Жанубий-шарқий Осиёда жойлашган Мьянма Саюз Республикасида шу ўтган бир ҳафта давомида кам сонли роҳингя мусулмонлари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга диний низолар туфайли ўт қўйилди, минглаб бегуноҳ одамлар ваҳшийларча ўлдирилди. Davomini o'qish
Teglar: Javlon Jovliyev
Javlon Jovliyev. Ozodlik
Аёл ортиқ гапиролмади. Оппоқ юзларидан дона-дона ёш томчилари думалаб тушарди. Кўзлариданмас, лабларидан ёш қуюлиб келаётгандан, кафти билан оғзини ёпиб олди. Қишлоқ идорасининг пастқам деразасидан ёнғоқнинг шапалоқдай ям-яшил барглари кўриниб турар, барглар орасида эса қуёшнинг парчаланган нурлари акс этарди. Тоға асабий титрар, нуқул бўйинбоғини пастга тортиб, хўрсинарди. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Ikki yoshning uchrashuvi
“Лайло” деб номланган кафе қизга ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ эди… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot
Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish
Javlon Jovliev. Kaufman va qizil ko’z yoshlar
Тошкент. Апрел тонгги. Генерал-губернатор сайр қилмоқда. У ҳар тонг Эски Ўрда ёнидан оқиб ўтувчи анҳор бўйига боришни одат қилиб олди. У шу ерда бироз ўзини дилгир ҳис қилар, фақат шу дамдагина чапдаст ва зеҳнли қоровул аскарлар унинг юзида пайдо бўлган сезилар-сезилмас ним табассумни илғашарди. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Lobar, Lobar, Lobarim mening…
У фариштали, оппоққина қиз. Бу оқликка қастланган қош-кўзлар зулмат сувига мангу чўккандек, қопқора. Чеҳрасида файз, силлиқ юзларида нафис кулгичи бор. На-да яноқлар, қавоқлар ҳам табассум қилади, бунга шайдо киприклари ҳам унга қўшилиб бирдек тўлқилланади. Жигарранг кўзлар туби чексизликка туташгандай сирли, тароватли, оҳангли ва яна алламбало… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. So’zla, daryo, so’zla…
Биз ҳар сафар дарё бўйига тушганимизда у мангу уйғоқлигидан қувониб кетарди. Дарё олдида айланиб юрувчи шабада менинг сочим толаларини санарди, сийпаларди. Кўзимга ой юлдузлардан қочиб яширинарди… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Mustabidning hashoratlari
Бизнинг журнал фирма биносининг зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш бўлими билан бир қаватда жойлашган эди. Шу туфайли ўзингизни худди касалхонага тушиб қолгандек ҳис қилардингиз. Фарқли томони, у ерда ишлайдиган оқ халатлилар докторлардан кўра самимийроқ, улардан кўра бемалолроқ кўринишарди. Davomini o'qish