Madina Baxshulloyeva. Varaxsha kengliklarida

09Варахша ёдгорлиги мил.авв.II — милодий ХII асрга оид бўлиб, Хоразм ва Бухоро оралиғидаги карвон йўли устида жойлашган .Варахша саройида ишланган бўртма тасвирлар мавжуд. Варахша ёдгорлиги археологик жиҳатдан яхши тадқиқ этилган. Деворий суратлар ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд бўлиб ,рус олимлари В.А.Шишкин 1937-1938 йилларда, ўзбек олими А. Муҳаммаджонов 1975-1977 йилларда тадқиқот ва қазилма ишларини олиб боришган.

Мадина Бахшиллоева
ВАРАХША КЕНГЛИКЛАРИДА


021Январ ойининг охирларида ўқувчилар билан йўлга отландик. Ҳаво илиқ. Икки кун олдин қор ёғиб ўтган бўлишига қарамай, қорлар эриб бўлган. Аввалига биз борадиган жойни мен маълум бир қисми сақланган шаҳар деб тасаввур қилдим. Йўлда ястаниб ётган чўл адирлардан ўтиб борарканман, тарих фани ўқитувчимиз Наргиза опа маълумот бера бошладилар. “ Варахша шаҳар қолдиғи Бухородан 40 км узоқда, шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб Жондор тумани ҳудудига киради. Унинг майдони 9 га ва баландлиги 10-20 метрли улкан тепа шаклидаа сақланган.Маълумотларга қараганда Варахша ёдгорлиги мил.авв.II — милодий ХII асрга оид бўлиб, Хоразм ва Бухоро оралиғидаги карвон йўли устида жойлашган .Варахша саройида ишланган бўртма тасвирлар мавжуд. Варахша ёдгорлиги археологик жиҳатдан яхши тадқиқ этилган. Деворий суратлар ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд бўлиб ,рус олимлари В.А.Шишкин 1937-1938 йилларда, ўзбек олими А. Муҳаммаджонов 1975-1977 йилларда тадқиқот ва қазилма ишларини олиб боришган. Археологик қазишмаларининг гувоҳлик беришича шаҳар мил.ав. 2-асрда қад кўтарган. Деворларининг қалинлиги 2 метргача қарийб хом ғиштдан қурилган. V- асрдан бошлаб Бухоронинг қадимий ҳукмдорлари Бухорхудотлар қароргоҳи бўлиб, бу даврда гуллаб яшнаган. Ҳар ўн беш кунда Варахшада бир кунлик, йил охирида 20 кунлик бозор зайли яъни ( деҳқонлар янги йили) ўтказилган.Ушбу шаҳар VII – асргача мавжуд бўлган .”

Хаёлим автобус деразасидан олтинранг тус олган янтоқзор чўл томон учади. Бугун XXI аср . XIV аср олдинги ҳаёт ҳақида ўйлаб кетаман. Ўшанда ҳам инсоният яшаган, кулган, ўйнаган, йиғлаган. Бухоронинг қадим тарихи , айниқса подшоҳ саройлари азал-азалдан мени ўзига ром этган. Варахша ҳудудида кириб борар эканмиз , димоғимизга ёқимли ифор урилади.Ястаниб ётган чўл кечагина ёғиб ўтган қор тафтидан босилиб, бақувват тупроқлари билан дам олаётганга ўхшаб кўринади.Намчил, тоза , илиқ шабада эсиб, димоғимизни қитиқлайди.

Сабо, биздан хабар бер шоҳга,
Меҳмон келди дегин шодланиб.
Ромитаннинг нашидасидан –
Хабар олиб боргин отланиб.

Мен биламан, гўзал малика
Хумо каби чорлайди туриб.
Ваъз ўқийди неча шоёнлар–
Юракларим кетар ҳапқириб.

