4-октябрь. 1938-йил. Ўзбек халқи тарихига энг қайғули ва қонли кун сифатида муҳрланган сана. 86 йил муқаддам миллат гуллари, халқ фидоийлари, маърифат тарафдорлари жисман йўқ қилинган кун… Davomini o'qish
Muallif: Adib
Sergey Yesenin. She’rlar & Fors taronalari & Qora odam
3 октябрь — Сергей Есенин таваллуд топган кун
Шарқ маданиятига катта қизиқиш билан қараган Сергей Есенин 1921-йил ёз фаслининг бошида икки кун давомида Самарқандда ҳам бўлиб, бу ердаги обидалар ва осори-атиқалар билан танишди. Бу ташриф уни шу қадар ҳайратга солдики, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилган шоир «Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта таъкидлади. Самарқанд саёҳати таассуротлари Есенинга Шарқ муҳитига ошно бўлиш, машҳур «Форс мавзулари” туркумини ёзишига туртки бўлди. Davomini o'qish
Halima Ahmad. Yangi kuy boshlaymiz osmon tilida
1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кун
Бугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon xotirasiga bag’ishlangan mushoira

2 октябрь — Шавкат Раҳмон хотираси куни.
Қисқа умр кўриб, аммо ўзидан мағзи тўқ, залворли ижод намуналарини қолдирган Шавкат Раҳмон бетакрор истеъдод соҳиби эди. Шавкат Раҳмон Яратганнинг ўзига берган шоирлик истеъдодининг атомга тенг қувватини Сўз деб аталмиш қудратнинг пойига тўкди. У танлаган сўзлар чақиндек ярқ этиб бир онда онгу шууримизни ёритади, чақин умридан фарқли ўлароқ, ўз бадиий залвори билан хотирангизда узоқ яшайди.
Шавкат Раҳмон хотираси куни муносабат билан шоирга бағишлов тарзида ёзилган айрим шеърларни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Sergey Yesenin. She’rlar
3 октябрь — улуғ рус шоири Сергей Есенин таваллуд топган кунга 125 тўлди
Сергей Есенин менинг болалик дўстим десам хато бўлмас. Ҳассос шоир ижодини мактаб ёшимдан яхши кўриб, талабалик йилларда таржималар қилганман. Мени адабиётга олиб кирган устозларимдан бири ҳам Сергей Есенин. Мана,бугун яна ўша ёшликдан кўнглимга жо бўлган еллардек шўх, шабнамдек тиниқ, ойдек ёруғ ва ғамнок сатрларга қайтмоқдаман. Davomini o'qish
Mahmud Sa’diy fenomeni: Ustozlar, hamkasblar va shogirdlar Mahmud Sa’diy haqida
Саҳифа Устоз Маҳмуд Саъдийнинг 80 ёшга тўлишига бағишлаб 2019 йили тайёрланган эди
…Маҳмуд Саъдий босиб ўтаётган йўлга қараб комил ишонч билан айтиш мумкин: мустақил фикр эгаси бўлиш ҳамиша олижаноб, зиёли кишилар орасида ҳамиша қадрлидир. Davomini o'qish
Keyt Shopen. Uch hikoya
Кунларнинг бирида кенжа Соммерс хонимнинг бошига сира кутилмаганда каттагина омад қуши қўниб қолди: иттифоқо у нақ ўн беш доллар топиб олди. Хонимга шугина пул ҳам жуда кўпдек бўлиб туюлди, неча замонлардан бери эгнидан қўймай кийиб келаётган эски кўйлакчасининг тор-танқис чўнтагига Худонинг берганини авайлаб тиқаркан, назарида, гўё чўнтаги ҳамманинг кўзига кўринадиган тарзда қаппайиб кетгандек бўлди… Davomini o'qish
Ahmad Eshqurbon. Bir chaqin ko’ksimni solur larzaga yoxud ustoz Rauf Parfi bilan.
Бугун Устоз Рауф Парфининг туғилган куни. Барчамизга қутлуғ бўлсин!
Аҳмад Эшқурбоннинг ёзганларини ўқир эканман, ичимда «Шогирд укалари томонидан Рауф ака ҳақида ёзилган энг яхши хотира шу бўлса керак» деган ўй пайдо бўлди. Аҳмаджон Рауф акани қандай кўрган,билган бўлса шундай, бошқа шогирдлар кўп фойдаланадиган «бадиий тўқима»дан умуман фойдаланмай,ёлғон «чўпчак» қўшмай, ёзади. Унинг хотираларида мен ўзим яхши билган инсон қиёфасини рўйи рост кўрдим. Davomini o'qish
Rauf Parfi. She’rlar & Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videodoston (1997)
27 сентабр — Устоз Рауф Парфи (1943-2005) туғилган кун
Олис 1981 йилни эслайман: қай фасл эди эсимда йўқ, Рауф аканинг навбатдаги ижарага олган уйида тўрт шоир тўпланган эдик. Ўшанда икки кун бетўхтов Рауф ака Андижон сафаридан олиб келган Лутфихоним ая ижро этган «Уйғон,болам» пластинкасини эшитган, мунгли ва даъваткор қўшиқни «Бу ўзбек шоирларининг гимни—мадҳияси!» деб ҳайқирган, қўшиққа жўр бўлиб бўзлаган эдик ва ниҳоят учинчи кун Рауф ака даъвати билан тўртовлон қўшиқ руҳи акс этган шеър ёзишга ҳам уриниб кўргандик (Хуршид Давроннинг «Рауф Парфига гулчамбар» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада.). Davomini o'qish
Aziz Said. Bulut nimaga oʻxshaydi
25 сентябр – Азиз Саид туғилган кун
Вақт ҳассасини тўққилатганча тобут кўтарган одамларга қўшилиб, дарвозахонадан чиқиб кетди. Гўё ҳамма ёқ бўшаб қолгандай шипшийдам ва жимжит бўлиб қолди… Davomini o'qish
Nurillo Oston. She’rlar. Shoirni 70 yoshi bilan qutlaymiz
Шоир, укажўрам Нуруллоҳ Остонни 70 ёши билан чин юракдан қутлаймиз. Умри узоқ бўлсин!
Талабалик йилларимда шоир дўстларим Очил Тоҳир, Нурулла Остон, Жамол Сирожиддин, Асрор Нурбоевлар билан ижарада бирга турардик. Дарсдан бўш пайтларда мен ҳикояларимни, шоирлар эса шеърларини кўтариб таҳририятлар эшикларини тақиллатиб чиқардик. Бирон газета ё журналда бир машқимиз босилиб чиқса кўчамизда байрам бўлиб кетарди. Лекин бундай ҳол ойда-йилда бир мартагина бўларди, холос. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqand xaykulari. Ustoz Rauf Parfi va Shavkat Rahmon xotirasiga bag’ishlayman
Хокку (хайку) моҳиятида япон эстетикаси — “саби” ғоялари ётади.Саби “ёлғизлик изтироби” деган маънони англатади.Саби буддавийлик таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган.Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак:”Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди,аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас,тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги,қайдадир олисда,яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир…” Davomini o'qish
