Sulaymon Rahmon. Cho’lponchi Cho’lpon yoxud pardalangan haqiqat.

012    Ай, нимасини айтай, жуда хоксор, жуда одми, жуда камсуқум эди-да ўзиям…Юз-кўзи кулиб турса-да, ич-ичида бир ўкинч, бир ҳасрат яшайди, сезаман. Лекин у юрагидаги ўксукликни ҳар хил майнавозчиликлар билан хаспўшлашга уринади. Артист-да, тўғри маънодаям артист. Театр ва рассомлик олийгоҳида ўқиган, кейин билдим, Машраб Бобоев билан сабоқдош. У билан жуда эски оғайни эдик («Оғайни» – Чўлпон Эргашнинг гапи). Янглишмасам, 1966 йили танишганмиз. Davomini o'qish

Toshkentda turk filmlari haftaligi o’tkaziladi / Неделя турецкого кино пройдет в Ташкенте

0022
23-26 январь кунлари Тошкентда ўнинчи Турк кинофильмлари ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўнинчи Турк кинофильмлари ҳафталиги доирасида Истанбулнинг фатҳ этилишини акс эттирган ва Туркия тарихида муҳим из қолдирган воқеа ҳақида ҳикоя қилувчи «Фотиҳ», чипталари сотуви бўйича рекорд ўрнатган «Визонтеле Туба» бадиий фильми ва машҳур турк кино усталари иштирок этган «Қуёш ўғли» номли фильмлар намойиш этилади. Барча фильмлар турк тилида, субтитр орқали ўзбек тилига ўгирилган ҳолда намойиш этилади. Томошалар Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида ташкил этилади. Сеансларга кириш – бепул. Davomini o'qish

Agar sizni yaxshi ko’rishmasa,nima qilish kerak?

033
Гордонларнинг қизиққонлиги энг ёшликдан бошлаб юзага келганди. 1610 йилда уч нафар кичик Гордонлар навқирон ёшига қарамай, абердин мактабини қамал қилиб олишди, у ерда бутун тунни ўтказиб, тўппонча ва шамширлар билан ҳимояланишди. Бу йигитларнинг ҳиссиётлари ўзларидан кучли, улар шу тарзда туғилгандилар. Олтинчи лорд, ақлини таниган жиноятчи ўзи тўғрисида шундай деган: «Мен ўзимни тийиб тура олмайман. Биламан, дор тагида жон бераман. Менинг ботинимни ярамас ҳиссиётлар эгаллаган». Davomini o'qish

2013 yil «Sharq yulduzi» jurnalida e’lon qilingan «Eng yaxshi badiiy va ilmiy asarlar» tanlovi g’oliblariga mukofotlar topshirildi.

011
Куни-кеча Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолибларига мукофотлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимни уюшма раиси Муҳаммад Али бошқарди. «Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам танлов якунлари ҳақида гапириб, ғолиб деб топилган асарлар ҳақида маълумот берди. Шундан кейин Икром Отамурод, Абдуқаюм Йўлдошев, Орзиқул Эргаш,Рисолат Ҳайдарова, Саъдулло Қуронов танловда ғолиб бўлган асарлар ва муаллифлари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Davomini o'qish

O’rozboy Abdurahmonov: “Adabiyot ona allasidan boshlanadi”.

099
Китоб бечораларни қишлоқда орзиқиб кутиб турган маскан-ташкилот йўқ. Китоб савдоси, матлубот жамиятларининг китоб дўконлари ёки расталари аллақачон хусусийлаштирилиб, китобдан бош­қа барча нарсаларни сотяпти. Сабаби, китоб ҳеч қачон савдо мутасаддиларининг биринчи даражали моллар рўйхатида турмайди. Чунки уларнинг наздида китоб қоринни тўйдирадиган озиқ эмас. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Komil Xorazmiy.

044
“Санкт-Петербургские ведомости” газетаси 1875 йилги 74-сонида ҳамда “Новое время” ҳафтаномаси ўзининг 83-сонида Хива хони Феруз ва бир гуруҳ хоразмлик амалдорларнинг Россия шаҳарларига ташрифини ёритган эди.Уларда императорнинг махсус совғасини олишга сазовор бўлган Комил Хоразмий ҳақида ҳам хабар бериб ўтилган… Davomini o'qish

Tasavvur ranglari. Videofilm & Nodir Normatov. Boysunlik Gogen.

