади. Конфуций таълимоти унинг «Лунь юй» («Суҳбатлар ва мулоҳазалар») китобида баён этилган. Бу китоб аслида Конфуцийнинг фикрлари ва суҳбатлари асосида шогирдлари ва издошлари томонидан яратилган. Конфуций ўзи учун, авлодлари, яқин шогирдлари учун алоҳида ажратилган кабристонга дафн этилган; унинг уйи Конфуций ибодатхонасига айлантирилган, бу жой зиёратгоҳ бўлиб қолган.

009КОНФУЦИЙЧИЛИК — Хитойдаги ахлоқий-сиёсий таълимот; кейинчалик энг таъсирли 3 асосий фалсафий-диний оқимдан бири (даосизм ва буддизм б-н бирга). Конфуций асос солган. КОНФУЦИЙЧИЛИК — Хитойдаги ахлоқий-сиёсий таълимот; кейинчалик энг таъсирли 3 асосий фалсафий-диний оқимдан бири (даосизм ва буддизм б-н бирга). Конфуций асос солган. Конфуцийчиликнинг илк давомчилари — Мэн-цзи (Мэк Кэ— мил. ав. 371—289), Вэн-цзи (мил. ав.6-а.), Хань Фэй-цзи (мил. ав. 233 й. в.э.), кейинги даврда Фан Чжень (6-а.), Хань Юй (768—824) ва б. Конфуцийчилик таълимотида инсонпарварлик (жэнь), одоб қоидалари (ли), фазилат (дэ) тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Инсонпарварлик тушунчасига кўра, одамлар ахлоқий ва ижтимоий муносабатларда ёши улуғ, мавқеи баланд кишиларни хурмат қилишлари, подшоҳга садоқатли бўлишлари керак. Одоб қоидалари тушунчасига кўра, у туфайли юксак фазилатлар шаклланади, жамият ривож топади, адолат тантана қилади. Бурчни адо этиш туфайли инсон камолотга эришади. Унинг негизида «сен ўзинг нимага эришишни истасанг, унга бошқаларнинг эришишига кўмақлаш», «сен нимани орзу қилмасанг, уни бошқаларга раво кўрма» каби ҳаётий тамойиллар ётади.
«Буюк таълимот» ва «Ўрталик ҳақида таълимот» деган асарларни Конфуций ёзган деб тахмин қилинади. Бу китобларга кўра, одамларнинг биргаликда оқилона яшаши тартибининг муҳим шартини 5 та оддий ва буюк фазилат ташқил этади: донолик; инсонпарварлик; садоқат; катталарни ҳурмат қилиш; жасорат. Бу фазилатлар ўзига ва бошқаларга ҳалолликни ва чуқур ҳурматни англатади. Фақат мумтоз ва комил инсонларгина бундай фазилатга эга бўлади.
Конфуцийчиликда таъкидланишича, қонун инсон манфаатларига хизмат қилмоғи лозим. Қонун ўзгариши б-н манфаатдорлик ва манфаатсизлик тушунчалари ҳам бошқача маъно касб этади, инсон фаолиятида туб ўзгариш рўй беради. Ўтмишда ўрнатилган тартибга сажда қилиш янги қонунлар руҳига зиддир. Конфуцийчиликда жамиятни бошқаришга катта эътибор берилиб, унга кўра, жамиятни керагидан ортик, оддий қонунлар б-н тўлдириб юбормаслик зарур. Хитойда асрлар мобайнида Конфуцийчиликнинг турли мактаблари юзага келган. Улар ўртасида кескин кураш борган.
Конфуцийчилик милоддан 1 -асрда давлат таълимотига айланди, 9-асрда буддизм, 11-асрда даосизм устидан тўла ғалаба қозонди. Бунга, айниқса, Сун даври (960—1279)да не- оконфуцийчилик ривожланганлиги туфайли эришилди.

