Yoshlik va inson yoshi to’g’risida hikmatlar

09 Қайсидир болада кексага хос хислат кўрсам, хурсандлигимни яшира олмайман. Аммо, кекса одамга болага хос камдан-кам хислат ярашар экан. Цецерон
Мен ҳеч қачон кексаймайман. Ҳисобим бўйича кексалик мендан 15 йилга кексароқдир. Францис Бэкон

ЁШЛИК ВА ИНСОН ЁШИ
ТЎҒРИСИДА ҲИКМАТЛАР

012

 Ёшлик гўзалликни кўра олгани учун ҳам бахтиёрдир. Гўзалликни кўра олиш қобилиятини йўқотмаган киши эса ҳеч қачон кексаймайди.
Франк Кафка

 Ёшлик – кексаликнинг ижрочиси. Мазмунли ўтган ёшлик хотиржам кексалик учун мукофотдир. Енгил-елпи ёшлик эса заифликнинг бошидир.
Маурис Чевалиер

 Ўттиз ёшдан сўнг ҳар бир тана ўз шахсий қарашларига эга бўлади.
Бетте Милдер

 Инсон ёши ёшлик тадбирлари билан ҳисоблашади.
Робиндранат Тагор

 Кексайганда ҳам музқаймоқни мазза қилиб ялаш мумкин. Ерга тўкилган ширинликка надомат билан қарашда ёшнинг аҳамияти йўқ.
Жим Файбиг

 Пишиб-етилишимиз учун тўланадиган энг катта товон бу – ёшликдир.
Том Стоппард

 Ёш – моҳиятдан устун турувчи идрок масаласи. Бу масалага эътибор бермасанг, у ҳам ўз аҳамиятини йўқотади.
Марк Твен

 Ёш у қадар қизиқ мавзу эмас, ҳамма ҳам кексаяди. Қилишинг лозим бўлган иш иложи борича узоқроқ умр кўриш.
Дон Маркус

 Маълум бир ёшдан кейин ҳар бир эркак ўз қиёфаси учун масъулдир.
Албер Камю

 Жамики ҳақиқий мушкулотлар бир вақтда – кексаликда бошланади.
Ральф Уолдо Эмерсон

 Йигирма ёки саксонда бўлмасин, ўрганишдан тўхтадими, одам кексайишни бошлайди. Ўрганишдан тўхтамаган одам ёшликни қўлдан чиқармайди. Ҳаётда энг муҳими ўзингни ёш деб билиш.
Ҳенри Форд

 Қайсидир болада кексага хос хислат кўрсам, хурсандлигимни яшира олмайман. Аммо, кекса одамга болага хос камдан-кам хислат ярашар экан.
Цицерон

 Катталар каби ўз-ўзини бошқаришга, ёшидан олдинроқ улғайишга ҳаракат қилган ўспирин кўп нарсадан маҳрум бўлади.
Маргарет Мид

 Тортинчоқлик ёшлик учун зеб, аммо кексаликка қўйилган қадамдир.
Аристотель

 Иқтисодчилар коллеж жамоаси минг долларлаб маблағни фуқароларга бериладиган солиқ учун ажратишларини айтадилар. Фуқаролар эса бу пулларни фарзандларининг коллеждаги таҳсилларига сарфлашади.
Бил Воган

 Қирқ ёшдаги ҳар қандай эркак ярамасдир.
Виктор Гюго

 Кексайишнинг ёмон одатдан фарқи йўқ. Ёмон одат – банд одам вақт ажрата олмайдиган.
Андре Морис

 Кексалик берадиган дарддан ҳам кўра узлуксиз ва оғир хасталик бўлмаса керак.
К.С. Левис

 Ёшингни билмасдан туриб, қандай кексайиш мумкин?
Сатчел Пиж

 18 ёшимда йиғлаганимда 17 ёшим менга ажойиб давр бўлиб кўринган. Буларга дуч келмаслик учун сенда етарли фурсат бор. Аммо, шу билан бирга сен ҳам кексасан.
Лив Тейлор

