Nodir Jonuzoq. Tomchimiz & Gulsara Ismoilova. Butun shoir

084

Нодирда миллийлик кучли. Ўзбек миллатига хос анъаналарга кўп эътибор беради. “Ўз миллатининг урф-одатларини тарғиб қилган ёзувчи обрў-эътиборга эга бўлади”,– деб ўқиган эдим бир чет эллик ёзувчининг асарида. Нодир шу томондан ҳам ютган. Унинг шеърларида халқимизнинг урф-одатларига нисбатан чуқур эҳтиром ётади. Бу унинг хокисорлиги ва камтарлигидан далолат беради. “…Уйга қайтай десам–тўним йўқ; Қаердадир қоб кетган дўппим…” Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Kolrij tushi & Sharifjon Ahmedov. «Kolrij tushi»ga ikkinchi ilova

022

Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис кўкнор ичишга мажбур бўлган эди; у шу алфозда Пэрчэс қаламига мансуб Қубла Хон ҳақидаги асарни, Марко Поло Ғарб ўлкалари узра шавкатини тараннум этган ҳукмдор ҳақидаги асарни мутолаа қилишга тутинди; Қубла Хоннинг сарой барпо этиши ҳақида сўз борган жойга етгач, мудроқ уни ўз забтига олди. Davomini o'qish

Safarboy Ro’zimboyev. Tarjima ermak emas, haqiqiy ijoddir

03

Шахсий ижод фикр изланиши билан пайдо бўлса, таржима асарлари мос сўзлар излаш билан вужудга келади. Чунки таржима қилинадиган асарда тайёр фикр, тайёр ғоя, тайёр концепция мавжуд.Таржимон унга шакл ва чиройли ифодаланадиган мантиқан теран сўз топиши керак. Бу сўз танлашнинг ўзи ҳам ижодкорнинг луғат бойлиги, ўткир диди, нозик таъбига боғлиқ ижодий бир жараёндир. Шундай экан, таржимонлик қилишга бел боғлаган ҳар бир ижодкор сўз бойлиги ва сўз санъатини мукаммал эгаллаган юксак дидли, зукко шахс бўлиши лозим. Davomini o'qish

Said Ahmad. Shu’la. Oybek domla haqida yodnomalar.

oybek
Ойбек ўша пайтларда болалари билан тор бир уйда яшарди. Ижод қилиш учун мутлақо шароит йўқ эди. Эр- хотин ўйлаб-ўйлаб яшаб турган хонанинг шифти билан поли оралиғида болахона қилишди. Ойбек унга нарвонда чиқар, то сахаргача мук тушиб ёзарди. Ёзиб чарчаган пайтларда қаддини ростласа боши шифтга тегарди. Кундузлари баъзан Эски Жўвадаги «Октябр» кутубхонасига бориб ёзарди. Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Yer hali ham yumaloq & Marhabo Qo’chqorova. Ikki hovuch nur

011

Самовот айвонида бу машваратни кузатиб турган икки малак, тубандаги гуруҳ музокараси, айтган гапига юзи қизармаётган бу сурбетларнинг алжирашлари, пинҳоний режаси яратганга етиб бормасин, дея жонҳалак қанот ёзиб тўсқинлик қилишар, ҳар иккиси самовотни кўкси билан тўсиб муаллақ турар, қанотлари ломакон қадар кенгайиб борар, тубсизлик қаъридан отилиб келаётган ёвузлик уруғидан униб чиққан макруҳ сўзлар эса курраи заминни қоқ иккига бўлиб ташлайдиган даражадаги улкан тиғга айланиб, самовотга кўтарилиб, шўрлик фаришталарнинг кўксига санчилар, қанотларига қадалиб азоб берар эди. Бироқ, Парвардигор ҳаммасидан воқиф эди. Davomini o'qish

Oybek. Adabiyot to’g’risida

022

Бугун таваллуд кунининг 110 йиллиги нишонланаётган Ойбекнинг бутун ҳаёти ва ижодиёти, қалби ва қалами сизга бағишланган эди. Атоқли адиб ўзининг ўлмас асарларини ижод этар экан, у қандай адабий фикр-ўйлар оғушида яшагани, қандай ижодий мезонлар ва эстетик принципларга амал қилгани, умуман у нафис сўз санъати тўғрисида, бу сеҳрли, бу ғаройиб, бу ажойиб олам тўғрисида қандай фикрда бўлганини сизга тақдим этилаётган фикр ва мулоҳазаларини ўқиб, билиб оласиз. Ҳассос ижодкорнинг адабиёт тўғрисидаги қимматли фикр- ўйлари ҳам олтин манбалардан нур олгандек жило бериб туради. Davomini o'qish

Barhayot Oybek. Videofilm (2005)

