Mirza Kenjabek. Rauf Parfi — Turkiston kuychisi & Ustoz Rauf Parfi haqida Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron

034 27 сентабр — Устоз Рауф Парфи  (1943-2005)  туғилган кун

“Адабиёт газетаси”нинг 2023 йил 25-сентябрдa нашрдан чиққан Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллигига бағишланган махсус сонидан ўрин олган Мирзо Кенжабек мақоласини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Rauf Parfiga gulchambar & Xurshid Davron. Rauf Parfi haqida so’z & Rauf Parfiga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi.

80 27 сентабр — Устоз Рауф Парфи  (1943-2005)  туғилган кун

Рауф Парфи ҳар қандай тузум мустабидлигига, зўравонлигига, ҳар қандай тузумнинг тимсоли бўлган ахмоқ кимсаларга қарши эди. У даҳшаткор ором ухлатган империяда беором яшади, унинг умри тарих чорраҳасида кечди.У чорраҳадаги қизил, яшил, сариқ ранглар билан эмас, ҳар дақиқада ҳалокат юз бериши мумкин бўлган кўчадан одамлар ўтадиган оппоқ чизиқлар орасида яшади… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar & Dildora Hakimova. Xurshid Davron she’riyatida ayol tasviri

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Jo‘ra Fozil. Erkin mavzudagi insho yoxud hayot shomidagi o‘ylar. Roman. Yettinchi parcha

84Инсониятнинг буюк кашфиётлардан бири бўлмиш китобнинг буюклиги шундаки, у кўп ўқиган, ўзини яратган инсонларнида буюклар қаторига қўшаолади. Фақат, бунинг биргина шарти бор. Улуғликка номзод инсон кўп ўқиб, унга амал қилибгина қолмай, ўзида иқтидор ҳам бўлиши керак.
Davomini o'qish

Shavkat Rahmon — tarjimon & Federiko Garsia Lorkadan tarjimalar

08     Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон моҳир таржимон эди. Шоирнинг ўзи тартиб берган “Сайланма”сида (1997) “Испан шеъриятидан таржималар”  деган махсус бўлим бор. Ундан Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Алберти, | Федерико Гарсиа Лорка каби испан шоирларининг шеърлари ўрин олган. Davomini o'qish

Lev Tolstoyning podshohga maktubi & Lev Tolstoy. Iqrornoma

07    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев мазкур мактубни, янглишмасам, қисман таржима қилиб, уни дастлаб Лев Толстой тўғрисидаги “Танҳолик” ҳикоясида келтиради. Бу ҳикоя дастлаб “Ёзувчи” газетасида 1998 йилда эълон қилинган. Мактубнинг нисбатан тўлароқ шаклини кейинги йили “Тафаккур” журналининг 1-2-сонларида эълон қилинган “Жамиятнинг мақсади” мақоласида келтиради (Мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Abdulla Qahhor jasorati & Abdulla Qahhor xazinasidan

 21   17 сентябрь — Абдулла Қаҳҳор туғилган кун

Абдулла Қаҳҳор босиб ўтган ҳаёт йўли ҳам, ижод йўли ҳам виждон йўли эди. У сўнгги нафасигача миллат дарди билан яшади. Шунинг учун ҳам унга оғир бўлган. Мамлакатда тоза фикрлайдиган одамлар камайиб кетгани, шулар ҳам иқтидорини янги ҳақиқат излашга эмас, эскиларини такрорлашга сарф айлаганига қарамай, Абдулла Қаҳҳор доимо озод фикр, янги ҳақиқатлар учун курашган — ёлғизланиш, танқиду таъқибларни писанд қилмасдан курашган. Абдулла Қаҳҳорнинг ижодий нафасидан номардлик, ҳар қандай ғирромлик титраган, тубанлик ўзини панага тортган. Унга тиш қайраганлар эса юзларига ниқоб тортишга мажбур бўлишган. Унинг борлиги миллатнинг ҳам давлати, ҳам сарвати, ҳам шавкати бўлган. Муболағасиз шундай! Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov. Yuragimning derazalari & Xurshid Davron. Uchib boraman qushlar bilan

Ashampoo_Snap_2017.08.24_13h59m19s_002_.png    Хуршид кўпинча қисқа-қисқа шеърлар ёзади. Альфонс Доденинг бир гапи бор. Булбулдан сўрабдилар: қўшиқларинг жуда ажойиб-у, лекин бунча қисқа бўлмаса? Булбул жавоб берибди: қўшиқларим жуда кўп, лекин, уларни куйлаб улгуришим керак. Мен Хуршиднинг шеърларини ўқиганимда шу ривояти эсимга тушади… Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov. Rauf Parfi portretiga chizgilar & Rauf Parfining o’zi o’qigan she’rlar

8017 сентябрь — академик Бахтиёр Назаров таваллудининг 80 йиллиги  &  27 сентябрь — Бетакрор шоир Рауф Парфи туғилган кун. Устозларни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Рауф Парфи ижоди уч ҳиссий идрок асосида туради, булар: Ватан, эрк, муҳаббат. Дунёдаги ҳамма шоирларда шундай, дейишингиз мумкин. Бу фикрда жон бор албатта. Бироқ, ўзбек учун Ватан дарди, Эрк дарди дунёдаги бошқа барча халқлардагидан кўра деярли бошқача, ўзига хос эканини, муҳаббат эса Ҳоди Тоқтош айтганидек эски нарса бўлгани билан ҳар бир юрак уни янгилаганидек, бу уч буюк ҳиссий идрок муаммолари Рауф Парфи ижодида ўзига хос ва бетакрор равишдаги поэтик талқиннинг топади. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar & Samad Azimov. Nurdan kelib, nurga ketdi

0716 сентябр — таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллуд топган кун / 16 sentyabr — taniqli shoir Sadriddin Salim Buxoriy tavallud topgan kun

Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar

0216 сентябр — таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллуд топган кун.

    Садриддин Салимовнинг жуда кўп шеърлари ерга, осмонга эгалик ва эга сифатида меҳрибонлик туйғусидан туғилади. Садриддин табиатнинг китобини ўқиганда, унга берилиб қулоқ солганда, табиат ҳодисаларидан инсон ҳодисаларига кўчишни, ўртада яқинликлар, уйғун нуқталарни топишни яхши кўради. Табиатни инсон қалбига ва хатти-ҳаракатларига қаратилган, шу хатти-ҳаракатларнинг моҳиятини белгилайдиган ойна деб тушунади. Бу жиҳатдан Садриддин Салимов Хуршид Даврон билан Муҳаммад Раҳмонга жуда яқин туради (Иброҳим Ғафуровнинг «Ёш қалбнинг тажрибалари» мақоласидан). Davomini o'qish