Энг қизиқ кишилардан бири мудир эди… Бу дунёда унинг қадар интизомпарвар, қонунпарвар, усулпарвар бир одам кўрмадим. Биринчидан қўл остида ишлаган кишиларнинг ҳеч бири билан шахсий муносабатда бўлмас; мактаб ҳайъатининг ташқарисида худди афсоналардаги маъбуд каби яшарди. Орамизда лақаби “шу сабабдан” эди.
Oy: Октябрь 2015
Nurulloh Muhammad Raufxon: Til millatning o’zagi & «Sharq yulduzi» jurnali savollariga javoblar
Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан
Тил халқнинг оғзида яшайди, одамлар бир сўзни айтмай қўйса, у тил олдинига камбағаллашади, бора-бора ўлади, дедик. Чиндан ҳам, бир нарса ё ҳодисага мустақил от қўя олмаган тил ожиз ва нотавондир. Оллоҳга шукр, ўзбек тилимиз ҳали жуда унақа ожиз, нотавон бўлиб қолгани йўқ. Унга илгариги қудрати, қобилияти эслатилса, бир силкиниб, тезда ўзини ўнглаб олишига ишончим комил. Davomini o'qish
Mixail Lermontov. She’rlar
15 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топган кун
Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир (Сулаймон Раҳмоннинг мақоласидан). Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad: Vaqt tez o’tyapti & Kundalik daftardan
Тарихчи ва публицист Умид Бекмуҳаммадни 40 ёшга тўлиши билан табриклаймиз.
Вақт нақадар тез ўтишини ва ундан катта бойлик йўқ эканлигини фақат кексаларгина яхши англайдилар.Бироқ, энди кеч.Ёшлар эса ҳали ҳаммаси олдинда дея ўзларини овутиб юришади.Ўзингни ўзинг овутиш ҳам орзу ва умидлар сўнмаганини билдиради.Бироқ ўзингни овутаётган пайтда ҳам ВАҚТ ўтаётганини унутмаслик керак. Davomini o'qish
Jasur Kengboyev. Mehmon
Хонасида мук тушиб, бошини қоғоздан узмай ишлаб ўтирган Орзиқул эшиги оҳиста тақиллаб, секин очилганини, ундан бир тим қора соч қараб турганини ҳам пайқамади. Ўқиётганидан кўзини узмади. Келмиш қорасоч узун-узун, келинбармоғи билан эшикни яна мулойимгина чертди. Шундагина бошини кўтариб, бир зум анграйиб қолди… ва ўрнидан туриб кетди. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov. Ona tilimiz haqida uch maqola.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан
Кўп эртакларда бир воқеа такрорланади: ботир йигит девни енгиб, қилич билан калласини узса, бир бош ўрнида учта бош ўсиб чиқади, уларни кесса, яна… Ҳайрон бўлиб боши қотиб турса, бир чол унга қараб: ”Э болам, бундай қилиб девни енголмайсан, ундан кўра, сен фалон қудуқ ичига тушсанг, унинг тубида бир дарча бор. Уни очиб ичкари кирсанг, ҳужрада бир сандиқ турганини кўрасан, сандиқ ичида бир қути бор. Ана ўша қутича ичидаги қуртни қиличинг билан қиймаласанг, дев ўлади, чунки девнинг жони ана ўша қурт ичида”, дейди.
Ўзбек тилининг ўз юртида беклик қилишига йўл бермай келаётган дев-ку, аниқ, бу – миллатсеварликнинг етишмаслиги, фикрий ялқовлигимиз, ҳамон ҳар нарсадан ҳадик оладиган ғилоф бандаси бўлиб келаётганимиз. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Qalam ahlining jon ozug’i – til.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун олдидан
Она тилимизнинг ҳозири ва тақдирида кўп кўргулик синовлар бор, лекин бузилиши бу қадар муқаррар эмас деб, бандаи ожиз, умид қиламан. Негаки, у яралган – яратилган, ҳаётий, ўзини ўзи тузатади, жилла қурса. Ўзи учун ўзи курашади, унинг табиати шундай. Уни халқнинг минг-минг йиллик тафаккур тажрибаси вужудга келтирган, вужуднинг тириклиги эса одамларнинг ўзига боғлиқ. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Ko’prik & Umid Bekmuhammad. Yevropada o’qigan xorazmlik birinchi irrigator
Бурноғи асрнинг сўнгги йирик мироби ҳамда ўтган асрнинг Европа мезонларига жавоб берадиган биринчи ирригатори Муҳаммад Ҳожи Аминаддин ўғли ҳам замонлар орасидаги мустаҳкам кўпригимиз эди, кўприк-ки, асрдан-асрга, даврдан-даврга, халқдан-халққа номи эъзозланиб, улуғланиб келаётган кўприк. Бу зиёли одам Хива мадрасаларида таҳсил кўрган, шунингдек, Фарангистонда ўз замонасининг энг янги ўқув тамойиллари асосида маълумот олган Хоразмлик биринчи зиёлидир. Шу маънода у Шермуҳаммад Мунис ва Муҳаммад Ризо Огаҳий каби довруқли азизларимизнинг вориси ҳамда замонамиз ирригаторларининг салафи эди. Davomini o'qish
Nemislar uyi to’ridagi O’zbekistonning bir parchasi
Хива гилами, қизил гуллик адрасдан тикилган тўшак-болиш билан безатилган сўри. Хонтахтага дастурхон ёзилган, пахта гуллик чойнакда аччиққина кўк чой. Бундай манзарани оддий бир ўзбек хонадонида учратиш мумкин. Davomini o'qish
Shoir Ismoil To’xtamishev vafot etdi
Бугун шоир Исмоил Тўхтамишев вафот этгани ҳақида хабар келди. Парвардигори Олам Исмоил акани раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
Majnuna (Maqsuda Jo’raqulova). She’rlar
Мажнунанинг шеърларини ўқир эканман, унинг юрагида жуда катта Дард билан баробар улкан Бахт уммони мавжланиб турганини илғадим. Йигирма тўрт ёшли инсон ҳали ҳаёт денгизи соҳилидан унча узоқлашмаган, олдинда нималар кутаётгани эса ёлғиз Яратганга маълум. Умидим шулки, Мажнуна Бахтини кўзлаб, ундан тирикликка ёдгор бўлиб қолажак Сўзини излаб олға сузсин. Қайғу билан Шодлик икки елкани бўлсин. Davomini o'qish
Jamol Sirojiddinga bag’ishlov
Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга табассум, кўзларга шуур улашган истеъдодли шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида 60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish