Mukarrama Murodova. «Men — davrning kichik parchasi…»

usmon-nosir

    Икки йил аввал — 2012 йилнинг 13 ноябрида Усмон Носир туғилганига 100 йил тўлган эди. Афсуски, бу қутлуғ сана кенг нишонланмай,матбуотда номига бир-икки лавҳа бериш билан ўтиб кетди. Ҳолбуки, йил давомида Усмон Носирдек буюк шоирга бағишланган тадбирлар мактабу коллежларда,олий ўқув юртларида,маданият,санъат ва адабиёт билан боғлиқ ташкилотларда кенг нишонланиши зарур эди. Бу бизнинг  она юрт озодлиги йўлида ҳаётининг эрта палласида қурбон бўлган шоир олдидаги қарзимиз эди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zdan so’zning farqi bor…

09
Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан (Эшқобил Шукурнинг «Она тилимиз ҳужайралари ёхуд Сўз математикаси» мақоласидан) .
Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azallar,ruboiylar,qit’alar.

022     Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Ҳофиз Шарқда шунчалик шуҳрат тутганки, уни муқаддаслаштириб, илоҳийлаштириб, девонини фол китобига айлантирганлар. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Шарқда ҳофизхонлик катта шуҳрат қозонган. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Etakdagi kulba.

03

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Этакдаги кулба. Тошкент. «Akademnashr» нашриёти. 376 бет, 1000 нусха, 2014 / Nurulloh Muhammad Raufxon. Etakdagi kulba. Toshkent. «Akademnashr» nashriyoti. 376 bet, 1000 nusxa, 2014

«…мен кимман – ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган, қийматсиз, тасодифий бир нарсаманми ёки яратилишимдан кўзланган олий мақсадлар туфайли юксак даражада қиймат берилган бир олий яралмишманми?! Ҳаёт нима – бугун бор, эртага йўқ бўладиган қийматсиз, мазмунсиз бир вақт тушунчасими ёки эртага ҳам давом этадиган абадий ҳаётнинг бошланғич палласими?! Ўлим нима – тасодифий келишнинг муқаррар якуни бўлмиш абадий йўқликми ёки вақтинчалик ҳаётдан абадий борликка, абадий ҳаётга ўтиш ҳолатими?! Davomini o'qish

Murotxon Mungan. Nega men yozaman?

006

Нега ёзаман? Бирор нима деб жавоб бериш керак бўлганида ҳам, нима деб жавоб беришни билмайман. Аксарият ёзувчилар бу саволга шундай жавоб берса, ажаб эмас. Ўзига жуда ишонган ёзувчиларни ҳам бу савол бироз эсанкиратиб қўяди; изоҳларида доимо умумийлик, мавҳумлик кўзга ташланади. Аниқ жавобга келганда кўпинча нега бор бўлганимизни ёки дунёга қувғин қилинганимизни изоҳлашдек қайдларга дуч келамиз. Davomini o'qish

Marchello Venturi . Biz hech qachon unutmaydigan yoz…

14
Ёз эди. Жазирама ёз – аввал ҳеч қачон бўлмаган жазирама ёз. 1944 йилнинг биз энди ҳеч қачон унутолмайдиган ёзи. Далаларда тупроқ ҳам ичидан нимадир куйдиргандек қуриган ва ёрилиб кетган, дарахтлардаги полопонлар гўё ақлдан озгандай. Чигирткалар ташналикдан кундузи ҳам чириллаб куярди. Чунки саратон жазирама эди, қонга чўмилгандай қизил эди. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin she’rlari uyg’ur tilida («Torim» jurnali,2014, 8-son).

014Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим,  Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин  ва камина шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик.  Бугун сизга «Торим» журналида (2014 йил, 8-сон)  босилган  Беҳзод Фазлиддин шеърларини тақдим этамиз. Шеърларни истеъдодли шоир Ёлқин Азизий уйғурчага таржима қилган. Davomini o'qish

Motsart — och va yupun daho

021
Моцарт шу даражада камбағал эдики, у ўзининг фақирона, ғариб уйини иситиш учун бир боғлам ўтин харид қила олмасди. Шу боис номини абадийлаштирган илоҳий мусиқаларни яратаётиб, қўлларига жун пайпоқ кийиб ўтирар, шу билан иссиқни сақламоқчи бўларди. Моцарт ўттиз беш ёшида сил касали билан оғриб, вафот этган. Бу даврга келиб, унинг ҳаётий қуввати, дармони тамомила поёнига етган, очлик, совуқ ва ҳаётнинг тартибга солинмаган уқубатлари бу одамни адойи тамом қилганди. Davomini o'qish

Adabiyotga kirib boriladi…mi?

09

  Шоирнинг пайдо бўлишини эса мантиқ билан тушунтириб бўлмайди. Шундайки, йиллар давомида тақир бўлиб ётган тупроқдан кутилма­ганда қип-қизил лолақизғалдоқ пайдо бўлади. Ҳайрон бўласиз: илгари бу жойда лолақизғалдоқ кўкарганини ҳеч кўрмагандим, уруғи қайдан келиб қолди экан. Ёки йиллар давомида тупроққа қоришиб ётган лолақизғалдоқнинг уруғи қулай шароит туғилиб жонланиб қолдимикан. Davomini o'qish

Sevgi to’g’risida hikmatlar

022

Севги ҳеч қачон кексаймайди. Эҳтимол киприк тўкилиб соч оқарар, балки ёноқлардан нур кетиб, ажин тушар, лекин севган юрак ҳеч қачон  кишининг қаҳратон совуғини ҳис қилмайди. Ундан хали ҳам ёзнинг тафти уфуриб турган бўлади (Леонардо да Винчи). Davomini o'qish

Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Tangritag» jurnali,2014, 4-son).

014
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг шеърлари сўнгги 3 йил ичида  Хитойда уйғур тилида  нашр этиладиган «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу», «Кушан маданияти», «Оқсув адабиёти» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди.  Бу йил ҳам унинг шеърлари бир неча адабий нашрлар ва тўпламларда  эълон қилинди. Бугун Хуршид Давроннинг «Тангритоғ» журналида (2014 йил, 4-сони)  босилган шеърларини сизга тақдим этамоқмиз. Шеърларни истеъдодли шоир Ёлқин Азизий уйғурчага таржима қилган. Davomini o'qish

Alber Kamyu publitsistikasida inson omili

08

Альбер Камю эссечилиги теран фалсафа ва жозибадор сўз санъатини ўзида мужассамлаштирган. Унинг эсселарида ҳаёт машаққатлари, бу азобу қийноқлар гирдобига ташланган инсон ҳақидаги фикрлари тобора чуқурлашганини, ана шу теран ўйлар силсиласида ижодкор ўз шахсиятини, борлиғини ҳам фош этганини кўрамиз. Камю эсселарида шахсий туйғулар, ҳасратлар, миллат тақдиридан ҳам устун турувчи умуминсоний масалалар ўртага ташланади. Davomini o'qish