Vadud Mahmud. Fuzuliy Bag’dodiy

Ashampoo_Snap_2017.10.22_23h54m04s_003_.png САҲИФА ВАДУД МАҲМУД (МАҲМУДИЙ) ТАВАЛЛУДИНИНГ 120 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

   Фузулийнинг асли Бағдоднинг Куфрий қасабаси живорида яшайтурғон туркларнинг Бот отлиқ аширатидан экани айтиладир. Шу ҳол ва шу мавқеда ўсган Фузулийнинг қандай тарзи тафаккурга мансуб ва қандай руҳда бир шоир бўлишини белгилаш кўб қийин эмас. Отаси ҳам замонанинг олим — муфтийларидан бири ва устоди Жабибий замонининг шоирларидан бири бўлғони маълумдир. Устоди ҳам бир турк шоиридир. Фузулийнинг унинг ғазалларига мухаммас боғлағони маълумдир.

Davomini o'qish

Xotira uyg’onsa, go’zaldir: Bahodir Sodiqqa bag’ishlangan kitob nashrdan chiqdi

Ashampoo_Snap_2017.10.30_19h02m46s_001_.png   Куни-кеча «Янги аср авлоди»  нашриётида Умид Бекмуҳаммаднинг  эрта вафот  этган иқтидорли адабиётшунос олим ва шоир Баҳодир Содиқов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Хотира уйғонса, гўзалдир» номли тўплами босмадан чиқди. Тўпламнинг асосий қисми Баҳодир Содиқовнинг  мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётига оид мақолалари, унинг шеъриятидан айрим намуналар ҳам ўрин топган. Бугун сизга ана шу тўпламдан айрим саҳифаларни  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.29_21h47m59s_001_.pngШоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!

Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

O. Henri. Oktyabr va Iyun

Ashampoo_Snap_2017.08.17_16h17m53s_002_.png     Капитан деворга михлаб қўйган қиличига ғамгин назар билан тикилди. Деворга ўрнатилган жавонда эса турли об-ҳаво шароити ва хизмат қилинаверганидан униқиб, доғ-дуғ босган эски ҳарбий формаси илинганди. Гарчи орадан кўп вақт ўтган бўлса-да, бу кийим урушнинг хавотирли лаҳзаларини ёдга солиб турарди. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. Amirxonnnig nog’orasi

Ashampoo_Snap_2017.10.07_14h17m01s_004_.pngАлишер Нарзуллони 50 ёшга тўлгани билан чин юракдан қутлаймиз

  Шувоқ иси уфириб турган тепалик сари кўтарилган сари дарвиш алланечук ғалати бўла бошлади. Бу, наботот оламининг атроф-жавонибга таратаётган ифори эмас – мутлақо ўзга нарса, бу исни туюшнинг ўзи бўлмайди. Табиийки, дарвишнинг ортидан келаётган ҳамроҳлари бундай неъматдан мосуво. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Muxtoriyat & Yo’lchi Qosimov. Beshigida bo‘g‘ilgan muxtoriyat & Muxtoriyat tarixiga oid ikki kitob

2d_orig.pngТуркистон  мухторияти  эълон қилинган куннинг 100 йиллиги олдидан  (1917 йил 27 ноябрь) 

    Ўзбек халқининг содиқ фарзанди Фитрат шундай деб ёзган эди: «Туркликнинг қонини қайнатгувчи, имонини юксаклатгувчи бир суюнчи сўз туғилди. 27 ноябрнинг кечасинда миллий лайлатулқадримиз бўлган Туркистон Мухторияти эълон қилинди. Davomini o'qish

Omon Matjon. She’rlar & She’rimning yuragi urib turibdi (Shoir bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2017.10.25_18h09m35s_002_e.png     «Шоирлик руҳнинг баланд парвозидан туғилади» дейишади. Хўш, шоир ким? Шеър нима? Асар қандай пайдо бўлади? Истеъдоднинг кўз очиши нималарга боғлиқ? Ўтган асрнинг 70-йилларидаги авлодлар ва бугунги кун шоирларининг сўзга ва даврга муносабатида нималар яққолроқ кўринади?.. Ўзбекистон халқ шоири Омон МАТЖОН билан суҳбатимизда шу каби саволларга жавоб излашга уриндик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bir portret va uch she’r

0_16313a_fcc9309e_orig.png     Мен бу суратни чизилган йиллари, ўша олис 80-йилларнинг охирида Шуҳрат Абдурашид билан Алишер Мирзо устахонасида кўрганимдан буён бошқа қайтиб кўрмаган эдим. Мана орадан 40 йилча ўтиб, бугун ўша портретнинг «Санъат» журналида босилган нусхасини «Дунё ўзбеклари» сайтида журналист Мирёқуб Қобиловнинг хотиралари босилган саҳифада кўриб қолдим. Davomini o'qish

Patrik Modiano: Yomon shoirdan yozuvchi shakllanadi & Mahmadyor Asadov. Patrik Modianoning o’tmishga sayohati

Ashampoo_Snap_2017.08.19_13h53m56s_002_.png Ёзувчилик — фавқулодда ажиб ва бир хил тусдаги машғулот. Сиз романнинг биринчи саҳифасини ёза бошласангиз, руҳингизда недир безовталик, саркашлик туясиз. Ҳар куни минг пучмоқларга кириб, йўлни йўқотасиз ва, яна ортга қайтиш имкони туғилганида, бошқа йўлдан юрасиз. Муҳими, ўткинчи истакларга учмаслик керак, фақат ва фақат олдинга бориш лозим. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. She’rlar & Ibrohim G‘afurov. Tafakkur shakllari

Ashampoo_Snap_2017.10.25_18h09m35s_002_b.png     Абдували сўзни чин бозингар каби ўйнатади. Сўз шеърнинг тасвир предметига айланади. Сўз бадиий тасвирнинг чинакам манбаи. Сўз — образ. Бу имажинизм-ку дейишингиз мумкин. Ҳа, таъбир кўтарса, имажинизм. Лекин ҳаммаси шоир шахсининг бадиий интуицияси билан боғланган ва шеърий тил тараққиётида импрессионизм қадар кўтарилиб боради. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman

Ashampoo_Snap_2017.07.04_12h37m50s_002_.png   Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган муборак исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish