Voqif Sultonli. Xoldor mushuk

07

Онаси бир ривоятни кўп айтарди: Бир кишининг боласи йўқ экан. Эртаю кеч Яратганга дуо қилиб, фарзанд сўраркан. Ҳалиги одамнинг бир ити ва бир мушуги ҳам бор экан. Улар ҳам ўз тилларида хўжайинлари учун дуо қиларкан. Ит айтаркан: “Эй Эгам, хўжайинимга етти ўғил ато қилгин, уларнинг ҳар бири бир бурдадан нон берса, бутун умр фароғатда яшайман”. Мушук айтаркан: “Худойим, хўжайинимга еттита кўр қиз бергин, ҳар бирининг қўлидаги бир бурда нонини ўғирлаб қочсам ҳам, бир куним ўтади”. Davomini o'qish

Gabriela Mistral. Onalar aytgan dostonlar.

080
   Чилилик таниқли шоира, Нобель мукофоти лауреати Габриела Мистраль шеърият майдонига 1914 йили «Ўлим сонетлари» шеърий тўплами билан кириб келган. Лирикасида испан шеърияти анъаналари билан индейслар мифологиясидаги анимистик образлилик қўшилиб кетган. Шоира шеърларида оналик бахтидан махрум аёлнинг дардлари ёрқин акс этган. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Do’mbira. Qissa.

122
Бир маҳал аллақандай ёқимли садодан ўзимга келиб, атрофга қулоқ солдим. Куй янада жаранглаб эшитила бошлади. Ўрнимдан туриб, куй таралаётган томонга қараб юрдим. Мен турган тоғ деярли баланд эмас, пастга разм солиб қарагандим, ажойиб манзарага кўзим тушди. Тоғ тепасидан қараган чоғим, пастлик кўзимга бир бошқача кўриниб кетди. Майсалар оралаб сурувлар ўтлашарди. Куйни эса сурувларнинг эгаси чалаётган эди. Чўпон дўмбирани шу қадар берилиб, моҳирона чалмоқда эди-ки, буни эшитган кимса, беихтиёр ўша тўлқин ичида оқар эди. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron va yozuvchi Nabijon Boqiy ishtirokida Termiz davlat universiteti filologiya fakul`tetida o’tkazilgan ijodiy uchrashuv

01     2015 йил 6 март куни Термиз давлат университети филология факультетида «Сурхон ёшлари” газетаси, филология факультети, университет иқтидорли талабалар академияси ташаббуси билан вилоятимизга ташриф буюрган таниқли ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ва ёзувчи Набижон Боқий иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Anor. Yong’oq pochog’i

09

  Сартарошхонанинг аёллар бўлимида мижозлар шу қадар кўп эдики, бир тола соч ташланса ҳам ерга тушмасди. Иш қайнагандан қайнаган, биров сочини бўятяпти, биров қирқтиряпти, биров жингалак қилдириш билан овора, яна биров бошини юваяти. Ёнма-ён қўйилган креслодан бараварига икки ёш жувон туришди. Davomini o'qish

Gulandom Tog’aeva. Uyg’oqlikka da’vatkor ijod

001

6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий туғилган кун.

  Шоир аслида ким? У ўз халқининг маънавий-маърифий ганжиналарини асраб-авайлаб, янада бойитувчи хазинабон, ўз даврининг нафасини, шукуҳини кейинги даврларга элтувчи тарихчи ва чароғбон, ниҳоят, келажакка томон қадам ташлаётган Ватанининг олдинги сафларида кетаётган руҳбондир. Шоир ўз Тилининг луғат бойлигини, салоҳиятини оширувчи, адабий-эстетик ҳодисаларни бирлаштириб, инсоният шу пайтгача эришган тафаккур мақомининг симметрияларини кашф қила оладиган, башариятни уйғотувчи Комил Инсондир. Davomini o'qish

Toshkentga sayohat (Hamza asari asosida). Farg’ona viloyat teatrining spektakli

022

«Тошкентга саёҳат».  Фарғона вилоят театрининг спектакли. Саҳналаштирувчи режиссёр  Олимжон Салимов.

   Мазкур спектакл Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1917 йилда бир қанча вақт Тошкентда яшаган пайтида ёзган «Тошкентга саёҳат» (1917) комедияси асосида саҳналаштирилган. Режиссёр Олимжон Салимов «Тошкентга саёҳат» спектаклининг жанрини масхараба томошаси деб белгилаган. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo. Armon.Esse

099

Усмон Носир ҳавосиз камераларда ҳам барча азоб ва уқубатни, сотқинлик ва разолат, ҳақорат ва очликни унутиб, ўзини шеърият водийсида олтин ёлли тулпор устида ҳис этди. Зеро, у илоҳий кучнинг хоҳиши ва муруввати билан дунёга келган шоир эди. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Chiptakovush

05
Бешинчи куни эсган изғирин кўзни очирмай қўйди. Кўзни қамаштиргувчи оппоқ қор ва ғира-шира илғанаётган, совуқ забтига олган хутор кулбаларидан бирида қайғу ҳукмрон эди: бу уйда мурғак бир бола оғриб ётарди. Кичкина бемор иситмаси кўтарилиб, алаҳсираганида ғингшиб аллақандай қизил чиптаковуш беришларини ёлвориб сўрарди. Davomini o'qish

Gadoiy. G’azallar

pari

Гадоийнинг номи ҳозирча маълум эмас. Бу адиб ҳақидаги тарихий-адабий маълумотлар ҳам оз. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» ҳамда «Маҳбуб ул-қулуб» асарларида Гадоий ҳақида айрим қайдлар учрайди. Фахри Ҳиротийнинг «Радойиф ул-ашъор» номли тазкирасида Гадоийнинг форс-тожик тилида яратилган ғазали мавжуд. Бу ҳолат адибнинг икки тилда ижод этгани — зуллисонайн шоир бўлгани ҳақида маълумот беради. Бу билан у «Муҳаббатнома» муаллифи Хоразмий анъаналарини давом эттиргандир. Davomini o'qish

Frans Kafka. Qishloq ko’chasidagi bolalar

09

Панжара олдида шовқин сира тинмайди. Ҳозиргина болалар зув югуриб ўтиб кетишди; ҳаял ўтмай ғалла ортилган аравалар пайдо бўлди, улардаги боғламлар устига эркаклар ва аёллар ўтириб олишган, теварак-атрофдаги гулпушталар қорайиб кўринади; кечга томон ҳасса таянган бир жанобга кўзим тушди, у афтидан, кечки салқинда аста сайр қилиб юрарди, унинг рўпарасидан қўл ушлашиб келаётган бир тўп қизлар чиқиб қолди, ана, улар саломлашиб, ён томондаги майсазорга ўтиб кетишди. Davomini o'qish

Qahramon Rajabov. Alp Er To‘nga — Turon xoqoni

011

Алп Эр Тўнга яқин тарихимизда унутилишга маҳкум қилинган шахс. Ҳатто мустақилликнинг дастлабки икки ўн йиллигида ҳам кўпчилик тарихчи, археолог ва шарқшунос олимларимиз “Афросиёб – афсонавий шахс” деб такрорлашдан нарига ўтишмаяпти. Davomini o'qish