Yiqilgan baliq, xayolga kelmagan majnuntol va dengizga qarab yolg’iz o’tirgan odam… & Yashik-odam. Roman

055     Япон адабиёти. Танка, хокку (хайку) деб аталмиш бадиий кашфиётлар. Рюноскэ Акутагава, Ясунари Кавабата, Кобо Абэ сингари сўз усталари. Ўзига хос, мутлақо фавқулодда экспериментлар. Синчи-адабиётшуносларнинг анча-мунчасини боши берк кўчага киритиб қўядиган ғоя, фикрлар. Воқеликка, сўзга бўлган янгича ёндашув. Сара киноларга ёрқин мавзуларни берган улкан асарлар. Қуйида катта сўз санъаткори – Кобо Абэнинг адабиёт оламида ўзига хос воқеа саналган ва ўзбек тилига Сулаймон Раҳмон томонидан моҳирона таржима қилинган «Яшик-одам» романидан парчаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Kobo Abe. Xuddi odamdek. Fantastik qissa. I-qism &Javlon Jovliyev. Kobo Abening «Qumdagi xotin» asari haqida

033    Бу антиқа одам бизникига май ойининг қуёш кулиб боққан кунларидан бирида тикув машиналарини сотадиган агент сифатида кириб келди…Шу куни ғарбдан шабада эсиб тургани ёдимда. Ғарб шамоли денгиз томондан келарди, осмон мусаффо. Барча уйлардаги доимо ёпиқ деразалар ланг очиб қўйилган. Кайфиятимни эса яхши деб бўлмасди. Хонамда ҳамма нарса бошқача. Бу ер тамаки тутунига тўлган, деразалар ёпиқ ва пардалар билан тўсилган, хонани фақат стол устидаги чироқ ёритиб турарди. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Rauf Parfi va Turkiston

09Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллигига

    Бу ҳали қуёш юксак тоғлар узра бош кўтармаган, қадим миноралар устига ин қурган лайлакларнинг марварид кўзларида сузмаган, булбуллар оҳангига жўр бўлмаган, булоқнинг тиниқ сувига қўшилиб оқмаган бир онда содир бўлади. Оппоқ қушларим покиза осмон бағрида Афросиёб ҳақидаги қадим қўшиқларни куйлаб, у ҳақдаги орзуларимни оламга сочади, барчага жар солади. Турон учун… Туркистон учун… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Buxoro, Buxoro, Buxoro…

Ashampoo_Snap_2018.04.09_19h00m00s_006_.pngЎша пайтларда энг кўп эшитган сўзим Бухоро эди. Бухоро, Бухоро, Бухоро… Хаёлимда бу жой осмонларда, оппоқ булутлар орасидаги ялтироқ тошлардан қурилган сарой, дунёдаги барча эртакларнинг тугайдиган манзили эди… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Ko‘k, oq va ola kaptarlar

Ashampoo_Snap_2018.02.08_17h02m28s_005_.png     Мен бу воқеани қоғозга туширар эканман, унда ўзимнинг ҳам, дўстимнинг ҳам иштирок этишини истамадим. Ҳаммаси ўша инсон тилидан ҳикоя қилинса мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. Балки жонли ҳам чиқар. Лекин, унинг бу ҳикояга тушмаган, қаламим ожизлик қилган кўп дардлари ва қувончли дамлари бўлганлигига ишончим комил… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Ayol

Ashampoo_Snap_2017.11.28_21h22m30s_002_.png   Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Qizlar bilan uchrashuvlaim

Ashampoo_Snap_2017.10.07_12h01m10s_002_.png   Йигирма етти ёш. Уйланишнинг айни пайти. Бу ёшни бизнинг шаҳарда “қизлар билан учрашувлар мавсуми” деб ҳам, аташади. Гўё шу учрашувларсиз турмуш-қуришнинг иложи йўқдек! Бизда бу одат қачон расм бўлган, билмайман. Лекин ҳеч ким бу анъанадан бўйин товламайди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Unutma & Javlon Jovliyev. «Assalamu aleykum» yoxud Myanma fojeasi

Ashampoo_Snap_2017.09.09_21h44m51s_001_.png  Жанубий-шарқий Осиёда жойлашган Мьянма Саюз Республикасида шу ўтган бир ҳафта давомида кам сонли роҳингя мусулмонлари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга диний низолар туфайли ўт қўйилди, минглаб бегуноҳ одамлар ваҳшийларча ўлдирилди. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Ozodlik

Ashampoo_Snap_2017.08.23_20h48m43s_004_.png   Аёл ортиқ гапиролмади. Оппоқ юзларидан дона-дона ёш томчилари думалаб тушарди. Кўзлариданмас, лабларидан ёш қуюлиб келаётгандан, кафти билан оғзини ёпиб олди. Қишлоқ идорасининг пастқам деразасидан ёнғоқнинг шапалоқдай ям-яшил барглари кўриниб турар, барглар орасида эса қуёшнинг парчаланган нурлари акс этарди. Тоға асабий титрар, нуқул бўйинбоғини пастга тортиб, хўрсинарди. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Ikki yoshning uchrashuvi

Ashampoo_Snap_2017.04.15_22h12m08s_005_.png    “Лайло” деб номланган кафе қизга ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ эди… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot

Ashampoo_Snap_2017.01.23_00h17m01s_004_.png    Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish

Javlon Jovliev. Turdi Karvon qizi hamda Abdulla

Ashampoo_Snap_2016.11.16_14h13m58s_001_b.png    Турди Карвон қизи ухлаб қолди. Турганида туман, аччиқ туман…Она оҳиста, сас ҳам чиқармай ҳовлига чиқди. Ташқарида аччиқ туман, муздек ҳаво ҳукмрон эди. Қуёшнинг илк нурлари сингган, эшик ёнидаги бир жуфт беҳи новдалари яланғоч, дир-дир титрарди… Davomini o'qish