Атрофимда ўттиз қоракўз,
Жовдирайди шоҳга термулиб.
Тилларимда қотиб қолар сўз,
Улуғ бахтдан музаффар бўлиб…

Кутгандингми, мени Варахша,
Мен Озодлик фарзандиман, тур.
Нурамагин, мен каби яша,
Сен Тарихсан, келажаксан,бил!..

Абтобусимиз тўхтаб,ўқувчилар завқ-шавқ билан бирин-кетин тушиб келамиз. — Вой, дейди бир ўқувчим,– Тарихни қаранг-а! Бир пайтлар шу ерларда шаҳар ва унда арк , қасрлар бўлганига ҳеч кимнинг ишонгиси келмайди… Намчил юлғунзорларни босиб-босиб юриб борамиз. Улкан тепаликлар, ғорга ўхшаш уйлар, эшиксифат равоқлар қадим Бухоронинг эски уйларини, узун залларини эслатади менга. Наргиза опа оғир , вазминлик билан ўқувчиларга сабоқ беришни бошлайдилар. Йиллар залворидан омон қолган шаҳар харобаларидан энди фақат уюм тепаликлар, нураган деворларгина бош эгиб турибди. Яқинда ёғиб ўтган қор бу ерда ҳали ҳам сақланган. Деворларнинг усти , улкан тепанинг қирраларида ялтираб кўринади. Аста –секин юқорига кўтариламиз. Саёҳат даврида бу йил биринчи марта сабоқ бераётган ўқувчиларимга жуда яқинлашиб қолгандай сезаман…

Мана Варахша. қадим Варахша. Ўпкамни тўлдириб нафас оламан. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб қонаман. Кўнглим очилгандай бўлади. “Ростдан ҳам бу ернинг об- ҳавоси жуда бошқача экан-деб қоладилар Наргиза опа.

Бир пайтлар бу ерда шоҳлар,маликалар яшаганлиги, ушбу жойнинг “Карвон йўли “ вазифасини ўташи бежиз эмас экан-да.” Менинг эса кўнглим Ҳумо қуши каби кенгликларда сайр қилиб учгиси келарди…

Уч кўнглим, Ҳумодай жўшқин, майин уч,
Уч кўнглим, тарихни, самоларни қуч.

Оҳ тарих зарбидан нураган девор-
Кенгликлар, дўнгликлар, дунёларни қуч.

Уч кўнглим, мозийнинг эшикларига,
Байрамда жўр бўлгин қўшиқларига.

Улкан Карвон келар, хабар бер шоҳга,
Уч кўнглим, огоҳ бўл , йиқилма чоҳга.

23Улкан тепада қолган 4-5 кичик уй ва эшиксимон деворларни кўриб ҳайратим яна ошади. Девор ғиштлари шундай мустаҳкамки, мана қарийб неча асрдан буён кимни кутаётган экан. Ўзимча осори атиқаларни кўришни,уларни топишни хоҳлайман. Фақат девордаги бўртма тешиклар диққатимни тортади.Бу ўша биз суратларда кўрган бўртма тасвирларга ўхшайди. Биз кўрган тасвирларни олимлар аниқлаб бўлишган, уларда филлар устида шоҳлар, уларнинг ёнида гўзал маликалари. Уларнинг юзалари очиқ ва гўзал. Шунчалик гўзал тасвирланганки, азал-азалдан бухоронинг қизлари шундай гўзал бўлганига имон комил бўлади. Ўшандай бўртма тасвирларни биз ҳам кўришга интиламиз. Кичик уйларда равоқлар ҳам топилади. “Улар “оташпарастлик” яъни зардуштийлик динига сиғинган бўлсалар керак. Чунки биз интернет орқали кўрган расмларда оташгоҳлар ҳам бор эди…” –дейди бир ўқувчи. қарийб икки соат давомида бу ерни айландик. Тепалик устидан атрофи кузатиш жуда завқли. Юлғунзорлар, баъзан саксовуллар ва янтоқлар билан ўралган оловранг чўл кўзларимни ёндиради. Юракдаги туйғуларим, соғинчларим бу ерда бир пайтлар сенинг авлод- аждодларинг яшаб ўтган деб нола қилгандек бўлади. Мен эса бу ерда шаҳар, сарой бўлган бўлса, уларнинг қабрлари қаерда кўмилган экан деб туйғуларимга савол бераман. Бир кун бу саволларимга жавоб топишни истайман… Жуда истайман. Бу ер туристик зона бўлса-да, бу ерларни обод бўлишини, бу маконга олиб келадиган алғов-далғов йўллар таъмирланишини, атрофи ўраб олиниб Варахша ёдгорлигининг бир қисми музей шаҳар сифатида тикланишини барчамиз жуда-жуда хоҳладик. .. Мана шундай улуғ ниятлар билан уйга қайтишни кўзладик. Кўнглим эса бу ерда яна учгиси келгандек, кетгиси келмас, Варахша эса яна ўзи ёлғиз қолгандек, жуда маҳзун кўринарди менга… Мен эса қўшиқ айтиб, у билан хайрлашдим.

Сени кўрдим, танидим сени,
Кўзларимга боқдинг кўп маҳзун.
Нураётган шу деворларинг-
Тарихингдан сўйлади узун.

Сен ҳам менга ватансан, элсан,
Бухоромсан, битта бўлаги.
Хохлардимки билишса сени .
Фарзандларим, шогирдлар қалби.

Сени кўрдим, англадимми лек,
Мен билмаган синоатинг кўп.
Урушларнинг қатидан омон-
қолган изларингни ўпайин.

Топиб олдим синган сополми,
Ёки қалбинг синиқларини.
Зиёратим қабул қилгин, тур,
Қаддинг букма, сен ҳам мағрур тур!..

Varaxsha yodgorligi mil.avv.II — milodiy XII asrga oid bo‘lib, Xorazm va Buxoro oralig‘idagi karvon yo‘li ustida joylashgan .Varaxsha saroyida ishlangan bo‘rtma tasvirlar mavjud. Varaxsha yodgorligi arxeologik jihatdan yaxshi tadqiq etilgan. Devoriy suratlar haqida yozma ma’lumotlar mavjud bo‘lib ,rus olimlari V.A.Shishkin 1937-1938 yillarda, o‘zbek olimi A. Muhammadjonov 1975-1977 yillarda tadqiqot va qazilma ishlarini olib borishgan.

Madina Baxshilloyeva
VARAXSHA KENGLIKLARIDA


Yanvar oyining oxirlarida o’quvchilar bilan yo’lga otlandik. Havo iliq. Ikki kun oldin qor yog’ib o’tgan bo’lishiga qaramay, qorlar erib bo’lgan. Avvaliga biz boradigan joyni men ma’lum bir qismi saqlangan shahar deb tasavvur qildim. Yo’lda yastanib yotgan cho’l adirlardan o’tib borarkanman, tarix fani o’qituvchimiz Nargiza opa ma’lumot bera boshladilar. “ Varaxsha shahar qoldig’i Buxorodan 40 km uzoqda, shimoliy-g’arbida joylashgan bo’lib Jondor tumani hududiga kiradi. Uning maydoni 9 ga va balandligi 10-20 metrli ulkan tepa shaklidaa saqlangan.Ma’lumotlarga qaraganda Varaxsha yodgorligi mil.avv.II — milodiy XII asrga oid bo’lib, Xorazm va Buxoro oralig’idagi karvon yo’li ustida joylashgan .Varaxsha saroyida ishlangan bo’rtma tasvirlar mavjud. Varaxsha yodgorligi arxeologik jihatdan yaxshi tadqiq etilgan. Devoriy suratlar haqida yozma ma’lumotlar mavjud bo’lib ,rus olimlari V.A.Shishkin 1937-1938 yillarda, o’zbek olimi A. Muhammadjonov 1975-1977 yillarda tadqiqot va qazilma ishlarini olib borishgan. Arxeologik qazishmalarining guvohlik berishicha shahar mil.av. 2-asrda qad ko’targan. Devorlarining qalinligi 2 metrgacha qariyb xom g’ishtdan qurilgan. V- asrdan boshlab Buxoroning qadimiy hukmdorlari Buxorxudotlar qarorgohi bo’lib, bu davrda gullab yashnagan. Har o’n besh kunda Varaxshada bir kunlik, yil oxirida 20 kunlik bozor zayli ya’ni ( dehqonlar yangi yili) o’tkazilgan.Ushbu shahar VII – asrgacha mavjud bo’lgan .”

Xayolim avtobus derazasidan oltinrang tus olgan yantoqzor cho’l tomon uchadi. Bugun XXI asr . XIV asr oldingi hayot haqida o’ylab ketaman. O’shanda ham insoniyat yashagan, kulgan, o’ynagan, yig’lagan. Buxoroning qadim tarixi , ayniqsa podshoh saroylari azal-azaldan meni o’ziga rom etgan. Varaxsha hududida kirib borar ekanmiz , dimog’imizga yoqimli ifor uriladi.Yastanib yotgan cho’l kechagina yog’ib o’tgan qor taftidan bosilib, baquvvat tuproqlari bilan dam olayotganga o’xshab ko’rinadi.Namchil, toza , iliq shabada esib, dimog’imizni qitiqlaydi.

Sabo, bizdan xabar ber shohga,
Mehmon keldi degin shodlanib.
Romitanning nashidasidan –
Xabar olib borgin otlanib.

Men bilaman, go’zal malika
Xumo kabi chorlaydi turib.
Va’z o’qiydi necha shoyonlar–
Yuraklarim ketar hapqirib.

Atrofimda o’ttiz qorako’z,
Jovdiraydi shohga termulib.
Tillarimda qotib qolar so’z,
Ulug’ baxtdan muzaffar bo’lib…

Kutgandingmi, meni Varaxsha,
Men Ozodlik farzandiman, tur.
Nuramagin, men kabi yasha,
Sen Tarixsan, kelajaksan,bil!..

Abtobusimiz to’xtab,o’quvchilar zavq-shavq bilan birin-ketin tushib kelamiz. — Voy, deydi bir o’quvchim,– Tarixni qarang-a! Bir paytlar shu yerlarda shahar va unda ark , qasrlar bo’lganiga hech kimning ishongisi kelmaydi… Namchil yulg’unzorlarni bosib-bosib yurib boramiz. Ulkan tepaliklar, g’orga o’xshash uylar, eshiksifat ravoqlar qadim Buxoroning eski uylarini, uzun zallarini eslatadi menga. Nargiza opa og’ir , vazminlik bilan o’quvchilarga saboq berishni boshlaydilar. Yillar zalvoridan omon qolgan shahar xarobalaridan endi faqat uyum tepaliklar, nuragan devorlargina bosh egib turibdi. Yaqinda yog’ib o’tgan qor bu yerda hali ham saqlangan. Devorlarning usti , ulkan tepaning qirralarida yaltirab ko’rinadi. Asta –sekin yuqoriga ko’tarilamiz. Sayohat davrida bu yil birinchi marta saboq berayotgan o’quvchilarimga juda yaqinlashib qolganday sezaman…

Mana Varaxsha. qadim Varaxsha. O’pkamni to’ldirib nafas olaman. Toza havodan to’yib-to’yib qonaman. Ko’nglim ochilganday bo’ladi. “Rostdan ham bu yerning ob- havosi juda boshqacha ekan-deb qoladilar Nargiza opa.

Bir paytlar bu yerda shohlar,malikalar yashaganligi, ushbu joyning “Karvon yo’li “ vazifasini o’tashi bejiz emas ekan-da.” Mening esa ko’nglim Humo qushi kabi kengliklarda sayr qilib uchgisi kelardi…

Uch ko’nglim, Humoday jo’shqin, mayin uch,
Uch ko’nglim, tarixni, samolarni quch.

