Motsart — och va yupun daho

021
Моцарт шу даражада камбағал эдики, у ўзининг фақирона, ғариб уйини иситиш учун бир боғлам ўтин харид қила олмасди. Шу боис номини абадийлаштирган илоҳий мусиқаларни яратаётиб, қўлларига жун пайпоқ кийиб ўтирар, шу билан иссиқни сақламоқчи бўларди. Моцарт ўттиз беш ёшида сил касали билан оғриб, вафот этган. Бу даврга келиб, унинг ҳаётий қуввати, дармони тамомила поёнига етган, очлик, совуқ ва ҳаётнинг тартибга солинмаган уқубатлари бу одамни адойи тамом қилганди.

005
МОЦАРТ  —  ОЧ ВА ЮПУН  ДАҲО
Дейл Карнеги китоблари асосида
Фатҳулла Намозов таржимаси
03

040 Вольфганг Амадей Моцарт (Mozart) (1756.27.1, Зальцбург — 1791.5.12, Вена) — австриялик композитор. Вена классик мактабининг йирик намояндаси. Созанда, ўқитувчи ва композитор. Леопольд Моцартнинг ўғли ва шогирди. Ёшлигиданоқ ноёб мусиқий истеъдод ва хотира эгаси, виртуоз созанда (пианиночи, скрипкачи), моҳир дирижёр ва композитор сифатида танилган: 5 ёшидан илк мусиқа асарларини ижод этган, 6 ёшдан бутун Европа бўйлаб гастролда бўлган. 1770 й.дан Болонья Филармония академияси аъзоси. Зальцбург князь- архиепископ саройида концертмейстер (1769—77) ва органчи (1779—81), Австрия императори Иосиф II саройида мусиқачи ва композитор (1787 й.дан).
Маърифатчилик даври ғоялари таъсири остида камол топган Моцартнинг ижоди 18-а.нинг бадиий чўққиларидан бири. Моцарт услубида классицизмга хос рационализм мезонлари б-н бирга сентиментализм хусусиятлари ўзаро туташган. Кенг қамровли мусиқий-бадиий образлар дунёсида жўшқинлик ва чуқур эҳтирос, ирода ва матонат, айни пайтда нафис-лик ва майинлик хусусиятлари кенг ўрин олган. Унинг шодлик, хушчақчақ туйғуларга бой, ҳаётбахш ижодида фожиа мавзулари, дард-алам кайфиятлари ҳам чуқур ифода топган. Энг йирик мусиқа усталари ўртасида М. ўз ижодининг серқатламлиги ва кенглиги б-н ажралиб туради. Моцарт деярли барча мусиқа жанрларига мурожаат этиб, 600 га яқин асар яратган, мусиқа тарихида гўзаллик ва мукаммал гармония тимсоли сифатида ўз номини қолдирган. Моцарт операнинг янги турларини яратган. «Фигаронинг уйланиши» опера-комедияси (1786), «Дон Жуан» опера-драмаси (1787), «Сеҳоли флейта» миллий опера-эртаги (1791) ва б. (жами 17 та) жаҳон мусиқали театри хазинасининг дурдоналарига айланган. Булардан «Заида» (1780), «Ҳарамдан олиб қочиш» (1782), «Қо-ҳира ғози» (1783) каби операларида Шарқ мавзуларига мурожаат қилган. Моцарт ижодида симфония (50 га яқин), чолғу концерт (40 га яқин), торли квартет (23 та), фортепиано сонатаси (21 та) ривож топди. Моцарт, шунингдек, турли чолғу асарлар, кантата, месса, камер ансамбллар, қўшиклap муаллифи. Унинг сўнгги асари — «Реквием» (1791, шогирди Ф. Зюсмайер тугаллаган) мазкур жанрнинг мумтоз намунасига айланган. Зальцбургда халқаро «Моцартеум» (таркибида илмий, ўқув, концерт бўлимлари мавжуд) муассасаси фаолият кўрсатмоқда (1880 й.дан).

