Umid Bekmuhammad. Yana bormi? Kimlar?!

077     Гоҳида теварак атрофга назар солиб,инсофу диёнат,меҳру мурувват, саховат камайиб кетаётганига бевосита гувоҳ бўласан.Ёрдам бериш қўлидан келсада,ўзини билмаганга солиш, ўзини ниқоблаб дўст қилиб кўрсатишу ,зимдан пайт пойлаб чоҳ қазувчилар кўпайганига ҳам шоҳид бўлаяпмиз.Айниқса ўзини зиёли сановчи кишилар орасида бунақанги ҳолатлар учраб туриши ғоят афсусланарлидир.Шуларни кўриб, кузатиб “наҳотки инсофу диёнатли зиёли замондошларимиз ҳам камайиб кетаяпти?” деб ўйга толишга мажбурсан. Davomini o'qish

G’aybulla as-Salom. Men suv ichgan daryolar & Fikr va zikr (til haqida mulohazalar) & Bulbul xonishi va «to‘ti falsafasi»

00311 декабрь — Атоқли олим Ғайбуллоҳ ас-Салом туғилган куннинг 90 йиллиги

Ё раббий! Ўз тилида фикрлай олмайдиган кишилар, ўз тилида ёза олмайдиган «ёзувчилар», ўз тилида ўқий олмайдиган ўқувчилар, ўз тилида илм ярата олмайдиган олимлар, ўз тилида ваъз ўқий олмайдиган воизлар, ўз тилида куйлай олмайдиган хонандалар пайдо бўлди… Davomini o'qish

Yashar Qosim. Ezgulikka yuzlangan sog’inch (Yo’ldosh Eshbek she’riyati haqida) & Yo’ldosh Eshbek. She’riy kitob va turkum

07Соғинч – кўнгилнинг эрка ва тўнғич туйғуларидан. Соғинч севгидан олдин туғилган. Инсоннинг ҳамиша эзгулик ва гўзаллик сари юзланган Муҳаббатдай улуғ туйғуси ҳам илк бор соғинишдан бошланмаганмикан?! Соғинч жуда серқирра, тугалланмаган, оралиқ бир кечинма. У инсонни, тақдир тақозоси билан гоҳо омадёр, гоҳо дилхун кунларга элтади. Davomini o'qish

Oshiq Umar. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

046

   Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish