Беҳбудий Самарқанд жадидларига карвонбоши бўлса, Мунаввар қори Тошкентда жадидларга йўлбошчи эди. Ўз вақтида «Ҳақ олинур, берилмас» каби даъватларни айта олган инсонлар ҳам улар эдилар. Қолаверса, бу инсонлар кўплаб сафдошларни атрофларига жамлагандилар. Фитрат, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Садриддин Айний каби юрт фидойилари фикримиз далилидир. Davomini o'qish
Oy: Январь 2014
Xurshid Davron ‘She’r va shuur’ ko’rsatuvida (1997).
Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар. Davomini o'qish
Nusrat Rahmat.Jadid. Roman.
Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода). «Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистоннинг орзу- армонларидан бири сифатида майдонга келди(Бегали Қосимов).
Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar & Nozim Hikmat. Inson manzaralari. Rauf Parfi tarjimalari.
Турк дунёсининг буюк шоири Нозим Ҳикмат 1902 йили Туркиянинг Селаник воҳасида туғилган. Бошланғич таълимни Гўзтепа Тошмактаби, Галатасарой лицейи ва Нишонтоши Намуна мактабларида олган. Davomini o'qish
1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган. Бухоро хони маишатпараст Олимхон эса уни ўзининг шахсий душмани деб билган. «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish
Usmon Azim. Xurshid Davronga bag’ishlangan ikki she’r.
1982 йилда ёзилган «Алпомишнинг уйғониши» шеърим эълон қилингач бир зукко танқидчимиз, мен у кишини зукко ва маърифатли инсон сифатида ҳозир ҳам ҳурмат қиламан, матбуотда чиқиш қилиб, “Хуршид Даврон кекса авлод билан ёш авлодни қарама-қарши қўйишга уриняпти, хўш,Алпомишни уйғотсак у нима қилиб берарди?” деган саволларни кўтарган эди. Ҳолбуки, шеър миллий уйғониш ҳақида, Алпомиш эса ана шу уйғонишнинг тимсоли эди. Усмон Азим ўшанда менга шеър бағишлаб, гап нимадалигини била туриб, гапни сиёсатга бурган танқидчига ўзига хос ҳаяжонли тарзда жавоб берган эди. Davomini o'qish
Mahmudxo’ja Behbudiy haqida uch maqola.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди. Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Davomini o'qish
Begali Qosimov. Mahmudxo’ja Behbudiy.
Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг бонийсидир. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида 20-йилларда маҳаллий матбуотда Садриддин Айний, Ҳожи Муин ибн Шукрулло, Лазиз Азиззода каби замондошлари томонидан бир қатор мақола, хотиралар эълон қилинган. Кейинги йилларда, хусусан, мустақилликка эришилгандан сўнг жадидлар фаолиятини ўрганишга қизиқиш кучайиши билан Беҳбудий ҳам қайта кашф этила бошланди. Davomini o'qish
Mahmudxo’ja Behbudiy. Maqolalar.
19 январ — Жадидчилик ҳаракати сардафтари,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллиги
Маҳмудхўжа Беҳбудий қолдирган мерос бугунги авлод учун бебаҳодир. Замондошларидан бири бу зотни «Турон-Туркистон қуёши» деб таърифлаган эди.Бу қуёш бугуннинг зулматини ҳам ёритиб турибди. Улуғ донишманд бобомизнинг ҳикмату насиҳатларни ўқир эканман, буюк зиёкор тафаккури,матонати ва хотираси олдида бош эгаман. Davomini o'qish
Poyon Ravshanov. So’z allomasi / To’ra Nafasov. «Baliqchi» so’zining ma’nosi.
Ўзбекистонда Тўра Нафасовдек зукко ва фидойи олимлар борлигидан фахрланаман. Олимнинг Ўзбек Сўзи йўлида қилаётган залворли ва машаққатли изланишлари ҳақида ўйлаганимда ҳар гал Амир Темур ва чумоли ҳақидаги ривоят эсимга тушади. Чумолидек тиришқоқ бўлган олимгина Ҳимолайдек улкан ва чўққиси кўринмас тоғ — Ўзбек тили ҳайбати олдида чўчимай, чўққи томон йўл излайди ва бутун йўли давомида ҳар бир гиёҳ, ҳар бир оғоч, ҳар бир тош сирини билишга интилади. Тўра Нафасов, ҳурматли Поён ака эътироф этганидек, «Ярим аср давомида 500 дан зиёд мақола, 30 га яқин китоб, дарслик, қўлланмалар яратди, минглаб шогирдларга устозлик қилди,ўзбек тилшунослари орасида кўзга кўринган мартаба ва мақомга кўтарилди. Алқисса, булар бари бир тараф, 1988 йилда, 50 ёш устида яратилган «Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати» асари бир тараф, десам кўнглимдан кўп йиллар давомида кечган хулосани ошкор этган бўламан. Davomini o'qish
Halima Nosirova. Kim Desun? Muqimiy g’azali.
Саҳифани Ҳалима Носированинг 100 йиллигига бағишлаймиз
Сизга тақдим этилаётган мусиқий файл интернет тармоғига жойлаштирилган Ҳалима Носирова сиймоси акс этган илк видеодир. «Хуршид Даврон кутубхонаси» кўп сонли мухлисларимиз илтимосига биноан буюк хонанда Ҳалима Носирова қўшиқларини ўз саҳифаларига жойлаштиришни давом этади. Davomini o'qish
Millat ruhiga e’tiqod. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.
Агар Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор тенгдошларим билан ҳамнафас бўлмаганимда, уларнинг таъсири бўлмаганида Хуршид Даврон деган шоир ижоди қандай бўларди, билмайман. Яқинда эски қоғозларимни титкилаб туриб, ёзилмай чала қолиб кетган бир битигимда бу икки жўрам ҳақида “Улар менинг икки қанотим” деб ёзганимни ўқидим. Ҳаққаст рост! Тақдиримда муҳим роль ўйнаган икки буюк шоирдан абадул абад миннатдорман. Davomini o'qish