010

10 январ – Атоқли   адиб ва  тенгсиз  шоир  Ойбек   таваллудининг  100 йиллиги

   Устоз Ойбек ҳассос шоир ва донишманд адиб, халқнинг ор-номуси ва виждони бўлган зотлардан бири эди. Сизга тақдим этилаётган видеофильм мен раҳбарлик қилган йиллар, аниқроғи, 2005 йили «Ёшлар» телеканали томонидан, истеъдодли шоир Эшқобил Шукур ижодий гуруҳи томонидан устоз Ойбек таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб тайёрланган эди. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshaeva. Yaralangan qalb

07

  «Ойбек миллатчиликдан қайтдим дейди. Ўзини совет ёзувчисиман деган одам миллатчиликка қарши курашади, унинг кирдикорларини фош қилади. Ойбек эса, аксинча, ўзининг миллатчилик изларини бўямоқчи бўлади. У фақат статистика тариқасида палон йилдан палон йилгача ундай эдим, кейин эса совет позициясига ўтиб олдим, дейди. Албатта, бунинг билан ҳеч ким қаноатланмайди. 1929 йилда қандай нарсалар билан ўзингизни пантуркист деб айтар эдингиз, деб сўраганимизда, у: “пессимист бўлганлигим учун”, деб жавоб беради»  (Шўро адабиётининг йирик вакили сифатида Ҳамза сиймосини гавдалантирган драматургнинг ўша пленумда айтган  сўзидан). Davomini o'qish

Xayol kemasida suzar yolg’iz oy…

099

Уни илк таниганим — адабиёт китобимда раҳматли бобом (амакини биз томонларда шундай аташади)ники сингари маънодор йирик-йирик кўзларию дўпписи тагидан чиқиб турган жингалак сочлари, гўштдор юзию жилмайиб турган лаблари эди. Дарслигимдан унинг менга боқиб туришлари нима учун бошқа адибларнинг қарашларига сираям ўхшамаслигини ўша дамларда англаёлмасдим. Кейинчалик у ҳақдаги тасаввурларим бойида: шоир, ёзувчи, академик. У инсон эсланганида ҳар гал ёдимизга «лоп» этиб тушадиган ҳамма учун севимли ўша машҳур шеърининг биринчи бандини мактабда энг ёмон ўқийдиган бола ҳам биларди, сўрасангиз айтиб берарди: «Нафис чайқалади бир туп наъматак…» Davomini o'qish

G’arbning ikki yuzi

01

2012 йил 18 сентябрь куни француз маҳкамаси «Closer» журналига шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Кейт Миддлтоннинг ярим ялонғоч тушган суратларини журналда босиб чиқармаслик ҳамда уларни бошқа воситалар ила тарқатишни тақиқлаб қўйди. Ҳамма айбдорларни аниқлаш ва маҳкамага тортиш учун тергов ишлари ҳам бошланган. Франциянинг бошқа бир журнали «Charlie Hebdo» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни масхаралаб чизилган карикатураларни ўз саҳифаларида босиб чиқарди. Франция маҳкамаси сўз эркинлиги поймол қилинмоқда, деб Кейт Миддлтоннинг кўкраги очиқ (топлесс) суратларини босилиб чиқарилишига тақиқ қўя олар экан, нега пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чизилган карикатурларни ман қила олмайди? Davomini o'qish

Oybek haqida 4 xotira & «Oybek zamondoshlari xotirasida» kitobi

002

Домла ҳовли ўртасида оддийгина курсида, бошида қоракўл папаҳ, ёлғиз хаёл суриб ўтирган экан. Ичкарига таклиф этди. Ўша стол атрофида давра олиб ўтирдик. Носир ака ўзига хос чечанлик билан Ойбек домлани гапга соларди. Мен бўлсам, журъатсиз аҳволда мум тишлагандай жим эдим. Фавқулодда Ойбек домла менга қараб, чап қўли билан хитоб қилиб «Ўқи!» — деб қолди. Davomini o'qish

Oybek. Sozim & Ibrohim G’afurov. Oybek bizning hayotimizda

Ashampoo_Snap_2017.12.16_22h38m40s_001_.png10 январ — Устоз шоир Ойбек таваллудига 110 йил тўлади

   Биздан бир боғ ошиб ўтсак, Қичқириқ ва Калковуз сойларининг Тахтапулдан нариги бетида Ойбеклар, Миртемирлар, Қуддус Муҳаммадийлар, Абдулҳақ Абдуллаевлар яшарди. Бизга «Қутлуғ қон» ёки «Навоий»ни қайта-қайта мутолаа қилган чоғларимизда Тахтапулнинг шоввасининг гувиллаши билан бирга Ойбекнинг ҳансираб ишлаётгандек буюк нафаси келиб турарди, ё мен гўдакка шундай туюларди. Davomini o'qish