011
Бойсунлик Тўра Шомирзаев теран мушоҳадали, изланувчан, истеъдодли рассом. У миллий қадриятларни рангтасвирда ўзига хос ифода этганлиги учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг   олтин медали билан бекорга мукофотланмаган. «O’zbekiston» телерадиоканалида  директорлик пайтимда истеъдодли режиссёр Жамшид Худойқулов томонидан мусаввирга бағишланган видефильм  суратга олинган эди. Ушбу видеофильм,менинг назаримда, ўзбек телевизионида яратилган энг сара фильмлардан бири бўлиб қолди. Davomini o'qish

Бахыт Кенжеев. Интернет и поэзия

066

Бахыт Кенжеев родился в 1950 году в Чимкенте. Поэт, прозаик, эссеист, участник литературной группы «Московское время». Лауреат нескольких престижных литературных премий. Живет в Нью-Йорке. Davomini o'qish

Munojot Yo’lchiyeva. Suhbat & Qo’shiq (Derman -Mashrab g’azali).

01
Асл нарса доимо бебаҳо ҳисобланади. Бизнинг мақом намуналаримиз, мумтоз наволаримиз инсонни руҳан поклайди, юксалтиради. Тинг­ловчининг қалби ва онггида олижаноблик, ирода, сабр-қаноат, ҳалоллик сингари эзгу фазилатларни шакл­лантиришга хизмат қилади. Ўзбекистонга келган сайёҳ бу ажиб диёрнинг бой тарихи, маънавий мероси, санъати ва маданиятига, албатта, мафтун бўлиб қолади. Davomini o'qish

Abdulla Qahhorning «Kartina» hikoyasi, «Maftuningman» kinokartinasi va konfliktsizlik «nazariya»si

045     Абдулла Қаҳҳор ҳикоясидан тўққиз йил ўтиб, Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” кинофильми экранларга чиқди. Ўзбек санъатининг бундан ярим аср аввалги ютуқлари ёрқин акс этган мазкур картина ҳаммага яхши таниш бўлгани учун тафсиллаб ўтирмаймиз. Аммо айни фильмнинг Абдулла Қаҳҳор ҳикояси билан бир ўхшаш жиҳати бор: унисида ҳам, бунисида ҳам “ўзбек халқининг бахтли ҳаёти”, “ҳамма ўйнаб-кулиб ҳаёт кечираётгани”, “ҳеч бир муаммо ва можаронинг йўқлиги” асосий ғоя сифатида келади, кино режиссёрининг сафарга чиқиб сюжет қидириши эса, бу асар фабуласини ташкил этади. Davomini o'qish

Abdulla Sher. Atrofimiz lojuvard olam.

099
Абдулла Шер «Атрофимда ложувард олам»  шеърий  туркуми учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.

   Абдулла Шернинг биринчи шеърлар тўплами “Кўклам табассуми” 1973 йили чоп этилган. Шундан кейин у “Алёр” (1977), “Атиргул сояси” (1979), “Роз” (1980), “Куз ҳилоли” (1983), “Қадимги куй” (1987), “Нуқтадан сўнг” (1989), “Тоқат” (1997), “Ёнаётган йўл” (2007), “Ёмғирлар оралаб” (2009), “Сарбаст қўшиқлар” (2010), “Севги олмоши” (2010), “Севилмаган менинг севгилим” (2010), “Гул йиллар, булбул йиллар” (Сайланма, 2012) шеърий китобларининг ва “Асрларнинг асраганлари” насрий тўпламининг муаллифи. Шунингдек, у Байроннинг Дон Жуан, Ҳ. Ҳайненинг “Қўшиқлар китоби” олмон тилидан таржима қилган. Davomini o'qish

G’afur Shermuhammad. Quduq. Qissa.

034
Ғафур Шермуҳаммад  «Қудуқ» қиссаси  учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби  бўлди.

– Бир пайтлар отам раҳматли Каттақир тарафдаги томорқамиздан қирқ қулочлик қудуқ ковлаган эди, – деди Дониёр бува ўйчан қиёфада. – Ана унинг суви бошқача эди. Ичиб тўймасди одам. Бир йилча бутун қишлоқ шу қудуқдан сув ичди. Одамлар унга “ширинқудуқ” деб ном беришди. Бир куни Сарман чўпоннинг бўй қизи қовға тортаётиб, қудуққа тушиб кетибди… Davomini o'qish