Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi

Ashampoo_Snap_2018.02.28_21h16m21s_002_.png   Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish

Oybek. Navoiy & Ibrohim Aziz. 3630 kun: Zulmat ichra nur

Ashampoo_Snap_2018.01.10_14h30m32s_001_.png    Бу дунёи дунни қаранг – Ойбек сўз билан, Навоийнинг сиймоси билан юзлаб, балки минглаб одамларнинг руҳини ва ўзини ўлимдан асраб қолган бўлса, унинг ўзини маҳв этиш учун ҳам сўзни, сўз бўлганда ҳам мунофиқона сўзни қўлладилар. Аммо бундай сўзнинг умри қисқалигига гувоҳ бўлдик… Davomini o'qish

Ustoz Oybekka bag’ishlov. Mushoira & Oybek zamondoshlari xotirasida

4fc3361295d4d9b5c2ae8d62b8b23231.png  «Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди – ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар унинг биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар Davomini o'qish

Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Mukammal asarlar to’plami. 1-jild & Sozim

Ashampoo_Snap_2017.12.16_23h00m40s_002_.png10 январ — Устоз Ойбек таваллуд топган кун   

    Мазкур мақола ёзилганига 32 йилдан ошибди.  Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган.  Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди.  Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди.   Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish

Musulmon Namoz. Ikki maqola («Qutlug’ qon» va «O’tmishdan ertaklar»ni mutolaa qilib)

Ashampoo_Snap_2017.10.31_17h46m19s_001_a.png     Миллатга ўзининг маънавий қиёфасини – ҳам ботиний, ҳам зоҳирий моҳиятини англатадиган восита, таъбир жоиз бўлса, улкан кўзгу, бу – адабиёт ва санъат! Тўғри, публицистика ва аналитика ҳам шу вазифани бажаради. Бироқ буларнинг ҳар иккиси адабиёт ва санъатга нисбатан иккиламчи ҳодиса. Чунки буларнинг ўрганиш объекти худди адабиёт ва санъатники сингари, ҳаёт деб аталса ҳам, аслида, улар ҳаётни адабиёт ва санъат асарлари каби кенг миқёсда қамраб ололмайди. Доимо долзарб ва долзарблиги учун ҳам миқёси тор мақсадни кўзлайди. Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.22_22h51m14s_001_.png30 сентябрь – Зарифа Саидносирова таваллуд топган кун

     Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish

Oybek. Navoiy. Roman & Abdurasul Eshonboboev. Oybek — navoiyshunos

004    Ойбекнинг ушбу романида Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, ўша даврдаги ижтимоий ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар акс эттирилган. Ойбек бу асарнинг яратилиши ҳақида ўз таржимаи ҳолида қуйидагича ёзган эди: «Навоий образи менинг кўпгина лирик шеърларимда найдо бўлди ва ниҳоят, 1942 йилда «Навоий» романини тамомладим». Бу асар турли муҳокамалардан сўнг 1944 йилда нашр этилган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Oybeknoma.

0331 июль — Устоз Ойбек хотираси куни

  Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпону Усмон Носирдан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони – бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан-қанча гўзал, буюк сатрлар…(Хуршид Давроннинг «Ой менга ҳамқадам» мақоласидан.Мақолани давомини ўқиш учун жумлани босинг.) Davomini o'qish

Oybek. Bola Alisher. Qissa

oybek

    Устоз Ойбекнинг «Болалик» ва «Бола Алишер» қиссалари менинг болаликда ўқиган ва бир умрга меҳр қўйган китобларимдир. Аввал «Болалик»ни ўқиганман, қайта-қайта мутолаа қилганман. Йиллар ўтиб «Бола Алишер»ни топганман. Бу икки асар болалигимнинг севимли китоблари Миркарим Осимнинг «Ўтрор»,Ананяннинг «Қоплон дара асирлари»,Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ва эртак тўпламлари қаторида эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Oy menga hamqadam…»

0910 январ – Атоқли ўзбек адиби ва шоири Ойбек таваллуд топган кун

   Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Oqimga qarshi…oqqan gul

077Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Адабиёт бўлмаса инсоният қандай яшар эди, деб сўрашади. Дунёни бадиий идрок этиш тўхтаса, дунё ғоятда ғариблашиб қолади. Бунинг иложи йўқ. Адабиёт йўқ дегани — ҳаёт тўхтади дегани! (Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)

Davomini o'qish