03

0mоцарт шу даражада камбағал эдики, у ўзининг фақирона, ғариб уйини иситиш учун бир боғлам ўтин харид қила олмасди. Шу боис номини абадийлаштирган илоҳий мусиқаларни яратаётиб, қўлларига жун пайпоқ кийиб ўтирар, шу билан иссиқни сақламоқчи бўларди.
Моцарт ўттиз беш ёшида сил касали билан оғриб, вафот этган. Бу даврга келиб, унинг ҳаётий қуввати, дармони тамомила поёнига етган, очлик, совуқ ва ҳаётнинг тартибга солинмаган уқубатлари бу одамни адойи тамом қилганди.

Моцартнинг ғарибона дафн этилиш маросими ҳаммаси бўлиб бир фунт стерлингга тушган. Унинг оддий қарағай тобутини фақат олти киши кузатиб борган, аммо ёмғир ёққани боис улар тезда қабристондан ортга қайтганлар.

Бизнинг дунёда янгиликнинг ўзи йўқ.

Муқаддас китобларда ҳам бахтли ва бахтдан мосуво оилалар тўғрисида маълумотларни учратиш мумкин. «Қўшиқлар қўшиғи»нинг шоҳ Сулаймонга оид бандида келин-куёвнинг тўйдаги суҳбати бағоят романтик руҳда эҳтирос билан куйланади. «Сенинг эркалашларинг менга шаробдан афзал!» ─ дейди келин. «Сен гўзалсан, севгилим! ─ жавоб беради куёв. ─ Мен сени севаман… суюклигим…»

Ёқуб ва Роҳила ўртасидаги воқеа севишганлар тарихидаги энг таъсирчан лавҳадир. Иброҳимнинг набираси Ёқуб ота-онаси билан яшарди. Уйланиш вақти етгач, онаси уни ўзининг юртига келин танлаш учун юборади. Ёқуб у ерда Роҳилани учратиб, севиб қолади. Одатга кўра, Ёқуб қизнинг отаси қўлида етти йил ишлаши, шундан кейин у қизини беришга розилик билдирарди. Аммо никоҳ кечаси ота куёвни алдайди: Ёқубни Роҳилага эмас, бошқа хунук қизига уйлантиради. Ёқуб унинг қўлида яна етти йил ишлайди. У севгилисига етишишни орзу қилади, хизмат қилган йиллари ҳам худди бир кундай ўтиб кетади. Ёқубнинг муҳаббати шу қадар кучли эди.

Сизнинг меҳр-муҳаббатингиз-чи? Фойдасиз танқиддан тийилиш учун етмайдими у? Эсингизда бўлсин, сиз танқид қилишдан фақат ютқазасиз, холос. Танқид ёрдамида аҳволни оғирлаштириш мумкин. Шусиз ҳам вазият мураккаблашгандир, эҳтимол.

Моцарт ҳақида ёзилган барча таржимаи ҳолларда унинг уйланиши ҳаётини якунлаган, деб ҳисоблайдилар. Масалан, Карл Кобальд қайд этишича, «Моцартнинг уйланиши оғир ҳаёт йўлига киришининг муқаддимаси бўлганди. Қашшоқлик билан тинка-мадорни қуритадиган кураш бошланди. Бу яшаб қолиш учун бой берилган кундалик кураш эди».

021Унинг икки ўғли бор эди. Хотини Констанца эр-хотинлик даврида олти марта ҳомиладорлик ва кўз ёришни бошдан ўтказган. Тўнғич фарзанди бир неча ойлик бўлгач, ўлди. Кейинги йили иккинчи ўғил Томас туғилди. Оила бир ҳафталик чақалоқ билан Шулерштрассга, шинам уйга жойлашди. «Фигаронинг уйланиши» операси ўша гўшада ёзилган. Моцарт ва Констанца учун Венада ўтказилган тўрт йил энг бахтиёр лаҳзалар эди. Кейинчалик дунёга келган икки қизалоқ ҳам гўдаклигида нобуд бўлди (бирининг олтита номи бўлиб, чўқинтирган отаси жуда кўп бўлса-да, бу ёрдам бера олмади). 1786 йилда дунёга келган ўғил ҳам туғилганидан бир ой ўтгач ўлган.

Энг кичик фарзанд Франц Ксавер Вольфганг 1791 йилнинг июнь ойида дунёга келди. Ноябрь ойида эса Моцарт ҳаётдан кўз юмди. Ака-ука Франц ва Карл (улар ўртасидаги фарқ етти йил бўлган) наслни давом эттиришлари керак эди. Аммо Миланда яшаган тўнғичи ҳам, ҳамма вақт Польшада истиқомат қилган мусиқачи бўлмиш кичиги ҳам зурриёт қолдирмади.
Тўққиз йилда олти марта туғиш — аёл чекига тушган оғир машаққат. Ўлган тўрт нафар бола ва чилпарчин бўлган орзу-умидларни айтмайсизми?

Афтидан, Констанца эрини кун бўйи танқид қилишга тўла ҳақли эди. Айниқса, Моцартнинг сўнгги кунлари ниҳоятда машаққатли кечган. Констанца хаста ва оғир меҳнат туфайли бутунлай ҳолдан тойган эрини ишдан чалғитишга уринган, ҳатто «Реквием» (черков учун мотам куйи)ни яширган.

У ҳаво очиқ кунларда, Моцартни Пратер паркига олиб бориб, сайр қилдирарди. Нима бўлганда ҳам Констанца эрини ҳушдан кетиб қолгунча ишлатмасликка уринарди. У синглиси Софини болаларига ҳамда рўзғорига қарашга кўмаклашиш учун келишини сўради. 20 ноябрь куни Вольфганг омма олдида охирги марта чиқиш қилиб, сўнг ётиб қолди.

Умри ниҳоясига етаётган бир вақтда яна кўчишга тўғри келди. Улар «Фигаронинг тўйи» операси ёзилган шинам уйни тарк этишади. Сабаби оддий: маблағ етишмасди. Энди улар Венанинг бир чеккасига жойлашадилар.

Энг қайғули воқеалардан бирида айтилишича, уларнинг фамилияси ёзилган кумуш анжом гаровхонадан жой олди. Бир куни эса ўтин харид қилишга пул топилмади. Шунда исиниб олиш учун… рақсга тушдилар.

Эътибор беринг, эр-хотин бир-бирларини танқид қилишмади, балки рақсга тушишди. Ваҳоланки, улар бир-бирларини айблашлари, бу ҳақорат даражасига етиши ҳам мумкин эди.
Моцарт даҳо бўлган. Бунга ҳеч ким шак-шубҳа билдирмайди. Аммо эр-хотиндан фақат биттаси даҳо бўлса, оилавий ҳаётни бахтли қила оладими?

Констанца оилани эплай олмайдиган эркакка турмушга чиққани турган гап. Унинг эри фавқулодда иқтидорли ва ҳаддан зиёд меҳнатсевар киши бўлган, албатта. Моцартнинг номи маълум доираларда хитоб билан тилга олинар, аммо ўзи ҳаёт кечириш учун пул ишлаб топишдан анча йироқ киши эди. Констанцанинг Вольфганг билан кечирган ҳар бир куни, бу ─ машаққатлар, қийинчиликлар, касаллик, ҳомиладорлик, эрининг иш билан ҳаддан зиёд машғул бўлгани ҳамда оиланинг оғир моддий аҳволидан иборат эди. Бу турли серҳиммат кишиларга тобе бўлишни ҳам ўз ичига оларди. Кичик шаҳардаги турли ғийбатларни айтмайсизми, кўҳна Венани-ку асти қўяверинг! Бундай шароитга чидаш учун бениҳоя кучли сабр-тоқатга эга бўлиш керак эди.

5 декабрда умри тугаёзган мусиқачи учун шифокор чақиришди, аммо у ҳаддан зиёд кечикиб келди. Жон бераётган Моцартнинг ёнида чуқур қайғуга ботган умидсиз икки аёл ─ Констанца ҳамда унинг синглиси Софи турарди.

Констанцанинг ўша оқшомдаги аҳволи тўғрисида ҳикоя қилишларича, у чўккалаб, ёрдам сўраб, Худога илтижо қилган. Яна бир гап: Констанца жонсиз эрининг ёнига чўзилиб, унинг изидан кетмоқчи бўлган.

005
MOTSART — OCH VA YUPUN DAHO
Deyl Karnegi kitoblari asosida
Fathulla Namozov tarjimasi
03

07 Vol`fgang Amadey Motsart (Mozart) (1756.27.1, Zal`tsburg — 1791.5.12, Vena) — avstriyalik kompozitor. Vena klassik maktabining yirik namoyandasi. Sozanda, o’qituvchi va kompozitor. Leopol`d Motsartning o’g’li va shogirdi. Yoshligidanoq noyob musiqiy iste’dod va xotira egasi, virtuoz sozanda (pianinochi, skripkachi), mohir dirijyor va kompozitor sifatida tanilgan: 5 yoshidan ilk musiqa asarlarini ijod etgan, 6 yoshdan butun Yevropa bo’ylab gastrolda bo’lgan. 1770 y.dan Bolon`ya Filarmoniya akademiyasi a’zosi. Zal`tsburg knyaz`- arxiepiskop saroyida kontsertmeyster (1769—77) va organchi (1779—81), Avstriya imperatori Iosif II saroyida musiqachi va kompozitor (1787 y.dan).
Ma’rifatchilik davri g’oyalari ta’siri ostida kamol topgan Motsartning ijodi 18-a.ning badiiy cho’qqilaridan biri. Motsart uslubida klassitsizmga xos ratsionalizm mezonlari b-n birga sentimentalizm xususiyatlari o’zaro tutashgan. Keng qamrovli musiqiy-badiiy obrazlar dunyosida jo’shqinlik va chuqur ehtiros, iroda va matonat, ayni paytda nafis-lik va mayinlik xususiyatlari keng o’rin olgan. Uning shodlik, xushchaqchaq tuyg’ularga boy, hayotbaxsh ijodida fojia mavzulari, dard-alam kayfiyatlari ham chuqur ifoda topgan. Eng yirik musiqa ustalari o’rtasida M. o’z ijodining serqatlamligi va kengligi b-n ajralib turadi. Motsart deyarli barcha musiqa janrlariga murojaat etib, 600 ga yaqin asar yaratgan, musiqa tarixida go’zallik va mukammal garmoniya timsoli sifatida o’z nomini qoldirgan. Motsart operaning yangi turlarini yaratgan. «Figaroning uylanishi» opera-komediyasi (1786), «Don Juan» opera-dramasi (1787), «Seholi fleyta» milliy opera-ertagi (1791) va b. (jami 17 ta) jahon musiqali teatri xazinasining durdonalariga aylangan. Bulardan «Zaida» (1780), «Haramdan olib qochish» (1782), «Qo-hira g’ozi» (1783) kabi operalarida Sharq mavzulariga murojaat qilgan. Motsart ijodida simfoniya (50 ga yaqin), cholg’u kontsert (40 ga yaqin), torli kvartet (23 ta), fortepiano sonatasi (21 ta) rivoj topdi. Motsart, shuningdek, turli cholg’u asarlar, kantata, messa, kamer ansambllar, qo’shiklap muallifi. Uning so’nggi asari — «Rekviem» (1791, shogirdi F. Zyusmayer tugallagan) mazkur janrning mumtoz namunasiga aylangan. Zal`tsburgda xalqaro «Motsarteum» (tarkibida ilmiy, o’quv, kontsert bo’limlari mavjud) muassasasi faoliyat ko’rsatmoqda (1880 y.dan).

03

0motsart shu darajada kambag’al ediki, u o’zining faqirona, g’arib uyini isitish uchun bir bog’lam o’tin xarid qila olmasdi. Shu bois nomini abadiylashtirgan ilohiy musiqalarni yaratayotib, qo’llariga jun paypoq kiyib o’tirar, shu bilan issiqni saqlamoqchi bo’lardi.
Motsart o’ttiz besh yoshida sil kasali bilan og’rib, vafot etgan. Bu davrga kelib, uning hayotiy quvvati, darmoni tamomila poyoniga yetgan, ochlik, sovuq va hayotning tartibga solinmagan uqubatlari bu odamni adoyi tamom qilgandi.

Motsartning g’aribona dafn etilish marosimi hammasi bo’lib bir funt sterlingga tushgan. Uning oddiy qarag’ay tobutini faqat olti kishi kuzatib borgan, ammo yomg’ir yoqqani bois ular tezda qabristondan ortga qaytganlar.

Bizning dunyoda yangilikning o’zi yo’q.

Muqaddas kitoblarda ham baxtli va baxtdan mosuvo oilalar to’g’risida ma’lumotlarni uchratish mumkin. «Qo’shiqlar qo’shig’i»ning shoh Sulaymonga oid bandida kelin-kuyovning to’ydagi suhbati bag’oyat romantik ruhda ehtiros bilan kuylanadi. «Sening erkalashlaring menga sharobdan afzal!» — deydi kelin. «Sen go’zalsan, sevgilim! — javob beradi kuyov. — Men seni sevaman… suyukligim…»

Yoqub va Rohila o’rtasidagi voqea sevishganlar tarixidagi eng ta’sirchan lavhadir. Ibrohimning nabirasi Yoqub ota-onasi bilan yashardi. Uylanish vaqti yetgach, onasi uni o’zining yurtiga kelin tanlash uchun yuboradi. Yoqub u yerda Rohilani uchratib, sevib qoladi. Odatga ko’ra, Yoqub qizning otasi qo’lida yetti yil ishlashi, shundan keyin u qizini berishga rozilik bildirardi. Ammo nikoh kechasi ota kuyovni aldaydi: Yoqubni Rohilaga emas, boshqa xunuk qiziga uylantiradi. Yoqub uning qo’lida yana yetti yil ishlaydi. U sevgilisiga yetishishni orzu qiladi, xizmat qilgan yillari ham xuddi bir kunday o’tib ketadi.  Yoqubning muhabbati shu qadar kuchli edi.

Sizning mehr-muhabbatingiz-chi? Foydasiz tanqiddan tiyilish uchun yetmaydimi u? Esingizda bo’lsin, siz tanqid qilishdan faqat yutqazasiz, xolos. Tanqid yordamida ahvolni og’irlashtirish mumkin. Shusiz ham vaziyat murakkablashgandir, ehtimol.

Motsart haqida yozilgan barcha tarjimai hollarda uning uylanishi hayotini yakunlagan, deb hisoblaydilar. Masalan, Karl Kobal`d qayd etishicha, «Motsartning uylanishi og’ir hayot yo’liga kirishining muqaddimasi bo’lgandi. Qashshoqlik bilan tinka-madorni quritadigan kurash boshlandi. Bu yashab qolish uchun boy berilgan kundalik kurash edi».

021Uning ikki o’g’li bor edi. Xotini Konstantsa er-xotinlik davrida olti marta homiladorlik va ko’z yorishni boshdan o’tkazgan. To’ng’ich farzandi bir necha oylik bo’lgach, o’ldi. Keyingi yili ikkinchi o’g’il Tomas tug’ildi. Oila bir haftalik chaqaloq bilan Shulershtrassga, shinam uyga joylashdi. «Figaroning uylanishi» operasi o’sha go’shada yozilgan. Motsart va Konstantsa uchun Venada o’tkazilgan to’rt yil eng baxtiyor lahzalar edi. Keyinchalik dunyoga kelgan ikki qizaloq ham go’dakligida nobud bo’ldi (birining oltita nomi bo’lib, cho’qintirgan otasi juda ko’p bo’lsa-da, bu yordam bera olmadi). 1786 yilda dunyoga kelgan o’g’il ham tug’ilganidan bir oy o’tgach o’lgan.

Eng kichik farzand Frants Ksaver Vol`fgang 1791 yilning iyun` oyida dunyoga keldi. Noyabr` oyida esa Motsart hayotdan ko’z yumdi. Aka-uka Frants va Karl (ular o’rtasidagi farq yetti yil bo’lgan) naslni davom ettirishlari kerak edi. Ammo Milanda yashagan to’ng’ichi ham, hamma vaqt Pol`shada istiqomat qilgan musiqachi bo’lmish kichigi ham zurriyot qoldirmadi.
To’qqiz yilda olti marta tug’ish — ayol chekiga tushgan og’ir mashaqqat. O’lgan to’rt nafar bola va chilparchin bo’lgan orzu-umidlarni aytmaysizmi?