 Кимнингдир кексайишига ишонмайман. Ҳаммаси ҳаракатга кўра белгиланади.
Томас Элиот

 Кексаликни ҳис қилмайман. Умуман, кечгача ҳеч нарсани ҳис қилмайман. Тун бошлансагина мени мудроқ босади.
Боб Ҳоуп

 Эркакнинг ёши ишига боғлиқ. Агар иш уни олдинга бошласа, у иш билан бирга олға боради.
Вильям Эрнест Ҳоккинг

 Назаримда, ўтган умринг қиёфангда муҳрланган. Сен бу билан фахрланишинг керак.
Лорен Бакал

 Мен ҳеч қачон кексаймайман. Ҳисобим бўйича кексалик мендан 15 йилга кексароқдир.
Францис Бэкон

 Дипломат – бу аёлнинг ёшини эмас, туғилган кунини ёдда тутадиган киши.
Роберт Фрост

 Мен учун ёш аҳамиятсиз. Ёшини эслатадиганлар телбадирлар. Ўзингни қандай ҳис қилсанг сен ўша ёшдасан.
Ҳенри Фредерик Амиэл

 Кексалигимизда ким томонидандир битилган бир тўплам ҳарфларга ўхшаймиз. Энди ўтмишда йўқмиз. Манзилга эса етиб келдик.
Нот Ҳамсон

 Ёшлик палласида кунлар қисқа, йиллар эса узун. Кексаликда эса йиллар қисқа, кунлар эса узундир.
Поп Паул IV

 Ёшлик ғайрати бизни қийинчиликларга бошлайди. Кексайганимизда эса мушкул машғулотларнинг ўзи бизни қидириб топади.
Беверли Силлс

 Ёшликнинг ўтиши қайғули, бироқ пишиб-етилиш учун айни муддао.
Брижитте Бартод

 Ёш бўлиш биздан узоқ вақтни талаб қилади.
Пабло Пикассо

 Кексайиб хато қилган ҳар бир киши каби мен ҳам тонгни иссиқ қаҳва ҳамда танишларимга таъзия изҳор этиш билан бошлаяпман.
Билл Козби

 Улғайиш ўспиринликдаги қисқа танаффусдир.
Юлис Фиффер

 Ўрта ёш Оталик Даври Оналик Табиатига етиб оладиган вақт.
Хэрольд Коффин

 Ўрта ёш юзакилик бўлмаган, заифликдан йироқ ёшликдир.
Дорис Дэй

 Пул билан бахтни сотиб олиш мумкин эмасдир. Аммо, муаммони ҳал қилувчи тадқиқ учун пул қўл келади.
Билл Воган

 Яхшироқ ўқиб-ўрганиш кишининг ёши билан боғлиқ масала эмас.
Ҳолбрук Жэксон

 Бирозгина яшаб ҳеч ким кексаймайди. Биз ўзимиздаги хоҳишлардан воз кечиб қариймиз. Йиллар теримизни буриштириши мумкин, аммо ҳиссизликдан қўрқиш керак. Чунки у қалбни бужмайтиради.
Самуэл Уелман

 Жўшқинлик гупуриб турган юрак эгаси ҳамон ёшдир.
Ҳенри Дэвид Торо

 Кексалик ҳурматига эзгулик билан эришиш мумкин. Жаҳолатдан туғилган манманлик эса бизга бор-йўғи оқ сочларни ҳадя этади холос.
Ира Гершвин

 Кексалик кутилганидек секин-аста эмас, тўсатдан келади.
Эмили Дикинсон

 Кексалик ўз номи билан мажруҳликдир. Инсон эса, аввало жоҳилий мажруҳликдан узоқ бўлиши лозим.
Элеанор Рузвельт

 Кесалик ҳалокатга учраган кемадир.
Чарлз де Гол

 Кексалик дарғазабликнинг конидир. Кекса сифатидаги ютуғим ўтган йиллар давомида ғазабларимни совуриб келганимда.
Луис Кроненбергер

 Кексалик доимо мендан 15 ёшга кекса.
Оливер Ҳолмс

 Кекса ёш чанг-тўзонлар оралаб учаётган самолётга ўхшайди. Муваффақиятга эришиш учун ёшаришни бошлаш керак.
Теодор Рузвельт

 Кексаликда қўрқоқликка ўрин йўқ.
Бетте Девич

 Кекса ёш эркак учун барча нарсалар орасида энг кутилмаганидир.
Жеймс Турбер

 Менга ишонинг, кексалик бу яхши ва ёқимли давр.
Конфуций

 Кексаликка тайёргарлик ўспиринликданоқ бошланиши лозим. 65 ёшгача яшалган мақсадсиз бўм-бўш ҳаётни нафақа ёки истеъфо унвони билан тўлдириб бўлмайди.
Девид Муди

 Одамлар мени ёшим билан алдаяпти деб ўйлашади. Бу хато. Мен ҳеч кимга ҳеч қачон ёшим тўғрисида миқ этмаганман. Ёшимни сўрашганида бунинг аҳамиятсизлигини айтганман. Демак, ҳеч кимни алдаганим йўқ. Бу эса ҳақиқат.
Калиста Флокарт

 Хоҳишларинг сени савалашларига йўл қўймасанг, улғайиш тизгини ўзингнинг қўлингда туради.
Доуг Ларсон

 Кексаликка энг яхши жавоб доимо диққатни банд қилиш, ҳаётни абадий билишдир. Сил касаллигига чалинган бўлишига қарамасдан, янги уй қурган Чеховни эсласам, доим ҳайратим ошади.
Леон Эдел

 Кексаларнинг ёшларга танбеҳ бериши тўғри тадбир. Бу тиббий жиҳатдан кекса танадаги қон айланишини ҳам яхшилайди.
Логан Смит

 Кекса кишиларнинг энг катта сири 70-80 ёшда ҳам ўзгармаганликларини ўртоқлашишларида. Вақт қадди-қоматингa тaъсир ўтказиши рост гап. Лекин бу жуда катта ўзгариш эмас. Айнан шу фикр катта, аммо фойдали адашиш учун баҳона.
Дорис Лессинг

 Гўзалликнинг муаммоси бой бўлиб туғилиб, вақт ўтгани сайин камбағаллашишида.
Жон Коллинс

 Ўрта ёш ҳақидаги ваҳимали нарса шуки, сен ўзингга номаълум билим билан улғаясан.
Дорис Дэй

 Кесалик зиёни суяклар шаклига кўра ташхисланади, дейди руҳшунослар. Бу кексаликда ҳам ёшлик руҳиятини асраб қолган кишини кўришдек ноёб ҳодиса.
Боб Уэлс

 Бир кишининг йўналтирилган бутун тадбири иккинчи бир кишининг улғайиши учун жуда муҳим.
Ҳюм Кронин

 Ёшлигимиз ўтганидан хабар топганимизда ҳар биримиз ўзига хос лаҳзани бошдан ўтказамиз. Йиллар ўтиб эса аслида ёшлик бизни анча кечроқ тарк этганини фаҳмлаймиз.
Жон Глен

 Кексалик деган тушунча йўқ. Ғам-қайғу деган хавф бор холос.
Фей Вэлдон

 Оташин муҳаббат эгалари ҳеч қачон кексалик нималигини билишмайди. Улар кексайганда ёш бўлиб кўз юмадилар.
Дороти Канфилд Фишер

 Умидвор бўлиб, меҳр бериб, шод ва эҳтиром кўрсатиб яшаб қалбни сўлиб қолишдан қутқарамиз ва кексалик устидан зафар қучамиз.
Амос Бронсон Алкот

 Тана, идрок ва юрак иттифоқи қариликка қарши энг катта куч. Бу қувватни камайтирмасликнинг йўли доимо машқ қилиш, ўқиб-ўрганиш ва севишдир.
Алан Блесдейл

 Ёшликдаги хатолар учун кексаликда жарима тўлашимиз рост гап.
Ж. Б. Престлий

 Одамларнинг 40 ёшдан кейинги эзгулик даври аслида танасидан қувватнинг кетишидир.
Вольтер

 Шоир, нотиқ ёки донишманд ниманики демасин, кексалик бу ҳали-ҳамон кексаликдир.
Синклар Левис

 Одамни кексаликка тайёрлаб борувчи олийжаноб ҳаёт бизни нимжонликка бошламайди. Аксинча, бу умрбоқийликнинг бошланишидир.
Мурел Спарк

 Нафосат ва ажиннинг уйғунлиги чиндан ҳам гўзал.
Виктор Гюго

 Турмуш қураётганингда ҳаётингни боғлаётган инсон кексалигингда сенга яхши суҳбатдош бўлиши ҳақида ўйлаб кўр. Чунки турмушдан бошқа барчаси ўткинчидир.
Фридрих Нитше

 Мункиллаб қолганингдагина нимага кеч қолганингни тушунасан.
Бил Козби

 Ўзига ҳамда қизиқишларига муносиб ҳамроҳ топган киши неча ёшга киришидан қатъий назар, ўзини ҳеч ҳам кекса ҳис қилмайди.
Амос Бронсон Алкот

 Ажинларимиз кулгуларимиздангина нишона бериб туриши керак.
Марк Твен

 Қариликни тўхтата олмайсан, лекин кексайишинг ҳам шарт эмас.
Жорж Барнс

 Нимагаки муносиб бўлсанг, ҳаёт сени шу билан тақдирлайди. Кексалигингда ажин босган юзингга кўникишинг, ўзинг эришган дўстларинг, соғлигинг ва фарзандларингга чидашинг керак.
Жидит Виорст

Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси

08 Odamlar meni yoshim bilan aldayapti deb o’ylashadi. Bu xato. Men hech kimga hech qachon yoshim to’g’risida miq etmaganman. Yoshimni so’rashganida buning   ahamiyatsizligini aytganman. Demak, hech kimni aldaganim yo’q. Bu esa haqiqat.

YOSHLIK VA INSON YOSHI
TO’G’RISIDA HIKMATLAR

012

 Yoshlik go’zallikni ko’ra olgani uchun ham baxtiyordir. Go’zallikni ko’ra olish qobiliyatini yo’qotmagan kishi esa hech qachon keksaymaydi.
Frank Kafka

 Yoshlik – keksalikning ijrochisi. Mazmunli o’tgan yoshlik xotirjam keksalik uchun mukofotdir. Yengil-yelpi yoshlik esa zaiflikning boshidir.
Mauris Chevalier

 O’ttiz yoshdan so’ng har bir tana o’z shaxsiy qarashlariga ega bo’ladi.
Bette Milder

 Inson yoshi yoshlik tadbirlari bilan hisoblashadi.
Robindranat Tagor

 Keksayganda ham muzqaymoqni mazza qilib yalash mumkin. Yerga to’kilgan shirinlikka nadomat bilan qarashda yoshning ahamiyati yo’q.
Jim Faybig

 Pishib-yetilishimiz uchun to’lanadigan eng katta tovon bu – yoshlikdir.
Tom Stoppard

 Yosh – mohiyatdan ustun turuvchi idrok masalasi. Bu masalaga e’tibor bermasang, u ham o’z ahamiyatini yo’qotadi.
Mark Tven

 Yosh  u qadar qiziq mavzu emas, hamma ham keksayadi. Qilishing lozim bo’lgan ish iloji boricha uzoqroq umr ko’rish.
Don Markus

 Ma’lum bir yoshdan keyin har bir erkak o’z qiyofasi uchun mas’uldir.
Alber Kamyu

 Jamiki haqiqiy mushkulotlar bir vaqtda – keksalikda boshlanadi.
Ral`f Uoldo Emerson

 Yigirma yoki saksonda bo’lmasin, o’rganishdan to’xtadimi, odam keksayishni boshlaydi. O’rganishdan to’xtamagan odam yoshlikni qo’ldan chiqarmaydi. Hayotda eng muhimi  o’zingni yosh deb bilish.
Henri Ford

 Qaysidir bolada keksaga xos xislat ko’rsam, xursandligimni yashira olmayman. Ammo, keksa odamga bolaga xos kamdan-kam xislat yarashar ekan.
Sitseron

 Kattalar kabi o’z-o’zini boshqarishga, yoshidan oldinroq ulg’ayishga harakat qilgan o’spirin ko’p narsadan mahrum bo’ladi.
Margaret Mid

 Tortinchoqlik yoshlik uchun zeb, ammo keksalikka qo’yilgan qadamdir.
Aristotel`

 Iqtisodchilar kollej jamoasi ming dollarlab mablag’ni fuqarolarga beriladigan soliq uchun ajratishlarini aytadilar. Fuqarolar esa bu pullarni
farzandlarining kollejdagi tahsillariga sarflashadi.

Bil Vogan

 Qirq yoshdagi har qanday erkak yaramasdir.
Viktor Gyugo

 Keksayishning yomon odatdan farqi yo’q. Yomon odat – band odam vaqt ajrata olmaydigan.
Andre Moris

 Keksalik beradigan darddan ham ko’ra uzluksiz va og’ir xastalik bo’lmasa kerak.
K.S. Levis

 Yoshingni bilmasdan turib, qanday keksayish mumkin?
Satchel Pij

 18  yoshimda yig’laganimda 17 yoshim menga ajoyib davr bo’lib ko’ringan. Bularga duch kelmaslik uchun senda yetarli fursat bor. Ammo, shu bilan birga sen ham  keksasan.
Liv Teylor

 Kimningdir keksayishiga ishonmayman. Hammasi harakatga ko’ra belgilanadi.
Tomas Eliot

 Keksalikni his qilmayman. Umuman, kechgacha hech narsani his qilmayman. Tun boshlansagina meni mudroq bosadi.
Bob Houp

 Erkakning yoshi ishiga bog’liq. Agar ish uni oldinga boshlasa, u ish bilan birga olg’a boradi.
Vil`yam Ernest Hokking

 Nazarimda, o’tgan umring qiyofangda muhrlangan. Sen bu bilan faxrlanishing kerak.
Loren Bakal

 Men hech qachon keksaymayman. Hisobim bo’yicha keksalik mendan 15 yilga keksaroqdir.
Frantsis Bekon

 Diplomat – bu ayolning yoshini  emas, tug’ilgan kunini yodda tutadigan kishi.
Robert Frost

 Men uchun yosh ahamiyatsiz. Yoshini eslatadiganlar telbadirlar. O’zingni qanday his qilsang sen o’sha yoshdasan.
Henri Frederik Amiel

 Keksaligimizda kim tomonidandir bitilgan bir to’plam harflarga o’xshaymiz. Endi o’tmishda yo’qmiz. Manzilga esa yetib keldik.
Not Hamson

 Yoshlik pallasida kunlar qisqa, yillar esa uzun. Keksalikda esa yillar qisqa, kunlar esa uzundir.
Pop Paul IV

 Yoshlik g’ayrati bizni qiyinchiliklarga boshlaydi. Keksayganimizda esa mushkul mashg’ulotlarning o’zi bizni qidirib topadi.
Beverli Sills

 Yoshlikning o’tishi qayg’uli, biroq pishib-yetilish uchun ayni muddao.
Brijitte Bartod

 Yosh  bo’lish bizdan uzoq vaqtni talab qiladi.
Pablo Pikasso

 Keksayib xato qilgan har bir kishi kabi men ham tongni issiq qahva hamda tanishlarimga ta’ziya izhor etish bilan boshlayapman.
Bill Kozbi

 Ulg’ayish o’spirinlikdagi qisqa tanaffusdir.
Yulis Fiffer

 O’rta yosh Otalik Davri Onalik Tabiatiga yetib oladigan vaqt.
Xerol`d Koffin

 O’rta yosh yuzakilik bo’lmagan, zaiflikdan yiroq yoshlikdir.
Doris Dey

 Pul  bilan baxtni sotib olish mumkin emasdir. Ammo, muammoni hal qiluvchi tadqiq uchun pul qo’l keladi.
Bill Vogan

 Yaxshiroq o’qib-o’rganish kishining yoshi bilan bog’liq masala emas.
Holbruk Jekson

 Birozgina yashab hech kim keksaymaydi. Biz o’zimizdagi xohishlardan voz kechib qariymiz. Yillar terimizni burishtirishi mumkin, ammo hissizlikdan qo’rqish kerak.  Chunki u qalbni bujmaytiradi.
Samuel Uelman

 Jo’shqinlik gupurib turgan yurak egasi hamon yoshdir.
Henri Devid Toro

 Keksalik hurmatiga ezgulik bilan erishish mumkin. Jaholatdan tug’ilgan manmanlik esa bizga bor-yo’g’i oq sochlarni hadya etadi xolos.
Ira Gershvin

 Keksalik kutilganidek sekin-asta emas, to’satdan keladi.
Emili Dikinson

 Keksalik o’z nomi bilan majruhlikdir. Inson esa, avvalo johiliy majruhlikdan uzoq bo’lishi lozim.
Eleanor Ruzvel`t

 Kesalik halokatga uchragan kemadir.
Charlz de Gol

 Keksalik darg’azablikning konidir. Keksa sifatidagi yutug’im o’tgan yillar davomida g’azablarimni sovurib kelganimda.
Luis Kronenberger

 Keksalik doimo mendan 15 yoshga keksa.
Oliver Holms

 Keksa yosh chang-to’zonlar oralab uchayotgan samolyotga o’xshaydi. Muvaffaqiyatga erishish uchun yosharishni boshlash kerak.
Teodor Ruzvel`t

 Keksalikda qo’rqoqlikka o’rin yo’q.
Bette Devich

 Keksa yosh erkak uchun barcha narsalar orasida eng kutilmaganidir.
Jeyms Turber

 Menga ishoning, keksalik bu yaxshi va yoqimli davr.
Konfutsiy

 Keksalikka tayyorgarlik o’spirinlikdanoq boshlanishi lozim. 65 yoshgacha yashalgan maqsadsiz bo’m-bo’sh hayotni nafaqa yoki iste’fo unvoni bilan to’ldirib  bo’lmaydi.
Devid Mudi

 Odamlar meni yoshim bilan aldayapti deb o’ylashadi. Bu xato. Men hech kimga hech qachon yoshim to’g’risida miq etmaganman. Yoshimni so’rashganida buning   ahamiyatsizligini aytganman. Demak, hech kimni aldaganim yo’q. Bu esa haqiqat.
Kalista Flokart

 Xohishlaring seni savalashlariga yo’l qo’ymasang, ulg’ayish tizgini o’zingning qo’lingda turadi.
Doug Larson

 Keksalikka eng yaxshi javob doimo diqqatni band qilish, hayotni abadiy bilishdir. Sil kasalligiga chalingan bo’lishiga qaramasdan, yangi uy qurgan Chexovni  eslasam, doim hayratim oshadi.
Leon Edel

 Keksalarning yoshlarga tanbeh berishi to’g’ri tadbir. Bu tibbiy jihatdan keksa tanadagi qon aylanishini ham yaxshilaydi.
Logan Smit

 Keksa kishilarning eng katta siri 70-80 yoshda ham o’zgarmaganliklarini o’rtoqlashishlarida. Vaqt qaddi-qomatinga ta’sir o’tkazishi rost gap. Lekin bu juda katta
o’zgarish emas. Aynan shu fikr katta, ammo foydali adashish uchun bahona.

Doris Lessing

 Go’zallikning muammosi boy bo’lib tug’ilib, vaqt o’tgani sayin kambag’allashishida.
Jon Kollins

 O’rta yosh haqidagi vahimali narsa shuki, sen o’zingga noma’lum bilim bilan ulg’ayasan.
Doris Dey

 Kesalik ziyoni suyaklar shakliga ko’ra tashxislanadi, deydi ruhshunoslar. Bu keksalikda ham yoshlik ruhiyatini asrab qolgan kishini ko’rishdek noyob hodisa.
Bob Uels

 Bir kishining yo’naltirilgan butun tadbiri ikkinchi bir kishining ulg’ayishi uchun juda muhim.
Hyum Kronin

 Yoshligimiz o’tganidan xabar topganimizda har birimiz o’ziga xos lahzani boshdan o’tkazamiz. Yillar o’tib esa aslida yoshlik bizni ancha kechroq tark etganini  fahmlaymiz.
Jon Glen

 Keksalik degan tushuncha yo’q. G’am-qayg’u degan xavf bor xolos.
Fey Veldon

 Otashin muhabbat egalari hech qachon keksalik nimaligini bilishmaydi. Ular keksayganda yosh bo’lib ko’z yumadilar.
Doroti Kanfild Fisher

 Umidvor bo’lib, mehr berib, shod va ehtirom ko’rsatib yashab qalbni so’lib qolishdan qutqaramiz va keksalik ustidan zafar quchamiz.
Amos Bronson Alkot

 Tana, idrok va yurak ittifoqi qarilikka qarshi eng katta kuch. Bu quvvatni kamaytirmaslikning yo’li doimo mashq qilish, o’qib-o’rganish va sevishdir.
Alan Blesdeyl

 Yoshlikdagi xatolar uchun keksalikda jarima to’lashimiz rost gap.
J. B. Prestliy

 Odamlarning 40 yoshdan keyingi ezgulik davri aslida tanasidan quvvatning ketishidir.
Vol`ter

 Shoir, notiq yoki donishmand nimaniki demasin, keksalik bu hali-hamon keksalikdir.
Sinklar Levis

 Odamni keksalikka tayyorlab boruvchi oliyjanob hayot bizni nimjonlikka boshlamaydi. Aksincha, bu umrboqiylikning boshlanishidir.
Murel Spark

 Nafosat va ajinning uyg’unligi chindan ham go’zal.
Viktor Gyugo

 Turmush qurayotganingda hayotingni bog’layotgan inson keksaligingda senga yaxshi suhbatdosh bo’lishi haqida o’ylab ko’r. Chunki turmushdan boshqa barchasi  o’tkinchidir.
Fridrix Nitshe

 Munkillab qolganingdagina nimaga kech qolganingni tushunasan.
Bil Kozbi

 O’ziga hamda qiziqishlariga munosib hamroh topgan kishi necha yoshga kirishidan qat’iy nazar, o’zini hech ham keksa his qilmaydi.
Amos Bronson Alkot

 Ajinlarimiz kulgularimizdangina nishona berib turishi kerak.
Mark Tven

 Qarilikni to’xtata olmaysan, lekin keksayishing ham shart emas.
Jorj Barns

 Nimagaki munosib bo’lsang, hayot seni shu bilan taqdirlaydi. Keksaligingda ajin bosgan yuzingga ko’nikishing, o’zing erishgan do’stlaring, sog’liging va  farzandlaringga chidashing kerak.
Jidit Viorst

Ingliz tilidan Shuhrat Sattorov tarjimasi

08

(Tashriflar: umumiy 4 953, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring