Николай Гумилёв тақдир тақозоси билан шеър ёзмасдан, фақат машҳур рус шоираси Анна Ахматовага уйланган тақдирдаям тарихда қолган бўлар эди. Аммо, у истеъдодли шоир сифатида ўз номини рус шеърияти тарихида қолдира олган ижодкор эди. Davomini o'qish
Bo'lim: Tarjimalar
Xurshid Davron tarjimalaridan namunalar
Xurşid Dövranın şeirləri Azərbaycan dilində
Xurşid Dövran 1952-ci il 20-yanvarda Özbekistanin Səmərqənd vilayətində anadan olub. Daşkənd Dövlət Universitetini bitirib. Şairin “Əziz günəş”, “Şəhərdəki alma ağacı”, “Gecə bağları” (1981), “Quşlarla birliktə uçuram” (1983), “Tomarisin gözləri” (1984), “Uşaqlığın səsi” (1986), “Qəqnus” (1987), «Səmərqənd yuxusu» (1991) kitablari nəşr olunub. Davomini o'qish
Uilyam Shekspir. Sonetlar & Natalya Trubinovskaya. Shekspir ro’yolari
26 апрел — Жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси инглиз шоири ва драматурги Уильям Шекспир таваллуд топган кун
Буюк инглиз шоири ва драматурги Уильям Шекспир тадқиқотчилар ҳозирга қадар унинг туғилган йилини аниқ айта олишмайди. Бундан ҳам муҳими шуки, аксарият олимлар Шекспир имзоси қўйилган барча гениал асарларни аслида бошқа одам ёзган, деган фикрда… Davomini o'qish
Edit Syodergran. She’rlar
1916 йили Хельсинкида Эдит Сёдерграннинг илк «Шеърлар» («Dikter») деб номланган тўплами нашр этилган. Бу тўпламдаги швед шеъриятига хос бўлмаган янги оҳанг ва шакллар олиб кирган шеърлар фин танқидчилари томонидан салбий кутиб олинади, улар ҳатто шоирани масхара қилишгача боришади. Оқибатда шоира узлатга чекинишни мажбур бўлади. Аммо, танлаган йўли — янги шакллар излаш, хусусан, ижодининг асоси бўлмиш верлибрни ривожлантиришдан қайтмайди. Davomini o'qish
Mixail Kuzmin. «Iskandariya qo’shiqlari» turkumidan
Михаил Кузминнинг ижодига жуда катта таъсир қилган воқеа 1895 йилда юз беради: у Мисрга саёҳат қилади. Кейинчалик Италияга ҳам борган шоир бутун ижоди давомида мана шу икки саёҳат таъсирида ижод қилди. Унинг катта адабиётга кириб келиши 1906 йилда нашр этилган биринчи китоби “Искандария қўшиқлари” билан бошланди. Davomini o'qish
Osip Mandelshtam. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
14 январ — таниқли рус шоири Осип Мандельштам таваллуд топган кун
Осип Мандельштам бундан салкам 80 йил аввал, даҳшатли 1938 йилнинг 27 декабрида Владивосток шаҳри яқинидаги лагерларнинг бирида оламдан кўз юмади. У миллатимизнинг фахри бўлган Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон каби қатл этилмади. Аммо, совуқ шимолга сургун қилинган шоир ўлатга чалиниб вафот этгач, улуғ боболаримиз каби қачон ва қаерда дафн этилгани номаълум қолди. Davomini o'qish
Yovan Yovanovich-Zmay. She’rlar
XX асрнинг энг машҳур ихтирочиси сифатида донг таратган Никола Тесла 1894 йили эълон қилинган мақоласида «Змай серб адабиёти тарихида янги даврни бошлаб берган биринчи шоирдир. Ҳеч бир шоир ватан озодлиги учун курашга кирган янги авлод вакиллари учун Змайчалик эътиборли ва азиз бўлмаган. Змай шеърлари кураш майдонларида янграган илк серб шоиридир.» деб ёзади. Davomini o'qish
Karel Chapek. Asarlari va kundalikdan & Samandarlar bilan jang. Roman
9 январь — таниқли чех ёзувчиси Карл Чапек таваллуд топган кун
Карл Чапек ўлими ҳақидаги хабарни эшитган Бернард Шоу шундай деган эди: «Нега унинг ўрнига мен ўлмадим! Бебаҳо истеъдод эгаси бўлган адибнинг бундай эрта дунёни тарк этиши ачинарлидир!.. Унинг йўқлигини нафақат дўсти бўлмиш мен сезаман,унинг йўқлигини нафақат Чехословакия… ўз асарлари билан қувончу шодлик улашган бутун дунё сезажак». Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari fransuz tilida & Kourchid Dawron. Poemes
1988 йилнинг баҳори бўлса керак, Ҳамид Исмоил Парижда нашр этиладиган «Action Poetique» журналининг мутасаддилари Анри Делуй (Henri Deluy) ва Жан-Пьер Балпе (Jean-Pierre Balpe) билан Ўзбекистонга келишган эди. Улар ўзбек шоирларини таржима қилишдан аввал Ўзбекистон ҳаёти билан танишишни мақсад қилиб,Тошкент ва Самарқандда бўлишди. Самарқанд сафарида мен ҳам уларга ҳамроҳлик қилдим. Самарқандда бизни таниқли фарангшунос олим Муҳаммаджон Холбеков кутиб олиб,меҳмонларни бирга шаҳар айлантирган эдик. Davomini o'qish
Karl Sendberg. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Саҳифа шоир таваллудининг 145 йиллигига бағишланади
Мен беҳад севган шоирлардан бири бўлмиш Калр Сэндберг шоир бўлгунга қадар хат ташувчи, идиш ювувчи,фермада хизматкор, шофёр, кулол,театр да саҳна ишчиси, газетачи ва ниҳоят испан-америка уруши пайтида оддий аскар бўлиб ҳаётнинг бор машаққатларини «тотиб» кўрди. Davomini o'qish
Yevgeniy Yevtushenko. Ikki she’r & Oq qorlar. She’rlar kitobi
Евгений Евтушенко бу шеърларни 1983 йилда ёзган, мен ҳам айнан ўша йили ўзбекчага ўгирган эдим. Аммо ўшанда таржимани бирон бир газета ёки журналда босиб чиқариш даргумон бўлгани учун ҳар икки шеър таржимаси қоғозларим ичида қолиб кетади деб ўйлаганман. Davomini o'qish
Miyamoto Musasi. Dokkodo. Yagona To’g’ri Yo’l hikmatlari. Xurshid Davron tarjimalari
Япон адабиётини беҳад севганим учун бўлса керак, Япония билан боғлиқ ҳамма нарсага,айниқса, тарихига қаттиқ қизиқаман. Бу мамлакат кечмиши билан боғлиқ жуда кўп китобларни ўқиб чиққанман. Кунчиқар мамлакати тарихида ўтган кўплаб сиймолар (албатта,энг аввало, Сайгё, Басё, Исса, Ишикава Такубоку каби шоирлар, Акутагава, Ясунари Кавабата, Дадзай Осаму, Ясуси Иноуэ, Юкио Мисима, Дзюнъитиро Танидзаки каби адиблар, Акира Куросава, Ясудзиро Одзу каби кинорежиссёрлар) менинг севимли инсонларимга айланган. Davomini o'qish