Aftidan, Konstantsa erini kun bo’yi tanqid qilishga to’la haqli edi. Ayniqsa, Motsartning so’nggi kunlari nihoyatda mashaqqatli kechgan. Konstantsa xasta va og’ir mehnat tufayli butunlay holdan toygan erini ishdan chalg’itishga uringan, hatto «Rekviem» (cherkov uchun motam kuyi)ni yashirgan.

U havo ochiq kunlarda, Motsartni Prater parkiga olib borib, sayr qildirardi. Nima bo’lganda ham Konstantsa erini hushdan ketib qolguncha ishlatmaslikka urinardi. U singlisi Sofini bolalariga hamda ro’zg’origa qarashga ko’maklashish uchun kelishini so’radi. 20 noyabr` kuni Vol`fgang omma oldida oxirgi marta chiqish qilib, so’ng yotib qoldi.

Umri nihoyasiga yetayotgan bir vaqtda yana ko’chishga to’g’ri keldi. Ular «Figaroning to’yi» operasi yozilgan shinam uyni tark etishadi. Sababi oddiy: mablag’ yetishmasdi. Endi ular Venaning bir chekkasiga joylashadilar.

Eng qayg’uli voqealardan birida aytilishicha, ularning familiyasi yozilgan kumush anjom garovxonadan joy oldi. Bir kuni esa o’tin xarid qilishga pul topilmadi. Shunda isinib olish uchun… raqsga tushdilar.

E’tibor bering, er-xotin bir-birlarini tanqid qilishmadi, balki raqsga tushishdi. Vaholanki, ular bir-birlarini ayblashlari, bu haqorat darajasiga yetishi ham mumkin edi.
Motsart daho bo’lgan. Bunga hech kim shak-shubha bildirmaydi. Ammo er-xotindan faqat bittasi daho bo’lsa, oilaviy hayotni baxtli qila oladimi?

Konstantsa oilani eplay olmaydigan erkakka turmushga chiqqani turgan gap. Uning eri favqulodda iqtidorli va haddan ziyod mehnatsevar kishi bo’lgan, albatta. Motsartning nomi ma’lum doiralarda xitob bilan tilga olinar, ammo o’zi hayot kechirish uchun pul ishlab topishdan ancha yiroq kishi edi. Konstantsaning Vol`fgang bilan kechirgan har bir kuni, bu — mashaqqatlar, qiyinchiliklar, kasallik, homiladorlik, erining ish bilan haddan ziyod mashg’ul bo’lgani hamda oilaning og’ir moddiy ahvolidan iborat edi. Bu turli serhimmat kishilarga tobe bo’lishni ham o’z ichiga olardi. Kichik shahardagi turli g’iybatlarni aytmaysizmi, ko’hna Venani-ku asti qo’yavering! Bunday sharoitga chidash uchun benihoya kuchli sabr-toqatga ega bo’lish kerak edi.

5 dekabrda umri tugayozgan musiqachi uchun shifokor chaqirishdi, ammo u haddan ziyod kechikib keldi. Jon berayotgan Motsartning yonida chuqur qayg’uga botgan umidsiz ikki ayol — Konstantsa hamda uning singlisi Sofi turardi.

Konstantsaning o’sha oqshomdagi ahvoli to’g’risida hikoya qilishlaricha, u cho’kkalab, yordam so’rab, Xudoga iltijo qilgan. Yana bir gap: Konstantsa jonsiz erining yoniga cho’zilib, uning izidan ketmoqchi bo’lgan.

015

(Tashriflar: umumiy 9 989, bugungi 1)

6 izoh

  1. bu kitob juda ajoyib kitob bolib uning yordamida Motsart xaqida yanada yaxshiraq bilib oldik.Raxmat

  2. Zorakan manga motsarti simfoniyasi xaqida xulosa keregidi topib bersela undanam zor bolardi

  3. Iltimos motsartning hayoti haqida kino bor edi uzbek tilida shuni quyinglar Judaham ajoyib kino edi

  4. Zo‘r ekan menga juda ham yoqdi. Iloji bo‘lsa Motsrt haqidagi filimni qo‘yib beringlar iltimos

  5. зур оллох рози булсин укитувчиларга зур ердам

Izoh qoldiring