Борхес каби адиблар маҳсуллари сукунатни маъқул кўради. Бу асарлар маълум бир даврда урфга кириб, фурсат ўтгач урфдан чиқадиган муваққатликдан бегона. Шу маънода ҳавола этилаётган ушбу дастлабки “ўзбекча Борхес” ўтган асрнинг 90-йилларида тайёрланган эди, аммо маълум сабаблар йиғиндиси айни натижани ҳозирга қадар олиб келди. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2015
Ozod Mo’min Xo’ja. Naqshbandiya tariqatining buyuk namoyandasi — Xoja Muhammad Porsoning ruhi chirqiramayaptimi?
Тарихимизда буюк деб тан олинган авлиёларнинг барчаси ҳаёт тараққиёти учун улкан ишлар қилганлар. Биз бежиз уларнинг мақбараларини зиёрат қилмаймиз, бежиз уларни ҳурмат билан тилга олмаймиз, бежиз уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ўқиб, таҳлил қилмаймиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.
Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Bilaman,osmonning ko’ngli bo’sh
Ибодат Ражабова шеърларида фикр кузги денгиздек безовта гувиллаб, замоннинг оғриқ нафасларини атрофга таратаётганлигини ҳис қилиб турамиз. Унинг шеърларида халқчиллик, ижтимоийлик, инсон дардлари билан яшаш баланд пардаларга кўтарилаётганига гувоҳ бўламиз. Унинг шеърларидаги оҳанглар кўҳна Бухоро бағридаги асрий сукунат қаъридан чиқиб келаётгандек. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldosh. Ko’ngil suratlari & Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar
Истеъдоди сабаб ижодкор ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган жойдан гўзаллик топганда ҳайратга тушади ва руҳиятини мувозанатдан чиқарган туйғуларини бошқалар билан ҳам бўлишгиси келади. Кўнгилдан чиқиб, қоғозга тўкилган ҳайрат мевалари ўзга кўнгилларга ҳам ҳаяжон солади. Ёзганларидан кўнгил кишиси экани аён бўлиб турган Абдунаби Бойқўзининг шеърларидан самимият, ҳалоллик, жонфидолик “тўкилиб” туради. Davomini o'qish
Usmon Azim: Adabiyot — millat ruhining poydevoridir
Санъатнинг пойдеворини Адабиёт ташкил қилади. Театр, кино, мусиқа… адабиёт билан тирик. Адабиёт халқ руҳининг барҳаётлиги. Адабиёт йўғрилган миллий ғоягина юраклардан табиийлиги билан жой олади, фикрларни мавжлантиради, илҳомлантиради. Davomini o'qish
Mirza Kenjabek. She’rlar
Мирза Кенжабек нафақат иқтидорли шоир ва моҳир таржимон, шунингдек, ислом ва тасаввуф маданиятини чуқур ўрганган олимдир. Улуғ ватандошимиз Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Сунани Термизий» («Ал-жомиъ ас-саҳиҳ») асарининг М.Кенжабек таржимасида нашр этилиши Ўзбекистон маърифий-маънавий ҳаётида улкан воқеа бўлди. Бу маърифий изланишлар натижасида М.Кенжабекнинг «Термиз тазкираси» асари майдонга келди (2001). Бугун биз шоирнинг 1986 йили чоп этилган «Муножот» тўпламидан олинган бир туркум шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Olim Otaxon. Qismat
Менинг эса хаёлимга негадир Раҳбар опа келди, ўша киши ҳақида анча пайтгача ўйлаб ётдим. Ака, кечирасиз-у, лекин нима қилай, у кишини ойи, деб аташга сира тилим бормайди. Хуллас, болалигим, онамиз вафоти, дадамнинг хушфеъл, дуркунгина аёл билан яшай бошлаган даврлар бирин-сирин кўз олдимдан ўтди. Ишонсангиз, бир пайт кўнглим бузилиб, йиғлагим келди… Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Yosh qalbning tajribalari. Ikkinchi va uchinchi maqoladan iqtiboslar
Сиз шеър ёздингиз ва шеърингиздан оламнинг бир чеккасига нур тушди. Шу нур билан оламнинг бу кезгача ёришмаган бир чеккаси ёришди. Бу — юракнинг нури…Бу нур кириб бормаган, кириб боролмайдиган, кириб боришга қобил бўлмаган жой йўқ, нарса йўқ, ҳодиса йўқ. Бундай қудратга у юракнинг нури бўлгани учунгина эришган эмас, бу қудратни шуурдан ҳам олган, нур узра нур касб этган, яъни бу — шуур нури… Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. She’rlar.
Румий бобомиз: «Қандай бўлсанг, шундай кўрин, қандай кўринсанг шундоқ бўл!», деган ҳикматли бир фикрни айтганлар. Назаримда, Тўра Сулаймон худди шу «қоида»га амал қила олган, ҳаётда ҳам, ижодда ҳам имкон қадар шу талабдан чекинмай яшаб келаётган бахшитабиат бир шоирдир. Унинг бахшилиги – ҳақиқат ва яхшилик ахтаришда; ҳақиқат, адолат излаш тўхтаса, сўзнинг, шеърнинг ҳеч нимага арзимаслигини бехато англашида. Аллоҳ унга оддий одамлар ишқи, дарди, орзую армонлари билан тўлган бир юрак ато этган (Иброҳим Ҳаққул билан суҳбатдан). Davomini o'qish
Faxriyor. She’rlar
5 октябрь — шоир Фахриёр таваллуд топган кун
Бугун истеъдодли шоир Фахриёрнинг туғилган куни яхши хабар эшитдим. Куни-кеча Қозон шаҳрида 11 маротиба ўтказилган Халқаро туркча шеърият анжумани бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль ниҳоясида туркча шеърият ривожига ҳисса қўшган ижодкорларга тақдим этиладиган уч мукофотдан бири — бошқирд халқининг атоқли шоири Рами Ғарипов номидаги мукофот Фахриёрга берилди. Мен 1992 йил баҳорида анжуманнинг биринчи тадбирида устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи ва Азим Суюн билан қатнашган ижодкор сифатида мазкур тадбир умумтурк адабиёти иқлимида жуда катта мақом тутишини яхши биламан. Davomini o'qish
Matyoqub Abdullayev. She’rlar va xotira-hikoya & Umid Bekmuhammad. Matyoqub Abdullayev kim edi?
1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди
Матёқуб Қўшжонов “Шарқ юлдузи” журналида 90-йиллар бошида хоразмлик Матёқуб Абдуллаев тўғрисида “Ўтмиш фожеаларидан бир лавҳа” деган мақола ёзган эди. М.Абдуллаев 30-йиллари адабий жараёнда фаол бўлган. “Қилич” номли роман ҳам ёзган. Бу ижодкор урушда асирга олиниб, легионерга айланади. Аммо М.Қўшжонов унинг олмонлар томонидаги тақдиридан бехабар эди. Davomini o'qish