Oh tarix zarbidan nuragan devor-
Kengliklar, do’ngliklar, dunyolarni quch.

Uch ko’nglim, moziyning eshiklariga,
Bayramda jo’r bo’lgin qo’shiqlariga.

Ulkan Karvon kelar, xabar ber shohga,
Uch ko’nglim, ogoh bo’l , yiqilma chohga.

Ulkan tepada qolgan 4-5 kichik uy va eshiksimon devorlarni ko’rib hayratim yana oshadi. Devor g’ishtlari shunday mustahkamki, mana qariyb necha asrdan buyon kimni kutayotgan ekan. O’zimcha osori atiqalarni ko’rishni,ularni topishni xohlayman. Faqat devordagi bo’rtma teshiklar diqqatimni tortadi.Bu o’sha biz suratlarda ko’rgan bo’rtma tasvirlarga o’xshaydi. Biz ko’rgan tasvirlarni olimlar aniqlab bo’lishgan, ularda fillar ustida shohlar, ularning yonida go’zal malikalari. Ularning yuzalari ochiq va go’zal. Shunchalik go’zal tasvirlanganki, azal-azaldan buxoroning qizlari shunday go’zal bo’lganiga imon komil bo’ladi. O’shanday bo’rtma tasvirlarni biz ham ko’rishga intilamiz. Kichik uylarda ravoqlar ham topiladi. “Ular “otashparastlik” ya’ni zardushtiylik diniga sig’ingan bo’lsalar kerak. Chunki biz internet orqali ko’rgan rasmlarda otashgohlar ham bor edi…” –deydi bir o’quvchi. qariyb ikki soat davomida bu yerni aylandik. Tepalik ustidan atrofi kuzatish juda zavqli. Yulg’unzorlar, ba’zan saksovullar va yantoqlar bilan o’ralgan olovrang cho’l ko’zlarimni yondiradi. Yurakdagi tuyg’ularim, sog’inchlarim bu yerda bir paytlar sening avlod- ajdodlaring yashab o’tgan deb nola qilgandek bo’ladi. Men esa bu yerda shahar, saroy bo’lgan bo’lsa, ularning qabrlari qayerda ko’milgan ekan deb tuyg’ularimga savol beraman. Bir kun bu savollarimga javob topishni istayman… Juda istayman. Bu yer turistik zona bo’lsa-da, bu yerlarni obod bo’lishini, bu makonga olib keladigan alg’ov-dalg’ov yo’llar ta’mirlanishini, atrofi o’rab olinib Varaxsha yodgorligining bir qismi muzey shahar sifatida tiklanishini barchamiz juda-juda xohladik. .. Mana shunday ulug’ niyatlar bilan uyga qaytishni ko’zladik. Ko’nglim esa bu yerda yana uchgisi kelgandek, ketgisi kelmas, Varaxsha esa yana o’zi yolg’iz qolgandek, juda mahzun ko’rinardi menga… Men esa qo’shiq aytib, u bilan xayrlashdim.

Seni ko’rdim, tanidim seni,
Ko’zlarimga boqding ko’p mahzun.
Nurayotgan shu devorlaring-
Tarixingdan so’yladi uzun.

Sen ham menga vatansan, elsan,
Buxoromsan, bitta bo’lagi.
Xoxlardimki bilishsa seni .
Farzandlarim, shogirdlar qalbi.

Seni ko’rdim, angladimmi lek,
Men bilmagan sinoating ko’p.
Urushlarning qatidan omon-
qolgan izlaringni o’payin.

Topib oldim singan sopolmi,
Yoki qalbing siniqlarini.
Ziyoratim qabul qilgin, tur,
Qadding bukma, sen ham mag’rur tur!..

04

(Tashriflar: umumiy 794, bugungi 1)

Izoh qoldiring