091

006KONFUTSIY, Kun Futszi, Kun-szu,Kun Syu, Kun Chjunni (mil. av. taxm. 552 — Syuyfu sh., Xitoyning Shan`dun viloyati — 479) — qad. Xitoy faylasufi, konfutsiychilik asoschisi, siyosiy arbob. Kambag’allashib qolgan aristokrat va harbiylar oilasida tug’ilgan. 22 yoshida ta’lim berish b-n shug’ullanib, Xitoyning eng mashhur o’qituvchisi sifatida shuhrat qozongan. Konfutsiy o’zi ochgan maktabida 4 ta fan: axloq, til, siyosat va adabiyot o’qitilgan. 50 yoshida Konfutsiy siyosiy faoliyatini boshlab, Lu davlatida yuqori amaldor bo’lib xizmat qiladi. Fitnalar natijasida xizmatidan ketadi, 13 y. mobaynida Xitoyning turli o’lkalariga boradi, biroq u joylarda o’z g’oyalarini qo’llay olmagach, mil. av. 484 y. Luga qaytib keladi. Ta’lim berishdan tashqari qadimiy Xitoyning 5 ta mumtoz asari — «Shuts- zin», «Shitszin», «Itszin», «Yuetszin» va «Litszi»ni to’plash, tahrir qilish, tarqatish b-n shug’ullanadi. Konfutsiy ta’limoti uning «Lun` yuy» («Suhbatlar va mulohazalar») kitobida bayon etilgan. Bu kitob aslida Konfutsiyning fikrlari va suhbatlari asosida shogirdlari va izdoshlari tomonidan yaratilgan. Konfutsiy o’zi uchun, avlodlari, yaqin shogirdlari uchun alohida ajratilgan kabristonga dafn etilgan; uning uyi Konfutsiy ibodatxonasiga aylantirilgan, bu joy ziyoratgoh bo’lib qolgan.

004KONFUTSIYCHILIK — Xitoydagi axloqiy-siyosiy ta’limot; keyinchalik eng ta’sirli 3 asosiy falsafiy-diniy oqimdan biri (daosizm va buddizm b-n birga). Konfutsiy asos solgan. KONFUTSIYCHILIK — Xitoydagi axloqiy-siyosiy ta’limot; keyinchalik eng ta’sirli 3 asosiy falsafiy-diniy oqimdan biri (daosizm va buddizm b-n birga). Konfutsiy asos solgan. Konfutsiychilikning ilk davomchilari — Men-szi (Mek Ke— mil. av. 371—289), Ven-szi (mil. av.6-a.), Xan` Fey-szi (mil. av. 233 y. v.e.), keyingi davrda Fan Chjen` (6-a.), Xan` Yuy (768—824) va b. Konfutsiychilik ta’limotida insonparvarlik (jen`), odob qoidalari (li), fazilat (de) tushunchasi muhim o’rin egallaydi. Insonparvarlik tushunchasiga ko’ra, odamlar axloqiy va ijtimoiy munosabatlarda yoshi ulug’, mavqei baland kishilarni xurmat qilishlari, podshohga sadoqatli bo’lishlari kerak. Odob qoidalari tushunchasiga ko’ra, u tufayli yuksak fazilatlar shakllanadi, jamiyat rivoj topadi, adolat tantana qiladi. Burchni ado etish tufayli inson kamolotga erishadi. Uning negizida «sen o’zing nimaga erishishni istasang, unga boshqalarning erishishiga ko’maqlash», «sen nimani orzu qilmasang, uni boshqalarga ravo ko’rma» kabi hayotiy tamoyillar yotadi.
«Buyuk ta’limot» va «O’rtalik haqida ta’limot» degan asarlarni Konfutsiy yozgan deb taxmin qilinadi. Bu kitoblarga ko’ra, odamlarning birgalikda oqilona yashashi tartibining muhim shartini 5 ta oddiy va buyuk fazilat tashqil etadi: donolik; insonparvarlik; sadoqat; kattalarni hurmat qilish; jasorat. Bu fazilatlar o’ziga va boshqalarga halollikni va chuqur hurmatni anglatadi. Faqat mumtoz va komil insonlargina bunday fazilatga ega bo’ladi.
Konfutsiychilikda ta’kidlanishicha, qonun inson manfaatlariga xizmat qilmog’i lozim. Qonun o’zgarishi b-n manfaatdorlik va manfaatsizlik tushunchalari ham boshqacha ma’no kasb etadi, inson faoliyatida tub o’zgarish ro’y beradi. O’tmishda o’rnatilgan tartibga sajda qilish yangi qonunlar ruhiga ziddir. Konfutsiychilikda jamiyatni boshqarishga katta e’tibor berilib, unga ko’ra, jamiyatni keragidan ortik, oddiy qonunlar b-n to’ldirib yubormaslik zarur. Xitoyda asrlar mobaynida Konfutsiychilikning turli maktablari yuzaga kelgan. Ular o’rtasida keskin kurash borgan.
Konfutsiychilik miloddan 1 -asrda davlat ta’limotiga aylandi, 9-asrda buddizm, 11-asrda daosizm ustidan to’la g’alaba qozondi. Bunga, ayniqsa, Sun davri (960—1279)da ne- okonfutsiychilik rivojlanganligi tufayli erishildi.

06

TARJIMONDAN
091

Chin mamlakati deganda, barchaning ko’z o’ngida eng avvalo tobora yuksalayotgan mamlakatu uzun cho’pchalarni mohirona ishlatib taom yeyayotgan odamlar, Buyuk Xitoy  devoriyu Pekin operasi… va, albatta, buyuk donishmand Konfutsiy gavdalansa ajab emas. Yunon falsafasida Suqrotning o’rni qay darajada bo’lsa, Xitoy falsafasi ham Konfutsiy nomi bilan mashhuri jahondir. Oradan qancha vaqt o’tmasin, oltin yillar osha sayqal topgani singari uning purma’no hikmatlari ham asrlar osha yangi-yangi qirralari bilan jilolanmokda. Konfutsiy ilgari surgan g’oyalar nafaqat Xitoy, ayni vaqtda Yaponiya, Koreya, V`etnam xalqlarining o’y-fikri va hayotiga chuqur ta’sir ko’rsatgan. Konfutsiy ta’limoti markazida “oliy odam” (tushunchasi, g’oyasi, maqsadi) turadi. «Oliy odam» hukmron tabaqaning har tomonlama komil vakili bo’lib, Konfutsiy ta’limoti yordamida o’zida oliyjanob fazilatlarni shakllantirgan. Faylasufning “Hikmatlar”i “oliy odam”ning shunday yuksak insoniy fazilatlarini aks ettiradi. Aniqroq aytganda, bunday odam oliy hukmdorga nisbatan chuqur ehtiromli, xalqqa muruvvatli bo’lib, butun kuch va qobiliyatini jamiyat oldidagi burchini oqlashga, milliy urf-odat va an’analarning to’la-to’kis bajarilishini ta’minlashga sarf etuvchi kishidir.
Konfutsiyning o’gitlari, pand-nasihatlari Xitoyda hanuzgacha e’zozlanib, qadrlanib kelinadi. Quyida faylasufning “Hikmatlar”idan parchalar e’tiboringizga havola etiladi.

Tarjimon

KONFUTSIY
HIKMATLAR

Xitoy tilidan Sevara Alijonova tarjimasi
091

Ustoz aytadi:
— Men bilimdon bo’lib yaralgan emasman, shu bois bilimni o’tmishdan olishga jiddu jahd qildim.

— Haqiqiy bilim — kimningdir bilimsizligidan saqlanmakdir.

— Fikrlamay ilm olmoq — behudalik; bilim bilan sug’orilmagan tafakkur esa xatardir.

— Haqiqatni ko’rmoq va unga intilmoq — yoki jasorat, yoki tarbiya mahsuli.

— Kimki nokamtarlik bilan yolg’on so’zlar ekan, uning jimjimador so’zlari faqat va faqat musibat keltiradi.

— Sadoqat va samimiyatni saqlab qolmoq — cho’qqining qorni ushlab qolishidek chiroylidir.

— Ezgulik uchun yaralgan yoxud ezgulikdan mutlaqo mosuvo insonni ko’rmadim. Kimki ezgulikka intilar ekan, hamisha hurmatda bo’lur.

— Jarohat uchun adolatni, ezgulik uchun faqatgina ezgulikni qalqon biling.

— Ehtiyotkor inson ham ba’zan adashadi.

— Shirin so’zlar va ta’ma ko’ngildan chiqqan samimiyat belgisi emas.

— Hech bir do’st o’zing kabi bo’lolmaydi.

— Oliy odam uch holatda o’zini saqlay oladi: yoshlikda hirsdan, kuchga to’lganda janjaldan, keksalikda ochko’zlikdan.

— Qaerga bormagin, e’tiqoding sen bilan bo’lsin.

— Kelajak uchun kurashmoqchi bo’lsang, o’tmishni o’rgan.

— Jaxd chiqqanda, aql taslim bo’ladi.

— Oliyjanob odamning izlagani — o’zi, pastkashning qidirgani esa o’zgalar.

— Agar o’z qalbingga nazar tashlasang-u, biror qora dog’ ko’rmasang, unda bezovtalik nega, hadik nimaga?

— Oliyjanob odam xavfsizliqda ham xatarni, to’qlikda ham yo’qchilikni unutmaydi. Tartib hukm surgan paytdatartibsizliklar bo’lishini nazardan qochirmaydi. Bunday odam zinhor xavf ostida qolmaydi, demakki, uning vatani ham, xalqi ham bexatar.

— Moddiyotning ortida ezgulik nish urmog’i uchun besh narsa kifoya: ko’ngil kengligi, samimiyat, shiddat, yaxshilik va jiddiylik.

— O’z xatolaringni tan olishdan uyalma, aks holda ular jinoyatga aylanadi.

— Intiqomga taraddudlanishdan avval ikki qabrni hozirlab qo’y.

— Har bir hilqatning o’z go’zalligi bor, biroq har kim ham uni ko’ra olmaydi.

— Jarohatlarni unut, lek zinhor yaxshilikni yodingdan chiqarma.

— Kimki isrofni bilmasa, azobni bilur.

— Eshitdim — unutdim. Ko’rdim — eslab qoldim. Bajardim — tushundim.

— Bilimsizlik — insoniyat uchun eng qorong’u tundir.

— Harakatdaman-ku deya emaklamoq — bu harakat emas.

— Erkaklar tabiati o’xshash, ularni faqatgina odatlari ajratib turur.

— Biz uchun eng katta huzur — uyquda emas, har tong uyg’onishdadur.

— Oliy odamning nutqi sokin, harakati jo’shqin bo’ladi.

— Agar inson yo’lga maqsadsiz chiqsa, qadam bosar-bosmasdanoq falokatga yo’liqur.

— Haqiqatparvar insonning birinchi qadami — no’noq, ammo manzili — porloq bo’lajak.

— Oliy odam mayda ishlar bilan ko’zga ko’rinmas, aksincha buyuk ishlarga bel bog’laydi. Mayda odam esa buyuk ishlarga ishonmaydi, uni safsata deb biladi, shu bois uning taqdiri ham o’zi kabi mayda bo’lib qoladi.

— Oliy odam o’zidan va o’zgalardan hamisha mamnun, har qachon, har qaerda sokin; pastkash odam esa hamisha tushkun, yon-atrofi musibat bilan to’la.

— Agar yo’qotishlarga duch kelsangiz, vahimaga tushmang. Yo’qotish ortidan, albatta, topilmalar ham keladi.

— Biz tabiatimizga zid insonlarga ro’para kelganimizda, ularni o’zimizga moslashtirmoqqa emas, o’z-o’zimizga xolis baho bermoqqa o’rganmog’imiz lozim.

— Ortda qolgan ishlar to’g’risida bahslashib, ularni qoralashdan naf yo’q. Chunki ular — o’tmishga aylanib bo’lgan.

— Ezgulik hech vaqt yolg’iz qolmagan. Uni sinab ko’rgan inson o’zini yaxshilikka qo’shni, deb hisoblayversin.

— Oliy odam Haqiqatga do’stdir, manfaatga emas.

— Ish quroli soz, o’tkir bo’lgan odamning ishida unum, daromadida baraka bo’ladi.

— Ezgulik uzoq-uzoqlarda, olisdami? Men oqko’ngil, yaxshilik ulashguvchi inson bo’lmoqchiman. Bas, yaxshilik o’z qo’lingda!

Konfutsiy. Hikmatlar (2010) by Khurshid Davron on Scribd

044

(Tashriflar: umumiy 53 566, bugungi 3)

29 izoh

  1. Salom sizdan KONFUTSIYNING «SUHBATLAR VA MULOHAZALAR» kitobining elektron versiyasini soramoqchi edim .

  2. Канфуций хақидаги маълумотларингиз яхши унинг ўзбек тилидаги китобларини қаердан топсак бўлади агар иложи бўлса ёзиб юборсангиз Суқрот (Афлотун)нинг хам ибратли сузлари хақидаги китобини топаолмаяпман

  3. Hamma dinlar o’ziga xos g’oyalarni ilgari suradi. Lekin hammasini tubida ezgulik va yaxshilik kabi fazilatlar asosiy g’oya yotadi. Konfutsiylik falsafiy ahamiyat kasb etgan g’oyadir.

  4. Ma’lumotlar yaxshi buning uchun rahmat nenga yana u haqda qisqa mdtrrajli film va klip slaydlar rasmlar ketak iloji bo’lsa agar

  5. Kanfutsiy talimoti insonlarni hayotda o’z yo’lini topishga,fikirlashga yordam beradi.

  6. juda ajoyip o’zbek tilidagi kitoplarini ham saytka joylashtiring iloji bo’lsa

  7. Bu hikmatli sòzlar qanchadan qancha insonlar hayotini tuģri yulga òzgartirib yuborsa ajabmas

  8. Menimcha buday hikmatlarni o‘qib inson o‘zidagi kamchiliklarni to‘ldirib, nuqsonlarni esa bartaraf qilishi kerak, shunda u muaffaqiyatga erishadi.

  9. Kanfutsi insoniyat qoldirishi mumkin bòlgan eng katta boylikni odamzotga eng gòzal shaklda baģishlagan.

  10. Assalomu Alaykum Konfutsiy aytgan bir hikmat bor ekan. Agar hayotdagi maqsading bir yillik bo’lsa sholi ek. O’n yillik bo’lsa daraxt ek. Agar yuz yillik bo’lsa …….. nuqtalar o’rnida nima deyilgan o’aiganlar bo’lsa yozvorilar iltimos

Izoh qoldiring