Omon Matjon. Beruniy. Dramatik doston.

466

Ўзбек адабиётида буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний шахсияти ва фаолиятига бағишланган асарлар ҳақида гап кетганда  Мақсуд Шайхзоданинг қатағон этилиши оқибатида беиз  йўқолган “Абу Райҳон Беруний” драмаси, Уйғуннинг «Беруний» драмаси, Одил Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» романи қаторида албатта Омон Матжоннинг «Беруний» драматик достони тилга олинади.

омон ака

Омон Матжон 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд Давлат университетида таҳсил олади.Омон Матжон 60-йиллардан бошлаб, матбуотда ўз шеърлари билан кўрина бошлайди. Кейинчалик шоирнинг энг яхши шеърлари «Очиқ деразалар» (1970), «Карвон қўнғироғи» (1973), «Ёнаётган дарахт» (1977), «Ярадор чақмоқ» (1979), «Ҳаққуш қичқириғи», «Сени яхши кўраман» (1983), «Гаплашадиган вақтлар» (1986) каби тўпламларидан ўрин олди. Бу тўпламлардаги «Аму», «Ойбек», «Шуълалардан ҳайратланиш», «Она деган сўз», «Турналар», «Мезон», «Чорлов», «Ўн учинчи эшик», «Умримиз ҳақида» каби шеърлари ҳозирги ўзбек шеъриятининг энг яхши намуналаридан бўлиб, уларда инсон қалбининг турфа жилолари ранг-баранг ташбеҳларда, жозибали образларда ифодаланган. Омон Матжон ижодида унинг «Чўлдагилар» достон хроникаси, айниқса, «Гаплашадиган вақтлар» номли шеърий қиссаси алоҳида ўринни эгаллайди. Улар ўзининг янгича шакли, оҳанги билан китобхон эътиборини тортади.
Ҳозирги кунда ҳам шоир фаол ижод қилмоқда. Сўнгги йилларда чоп этилган «Ардахива», «Халоскор руҳ» асарлари ўқувчилар диққатини тортди.
Омон Матжон адабиёт олдидаги хизматлари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти,»Ўзбекистон халқ шоири»(1993) унвонига сазовор бўлган.

232

Омон Матжоннинг «Беруний» драматик достонинини Colameo дастури ёрдамида мутолаа қилинг,принтердан чиқаринг ва юклаб олинг.

.

(Tashriflar: umumiy 638, bugungi 1)

Izoh qoldiring