A’zam O‘ktam. Oqlanish (1988)

93    Бугун шоир Аъзам Ўктам 55 ёшга тўлган бўларди

   Ҳамқишлоғимиз Арофат хола қазо қилибди, бюрога боролмадим. Сайфулла бобони ўша ерда учратарман деб ўйлагандим. Таажжубки, доим тўй-маъракалар теласида турадиган киши у ерда йўқ эди. Суриштирсам, Ҳабибулла амаки — бизнинг кекса муаллим уни ҳайдаб чиқарибди. «Кет!», дебди секин ёнига келиб. Бобонинг ранги бир ўзгарибди-ю, индамай кетаверибди…

Davomini o'qish

Aziz Nesin. Qarg’alar saylagan podshoh

055Таниқли адиб Азиз Несин таваллудининг 100 йиллиги олдидан

Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим-қадим замонда бир мамлакатда бир бечора камбағал бўлган экан. Бир кун тўқ бўлса, уч кун оч ётар экан. Шунга қарамай шукрни тилидан туширмас экан. Бутун хаёли ҳаммага ёрдам бериш экан. Яхшилик қилишни хоҳлар экан, аммо қандай ёрдам бериш кераклигини билмас экан. Ора-сира, “Эҳ, кошки, кучим етса-да, ночорларнинг оғирини енгил қилсам…” деб ният қилар экан. Davomini o'qish

Shamsiya. Ko’ngli haqqa talpingan shoir

08     2 октябрь — Шавкат Раҳмон хотираси куни

    Шавкат Раҳмон ўз фикрий юксаклигидан туриб ўтмиш ва келажак орасига солинган кўприкнинг шонли, мустаҳкам, шу билан бир қаторда заиф, ожиз, чирик нуқталарини ҳам теран нигоҳлари билан аниқ кўра олган ва ўқувчига кўрсата олган фозил, ростгўй ва жасоратли шоир. Davomini o'qish

Naim Karimov. Saodatning kamalak ranglari

09

    Ўтган асрнинг 20-30-йилларида юртимизда янги зиёлилар авлоди етишиб чиқди. Уларнинг аксарияти навқирон йигитлар эди. Маърифат, ижод ва хизмат пиллапояларидан илдам кўтарилиб бораётган бу йигитлар ўзбек қизлари орасидан ўзларига муносиб жуфти ҳалол топишга қийналишарди. Чунки у даврларда қизларни ўқитиш катта муаммо эди. Шундай бўлса-да, ўша йилларда «тўрт девор» орасидан шу қадар гўзал ва маърифатли ўзбек қизлари ҳам кўклам чечаклари янглиғ ўсиб чиқа бошладики, улар бўлажак турмуш ўртоқлари билан бирга ўзбек зиёлиларининг том маънодаги янги авлодини ташкил зтди. Davomini o'qish