Xurshid Do’stmuhammad: Adabiyot yo’q degani — hayot to’xtadi degani!

034     Фикрлаётган одам доимий ҳаракатда бўлади. Ҳаракат қилаётганнинг аниқ мақсадлари бўлади. Аниқ мақсад тинимсиз ҳаракатга ундайди. Тинимсиз ҳаракат ранг-баранг фикрларнинг дояси. Бу — ижодкор Шахс ҳаёти. Бугун айнан шундай ҳаракатдаги ижодкор, таниқли адиб — Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлган суҳбатни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul bilan Odam, jamiyat, adabiyot va fikr haqida suhbat

002      Менга «Одам ўз умрининг рассоми, ҳар ким қандай яшаса, шундай сурат чизади, кунларни, умрни, умрнинг фаслларини чизади» деган фикр келиб қолган. Кейин атрофимда қарашларнинг дувиллаб тўкилишини, таназзулга юз тутган ғоялар ва тушунчаларни кўрдим. Улар бирма-бир Қадимги Бобил қўрғонларига ўхшаб кўз олдимизда қулай бошлади. Ҳа, 80-йилларда биз буларнинг ҳаммасини кўрдик. Ўша қулаган қарашлар, ғоялар, интилишлар миллионлаб умрларни ўзи билан бирга олиб кетди. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Muammo

034    Худо “Ол, қулим!” деб турган эканми, Икром компьютер дастурчилари танловида ютиб чиқди-ю, Европа мамлакатлардан бирига саёҳат йўлланмасига эга бўлди! Бориш-келиш, яшаш, овқатланиш, қўйингки, ҳамма харажатлар ташкилотчилар зиммасида экан! Қувончдан Икромнинг боши осмонга етди. Davomini o'qish

Vahob Rahmonov: Millat qoni va joni, uning tili, adabiyotdadir

055    Оламдаги бирор миллат ўзбек халқи каби мумтоз адабиётдан бебаҳра яшамайди. Ҳатто зиёлиларимиз: олимлар ва филолог ўқитувчиларнинг мумтоз адабиёт ўқийдиганлари ҳам бир фоизга етмайди, деб ўкинаман. Бу ҳол, менинг қисқа ўйимча, қадриятларга юз бураётган бир даврдаги катта маданий нуқсонимиздир. Davomini o'qish

Baxtiyor Mengliev: Til — millat timsoli, xalq g’ururi

003     Маърифатпарвар аждодимиз Абдурауф Фитрат “Иштирокиюн” газетасининг 1919 йил 12 июндаги 32 сонида эълон қилинган “Тилимиз” номли мақоласида шундай деб ёзади: “Дунёнинг энг бой, энг бахтсиз бир тили қайси тилдир? Биласизми? Турк­ча. Шоирлик қилмоқчи эмасман, сўзнинг тўғриси шудир. Дунёнинг энг бой тили турк­чадир, энг бахтсиз тили яна шу туркчадир” Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. She’rlar. Eski daftarlardan.

045       Сулаймон Раҳмон ўзбек шеъриятида ўз изини қолдира олган, бугун ҳам баракали ижод қилаётган салоҳияти баланд шоир.Унинг нашр этилган тўпламлари шеърият ихлосмандларининг севимли китобларига айланган бўлса, жаҳон адабиётининг сара  намуналаридан қилган таржималари  ўзбек таржима мактаби  хазинасидан муносиб ўрин эгаллади. Бугун биз сизга   чоп этилган китобларидан шоирнинг ўзи саралаб берган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Dardi bedavo.

045

Таниқли адиб Азиз Несин таваллудининг 100 йиллиги олдидан

    Машҳур турк адиби Азиз Несинни билмаган адабиёт мухлиси бўлмаса керак. Ўз умри давомида 110 дан ортиқ китоб ёзган Несиннинг бирқанча асарлари ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Айниқса, унинг аччиқ кулгига бой ҳажвий ҳикоялари китобхонларга жуда маъқул келади. Қуйидаги ҳикоя ҳам мана шундай жамият муаммолари кулги асосида ҳаққоний ёритиган асарлардандир. Davomini o'qish

Samarqand — Sharq gavhari. Hujjatli film

Ashampoo_Snap_2016.10.15_15h38m58s_003_.png    Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба билан мунга даст топмоғи учун б а л д а и м а ҳ ф у з а дерлар… Davomini o'qish

Nizomiddin Mahmudov: Borligimiz va birligimiz ramzi

008  21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун

Ўзбек тили туркий тилларнинг энг йирикларидан бири сифатида Ер юзидаги қадимги тиллардан ҳисобланади. Унинг бениҳоя бой, рангин ва гўзал ёзма анъаналари бир неча юз йилликлар билан ўлчанади. Бу тилнинг ёзма адабий тил сифатидаги асослари сўз мулкининг султони, улкан мутафаккир Алишер Навоий томонидан XV асрда яратилган. Davomini o'qish

Rizo Tavfiq Fikrat. She’rlar

034   Тавфиқ Фикрат асосан донишманд, файласуф шоир сифатида танилган. Бунда унинг инглиз, француз, иброний (иврит), форс, араб, испан, рум-юнон, армани каби қатор тилларни чуқур билиши, кўп фанлардан теран хабардорлиги муҳим ўрин тутган. Шарқ ва Ғарб маданиятини бирдай кенг эгаллаган. У ўсмирлигидаёқ илк шеърларини арузда битган. Турк халқ адабиётини севиб ўрганган, фолклор мавзусида кўплаб тадқиқотлар яратган, шунинг учунми, бармоқ вазнидаги асарларида бахшиларча жўшқин оҳанглар бўртиб туради. Davomini o'qish

Til ham bir daraxt (Ahmad A’zamning “Til nomusi” kitobini o’qib…)

0012

Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан

     Мен ёшларга талаб қўймаган, балки улардан ўтиниб сўраган бўлур эдим: буюк тил обидаларимизни сўзма-сўз ўқинг, ҳар бир ифодаси устида тўхтанг, ўйлаб олинг — шу сизни ёзувчи қилади. Шу пайтгача биз қилган хатолар ҳаммамизга кўп йиллар етиб ортади. Сиз ўз тилингизни пухта-пишиқ эгаллаб, жаҳон тил муҳитига чиқинг, у тиллардан ҳам, жилла қурса, икки-учтасини эгалланг: бундан кейин замоннинг равиши шундай кетади. Она тилини пухта билишингиз эса ҳамиша ўзлигингизга замин. Унутмангки, қалам аҳлининг жон озиғи — тил!

Davomini o'qish

Xayrulla Xolto‘rayev. She’rlar

03  Хайрулла Холтўраев 1984 йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Ҳозирда “Агробанк” ОАТБ Матбуот хизматида фаолият кўрсатмоқда. Ёш шоирнинг Куни-кеча нашрдан чиққан «Ёшлик» журналининг 6-сонида чоп этилган «Майсалар нафасин кўнглимга юбор» шеърий туркумини ва бошқа манбалардан олинган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish